2 сентябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети аудиторияларида янги ўқув йили “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Мустақиллик дарси” ҳамда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” билан бошланди. 

To'liq o'qish

 

ЎзМУга 2017-2018 ўқув йилида  

2-олий таълим олиш учун  СИРТҚИ  шаклда ўқишга хужжат топширган талабгорлар учун йўналишлар бўйича консултациялар 8-9 сентябр кунлари соат 14.00 Физика факультети биносида ўтказилади.

ИМТИҲОН 

 ёзма шаклда 2017 йил 10 сентябрь 

(Якшанба)куни ўтказилади 

(Имтиҳон соат 8:00 да бошланади).

To'liq o'qish

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил                        7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947 сонли Фармони ҳамда 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўзаро ҳамкорлигида “Power to сhange the world, Big Data” мавзусидаги 4-халқаро анжуман ўтказилмоқда. 

To'liq o'qish

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Жанубий Кореянинг BIG DATA ассоциацияси, Chungbuk  университети в

ар базаси иловаларини ташкил этиш ва таъминлаш) номи остида халқаро илмий конференция ўтказмоқдаа Big data Илмий институти билан биргаликда 15-17 август кунлари Big data applications and services (Маълумотлар базаси иловаларини ташкил этиш ва таъминлаш) номи остида халқаро илмий конференция ўтказмоқда.

 

To'liq o'qish

2017 йилнинг 9 августида AҚШ ва Ўзбекистон олимлари иккинчи халқаро конференциясининг иккинчи куни бошланди.

To'liq o'qish
To'liq o'qish

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таълимга, айниқса, олий таълимга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бунинг натижасида иқтидорли ёшлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология, Геология ва география, Журналистика, Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Кимё, Математика, Физика, Тарих, Хорижий филология факультетларида сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш имконини яратди! Бу факультетларда 36 та таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитишнинг илғор усулларида таълим олиб, навбатдаги мутахассислик дипломига эга бўлиш мумкин. 

Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб очилган иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун сиртқи таълим йўналалишлари:

To'liq o'qish

 

Қўшалоқ дипломли бўлишга таклиф этамиз!
 Одамлар-у одамлар! Боғда битган бодомлар! Эшитмадим деманглар, эшитмаганинг келманглар!
Ўқиганлар дармонда, ўқимаган армонда!
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таълимга, айниқса, олий таълимга Сиз иқтидорли ёшлар учун қанчалик кенг йўл очаётганларини кўриб турибсиз. Бундай имкониятлар эшиги очилаётганидан руҳланган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 10 та: Биология, Геология ва география, Журналистика,Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Кимё, Математика, Физика, Тарих, Хорижий филология факультетларида Сизга сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш имконини яратмоқда! Бу факультетларда Сиз 36 та таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитишнинг илғор усулларида таълим олиб, навбатдаги мутахассислик дипломига эга бўласиз!
To'liq o'qish

Замонавий билимларни ЎзМУда сиртдан ўқиб эгаллашни хоҳлайсизми?

   

  Марҳамат, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига мурожаат қилинг! Бу ерда Сиз 36 та таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитишнинг илғор усулларини қўллаган ҳолда сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишингиз мумкин.

    Ўзининг бир асрлик илмий анъаналарига эга бўлган Ўзбекистон Миллий университети ҳам билим ва юқори малака эгаллашингизни кафолатлайди.

    Танловда адашманг!

    Сиртқи таълим учун ҳужжатлар қабул қилиш 20 августга қадар давом этмоқда.

    Мурожаат учун телефон: 246-08-94

 

  Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, “Ёшлик” шаҳарчаси, Ўзбекистон Миллий университети.
Ҳужжатлар ЎзМУ Бош биноси рўпарасидаги фойеда (Магистратурага ҳужжат қабул қилинган жойда) қабул қилинмоқда.
To'liq o'qish

Болгариядан хушхабар:

Ёш математикларимиз иккита олтин медаль соҳиби бўлдилар

 Болгария давлатида шу йил 31 июль-6 август кунлари ўтказилган 24-халқаро математика олимпиадасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети 4-курс талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимовлар иккита олтин медални қўлга киритиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилдилар!

Ортимизда қолган тунда ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилган ва Ҳайъат аъзолари ёш ўзбек математикларининг бўйниларига олтин медалларни тантанали равишда тақиб қўйганлар.

To'liq o'qish