Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, таълим ва тарбия уйғунлигига эришиш мақсадида республикамизнинг барча олий ўқув юртларида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ташкиллаштирилган  “Ёшлик баҳори – 2015” фестивали ҳам фикримизнинг ёрқин исботидир. Талабаларнинг маънавий савиясини янада ошириш ва қизиқишларини шакллантириш, миллий анъаналаримизни тиклаш жараёнига университет жамоасини жалб қилиш ҳамда тарғибот қилишдаги билим ва амалий салоҳиятларини юзага чиқариш бош вазифаси бўлган ушбу фестивалда ҳар бир факультетнинг чиқишлари билан баҳоли қудрат сизни таништириб борган эдик.

To'liq o'qish

–Инсон дунёни қанчалик билса, ўзлигини ҳам шунчалик англайди, –дейди ЎзМУ стипендианти Бахтиёр Нарзиллоев.–Табиат сирларини идрок этишга бўлган интилиш инсоният пайдо бўлган даврдан бошланган. Айни шу қизиқишлар замирида оламни ўрганишга йўналтирилган фанлар вужудга келди. Физика эса ҳаёт жумболарига тўлақонли жавоб берадиган фанлар жумласидандир.

To'liq o'qish

Эрта тонгда бошланган тантаналарни давом эттирган ҳолда тушдан сўнг Маданият саройи катта залида байрам дастури бўлиб ўтди. Тадбир дастурини очиб берар экан, университет ректори Ғофуржон Муҳамедов барчани яна бир бор Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 97 йиллик юбилейи билан табриклади.

To'liq o'qish

ЎзМУ АЛ ва КҲКлари билан ишлаш бўлими бу йил ҳам олдига юкска марраларни кўзлаб иш олиб бормоқда. Жумладан ўтган йили эриша олмаган ютуқларга жорий йилда қўлга киритиш йўлида изланишлар ва ўзаро тенг манфаатли ўрта махсус таълим муассалари билан университет ўртасида узвий алоқалар ўрнатилган.Биргина факультетдаги профессор-ўқитувчиларнинг ўрта махсус таълим муассасаларидаги тадбирларида иштироки ижобий деб қараш мумкин.Январь ойининг иккинчи ўн кунлигда янги таъмирланиб фойдаланишга топширилган Физика факультети мезбонлик қилган тадбирга “Университет кунлар” деб ном берилиб, унда университетнинг барча факультет деканлари, академик лицей директорлари, декан муовинлари, ўқитувчилар, масъуллар,  академик лицей ўқувчилар иштирок этишди.

To'liq o'qish

Bugungi kunga kelib, jamiyatni axborot bilan ta'minlash yangi usullar orqali amalga oshirilmoqda, ya'ni an'anaviy shakllarni yuksak texnika vositalari bilan avtomatlashtirish jarayoni kechmoqda.

To'liq o'qish

Ushbu kun tarixlarda iz qoldirgan ajdodlarimizning qutlug' kuni yani 9-may Xotira va Qadrlash kunidir

To'liq o'qish

Мана бугун университетимиз миқёсида анъанага айланиб улгурган “Ёшлик баҳори” фестивали бўйича геология ва география факультетининг чиқишларига гувоҳ бўлдик. Табдир тафсилотларидан олдин шуни айтиб ўтиш керакки, ушбу фестивал сабаб университетимизнинг қанчадан қанча ноёб истеъдод соҳиблари кашф қилинмоқда. Ҳар бир факультетнинг чиқишларида ўзига хослик, бетакрорлик ва кутилмаган янгиликларни кузатишимиз мумкин. Бу эса нафақат факультет жамоасининг, балки бутун  университетимиз раҳбарияти, устозлар ва талабаларнинг ютуғидир. Зеро, ана шундай гўзал истеъдод соҳиблари билан бир даргоҳда таҳсил олишнинг ўзи бахт-ку!
To'liq o'qish

28 апрелда университетимизда анъанавий тарзда ўтказилаётган Ёшлик баҳори фестивалида Ижтимоий фанлар факультети жамоасининг чиқишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.Саломлашиш шартида жамоа аъзолари факультет ҳақида қисқача маълумот бериб ўтдилар. Бундан ташқари, томошабинлар факультет раҳбарияти ва ўқув жараёни билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Талабалар ҳаётидан олинган қизиқарли ҳолатлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Жамоанинг биринчи шарт бўйича чиқишлари 45 балл билан баҳоланди.Ижтимоий фанлар факультети талабалари нафақат ўзбек халқ миллий анъаналарини, балки қардош халқларнинг ҳар хил удумларини яхшигина ўрганликларини оммавий рақс шарти бўйича қорақалпоқча рақс ижроси билан яна бир карра исботладилар. Фестивал иштирокчиларининг бетакрор рақси ҳакамлар ҳайъти аъзолари томонидан 47 баллга муносиб кўрилди.Андижон водийнинг аҳоли энг зич ҳудуди бўлиши билан бирга ўзбек миллий анъаналари қадимдан илдиз отган замин ҳисобланади. Талабалар томонидан намойиш этилган Андижон вилоятининг урф одатлари жамоага  47 балл олиб келди.

To'liq o'qish

Юртбошимиз Ислом Каримов тарихнинг энг муқаддас миллий ва умуминсоний хотира ҳамда қадрият эканлигини таъкидлаб, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”, “Тарих халқ маънавиятининг асосидир” каби кўплаб тарихий ҳақиқатни тўғри англатувчи ўта теран фикрларни олға сургани ҳозирда бутун дунёга маълум. Мана шундай миллий истиқлол мафкурасини теран англаган ҳолда ўз ҳаётини айнан ушбу фаннинг ривожига ҳиса қўшиш ниятида жавлон уриб изланаётган талабалар сероб, аммо тарихдек мураккаб ва инжиқ фанни аъло баҳога ўзлаштира туриб, дарсдан бўш вақтида ўз устида ишлаб, иқтидорини юзага чиқараётган талабалар университетимизнинг тарих факультетида кўплаб топилади. Бугун мана шундай илмга чанқоқ, шижоатли ёшларимизнинг  “Ёшлик баҳори” фестивалидаги чиқишлари ҳақида батафсил суҳбатлашсак.
To'liq o'qish

Биология сўзининг луғавий маъноси қуйидагичадир: “био” – ҳаёт, “логос” – фан деган маънони англатади. Демак, биология ҳаёт ҳақидаги фан экан. У ҳаётдаги ўсимликлар, ҳайвонлар, одамлар каби жамики мавжудотларни ўрганади. Биология фанини ўрганиш орқали биз мазкур жонзотларнинг ички ва ташқи тузилишини, яшаши, озиқланиши ва шу каби уларнинг ҳаётий жараёнларини ўрганамиз. Шу билан бирга биз улар билан қандай муомалада бўлишимиз кераклигини, улар билан биргаликда қандай ҳаёт кечириш, улардан фойдаланиш ва зарарларидан ҳимояланишни ҳам ўрганамиз.
To'liq o'qish