Mirzo Ulug’bek nomidagi O’zbekiston Milliy universitetida buyuk ajdodimiz Amir Temur tavalludi kuni oldidan Amir Temur siymosi davrimiz solnomasida” mavzuida ma’naviy-ma’rifiy tadbir o’tkazildi.

To'liq o'qish

        Халқ билан мулоқот, жамиятимизда ошкораликни таъминлаш жараёнларида Ахборот хизматлари ғоят муҳим ўрин тутади. Жамиятда ошкораликни таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунида белгилаб қўйилган. Қонуннинг 4-моддаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари”, 11-моддаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усуллари” деб номланганиданоқ бу масала давлатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида қанчалик устувор аҳамият касб этишини англаш мумкин.

To'liq o'qish

Mamlakatimizda kuchli ijtimoiy siyosat, chunonchi, aholining ijtimoiy muhofazaga muhtoj qatlamlarini himoya qilish va qo’llab-quvvatlash, sog’liqni saqlash tizimini rivojlantirish, jismoniy tarbiya ustuvor masalalardan biri hisoblanadi. Mirzo Ulug’bek nomidagi O’zbekiston Milliy universitetida bo’lib o’tgan “O’zbekistonda ijtimoiy sohada xodimlarni tayyorlash muammolari va istiqbollari” mavzuidagi davra suhbatida asosiy e’tibor ana shu muhim masalalarga qaratildi. 

To'liq o'qish

Bugungi kunda ma’naviy barkamol avlodni tarbiyalab voyaga etkazish umumdavlat miqyosidagi eng asosiy vazifalardan biridir. Zero, inson kamolotida ta’limning o’rni beqiyosdir. 

To'liq o'qish

       2017-yil 28-mart kuni O'zbekiston Milliy kutbxonasida qomusiy olim, buyuk matematik, astronom Abu Abbos Ahmad al-Farg'oniy tavalludining 1220 yilligi munosabati bilan "Al Farg'oniy saodati" deb nomlangan davra suhbati bo'lib o'tdi. Unda tarixchi, matematik olimlar, talabalar va kutubxona foydalanuvchilari ishtirok etdilar.

O'rta Osiyolik olim, buyuk astronom, matematik va geograf Al-Farg'oniy 797-yilda Farg'onada tavallud topdi. Yevropada Alfraganus nomi bilan tanish.

To'liq o'qish

           Мирзо Улуғбек  номидаги  Ўзбекистон    Миллий   университети ва Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ҳамкорликда 2017 йил апрель-май ойлари давомида математика, физика, био­логия ва кимё фанларидан умумтаълим мактабларининг битирувчи синфлари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида университет олимпиадалари ўтказилишини маълум  қилади.

To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан 2017 йилда ўтказиладиган  вазирлик миқёсидаги илмий анжуманлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Анжуман номи

Анжуман тури

Ўтказиш жойи ва муддати

1.

Ўзбекистонда халқлар ўртасида ўзаро дўстлик хамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда ҳалқ дипломатиясини тутган ўрни ва роли

Вазирлик

2017 йил 26-27 май,

Тошкент ш.

2.

Илмий мунозара: Муаммо, ечим ва ютуқ

Вазирлик

2017 йил 25 апрель,

 Тошкент ш

3.

Генетика, Геномика ва Биоинформатиканинг долзарб муаммолари ва истиқболлари

 

Вазирлик

2017 йил 5 май,

Тошкент ш.

4.

Замонавий тилшунослик ва таржимашуносликнинг долзарб муаммолари

 

Вазирлик

2017 йил 14-15 май,

Тошкент ш

5.

Анализ ва математик моделлаштиришнинг замонавий масалалари

Вазирлик

2017 йил 14-15 август, Тошкент ш

6.

Авесто қадриятлари: замонавийлик, маънавият ва фалсафа

Вазирлик

2017 йил 3-4 ноябрь,

Тошкент ш

7.

Пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш (Обеспечение финансовой устойчивости пенсионной системы и повышение её эффективности)

 

Вазирлик

2017 йил 11 ноябрь,

Тошкент ш

8.

Ривожланишнинг ўзбек модели тизимида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясининг имконият ва истиқболлари (Возможности и перспективы нтеграции науки, образования и производства в системе узбекской модели развития).

 

Вазирлик

2017 йил 17 ноябрь,

Тошкент ш

9.

Назарий физика ва элементар зарралар физикасининг долзарб муаммолари (Актуальные проблемы теоретической  физики и физики элементарных частиц)

 

Вазирлик

2017 йил 10-14 ноябрь,

Тошкент ш

10.

Шарқ ва Ғарб фалсафаси ва мантиғи компаративистик муаммолари (Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланади).

 

Вазирлик

2017 йил 29-30 ноябрь,

Тошкент ш.

11.

Русский язык и литература в Узбекистане 2017

 

Вазирлик

2017 йил 31- май,

Тошкент ш.

12.

Лексикографиянинг замонавий муаммолари  (назария, амалиёт ва инновация)

 

Вазирлик

2017 йил 26 апрель,

Тошкент ш.

13.

Ўзбекистонда таълим ва фан соҳаси истиқболларининг фалсафий масалалари

 

Вазирлик

2017 йил 8 июнь,

Тошкент ш.

14.

Оммавий ахборот воситаларида тил, услуб ва таҳрир масалалари

Вазирлик

2017 йил 28 апрель,

Тошкент ш.

15.

Миллий ва умуминсоний маданиятлар уйғунлиги: назария ва амалиёт

Вазирлик

2017 йил 20 апрель,

Тошкент ш.


 

To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари ўртасида “Амир Темур даври тарихи билимдони” танловининг ўтказилиш саналари белгиланди.

To'liq o'qish

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган “Тафаккур синовлари” республика танловининг саралаш босқичлари бошланди.

Танловда олий ўқув юртлари талабаларидан ташкил топган жамоалар ўз билим ва тафаккурларини синовдан ўтказиб, кейинги босқичларга чиқиш учун беллашадилар.

Иккинчи маротаба ўтказилаётган мазкур танлов анъанага кўра 4 босқичда ўтказилади:

Танловнинг биринчи босқичи олий таълим муассасалари факультетларида март ойида, иккинчи (саралаш) босқичи апрель ойида, учинчи (минтақавий) босқич май ва тўртинчи (республика) босқичи эса ноябрь ойларида бўлиб ўтади.

 

To'liq o'qish

Юртимиз истиқлоли берган энг азиз неъматлардан бири – буюк тарихимизга бўлган муносабатлар ўзгарди, улуғ аждодларимизнинг руҳи шод этилиб, табаррук номлари абадийлаштирилди, мерослари катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Тарих саҳнасида ёрқин из қолдирган улуғ сиймоларнинг таваллуд топган кунларини нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Ҳар йили 9 апрелда Соҳибқирон Амир Темур, 9-14 февраль кунлари ҳазрат Мир Алишер Навоий ва Муҳаммад Заҳириддин Бобур боболаримизнинг таваллуд топган кунларини эҳтиром ила нишонлаймиз ва улар ижодий меросини янада теранроқ ўрганишда давом этамиз.

Юртимиз тарихида ёрқин из қолдирган энг улуғ сиймолардан бири – Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек 1394 йил 22 март куни таваллуд топган. Демак, бу улуғ кунда буюк аждодимиз руҳини шод этиб, унинг илмий мактабини, тенгсиз меросини изчил ўрганиб боришимиз ҳам фарз, ҳам қарздир!

Шу муносабат билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Юлдузлар билан тиллашган даҳо” мавзусида илмий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда академиклар, профессор-ўқитувчилар, илмий тадқотчилар ва талабалар иштирок этдилар.

To'liq o'qish