Ўзбекистон Миллий университети Кенгашининг 2017 йил «» сентябрь -сонли қарори билан тасдиқланган

 

 

ТОШКЕНТ – 2017

 

 

Ижтимоий-гуманитар фанлари соҳаларида илмий унвонларга  талабгорлар учун “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари” фанидан махсус 

ИМТИҲОН ДАСТУРИ

 

Имтиҳоннинг мақсад ва вазифалари

To'liq o'qish

Матбуот анжумани: ЎзМУда ёш олимлар илмий фаолияти самараси

 

2017 йил 23 октябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаба, ёш олимларнинг илмий фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда университет раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, талабалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этадилар.

To'liq o'qish

Эртанги кунимизни ҳал этишга қодир ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириб бориш бугунги куннинг энг долзаб вазифаларидан биридир.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олишдир” мавзуида ўтказилган давра суҳбатида асосий эътибор Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясида ҳамда 14 октябрь куни халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқларида илгари сурилган энг муҳим ғоялар мазмун-моҳиятини теран нигоҳ билан ўрганишга қаратилди.

To'liq o'qish

Эълон!!!

2017/2018 йил ўқув йили учун Ўзбекистон Миллий университети Қабул комиссиясига ҳужжат топшириб, тест синовларида энг юқори баллнинг 30% кам бўлмаган, яъни 68 баллдан юқори балл тўплаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдириб ариза билан мурожаат қилган  абитуриентлар университет “Маркетинг бўлими”га зудлик билан мурожаат қилишлари сўралади. Шартнома тўловини амалга оширши муддати 30.10.2017 йилгача этиб белгиланган.

Тел: (+99871) 246-16-20(+99871) 246-10-68, (+99871)246-63-58

ЎзМУ Қабул комиссияси

 

 

To'liq o'qish

Математика фани ва соҳасида статистика ва унинг тадбиқлари ғоят муҳим ўрин тутади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 19-20 октябрь кунлари “Статистика ва унинг тадбиқлари” мавзусида навбатдаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Механика-математика факультети “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур анжуманда қатор олий таълим муассасаларидан ташриф буюрган таниқли олимлар, университетимиз профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этдилар.

To'liq o'qish

Кўҳна заминнинг буюк фарзанди

 

Олмазор туман ҳокимлигида атоқли давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидов хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

To'liq o'qish

Атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов аллақачон миллионлаб ўзбек китобхонлари қалбидан муносиб жой олган.

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширгани, Қирғизистон Президенти Алмаз Атамбаев билан учрашув асносида ўзбек ва қирғиз халқи манфаатларига хизмат қиладиган қатор келишувлар муҳокама қилинганини халқларимиз катта қизиқиш билан кузатди. Икки халқ тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган ана шу учрашув чоғида Юртбошимизнинг улуғ ёзувчи Чингиз Айтматовнинг ўзбек ва қирғиз халқлари ҳақида “Халқларимизнинг қони бир, тили бир” деган ҳикматли сўзларини мисол қилиб келтирганини таъкидлади. 

To'liq o'qish

Буюк алломалар номи мангу яшайди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетига академик, давлат ва жамоат арбоби Пўлат Ҳабибуллаев номи берилди. 

To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар” бўлиб ўтди.

Унда университет профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

To'liq o'qish

Талабалар – жамиятнинг энг фаол, маънавияти, ҳуқуқий онги юксак авлод ҳисобланади.

Бугунги техника тараққиёти, глобаллашув жараёнлари ёшлар онгига турлича таъсир этишини ҳам инкор этиб бўлмайди. Натижада айрим ёшлар билиб-билмай жиноятга қўл ураётганидан, турли ҳуқуқбузарликлар содир этилилаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – давр талаби” мавзуида ташкил этилган давра суҳбати шу ҳақда атрофлича сўз юритилди

To'liq o'qish