24 aprel kuni mexanika-matematika fakulteti  “TEMPUS” auditoriyasida Evropa ittifoqi ta’lim sifati komissiyasi  ENQA  eksperti Barselona universiteti professori  Gemma Rauret hamda TEMPUS dasturi UNIQTOOL loyihasi ishtirokchilari bilan uchrashuv bo`lib o`tdi.

 

To'liq o'qish

Mirzo Ulug‘bek nomidagi O‘zbekiston Milliy universitetida talabalarning an’anaviy III media-konferensiyasi bo‘lib o‘tdi.
Axborot texnologiyalarining jurnalistika sohasidagi o‘rni va ahamiyatiga bag‘ishlangan mazkur anjuman O‘zbekiston Milliy universiteti tomonidan “Kelajak ovozi” yoshlar tashabbuslari markazi, “Sarkor Telecom” internet provayderi, “UzInfoCom” markazi, “Ucell” kompaniyasi, Respublika Savdo-sanoat palatasi hamkorligida tashkil etildi. Media-konferensiyada axborot-kommunikatsiya texnologiyalari mutaxassislari, o‘qituvchilar va talabalar ishtirok etdi.

To'liq o'qish

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 2 мартдаги 87-сонли буйруғига асосан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2012 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техник анжуманлар рўйхати.

To'liq o'qish

2012 yil 6 aprelda "Zamonaviy fizikada optik metodlar" navbatdagi Respublika ilmiy anjumani o'tkaziladi.

Tashkilotchi: M.Ulug’bek nomidagi O’zbekiston Milliy Universiteti.

Anjumanning ilmiy yo’nalishlari: optik spektroskopiya, magnitooptika, laser fizikasi, nochiziqli optika, optoelektronika.

Anjuman tili: o’zbek, rus.

To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талаба-ёшлари ўртасида миллий қадриятларни эъзозлаш, ёшлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва халқимизга хос бўлган эзгу фазилатларни янада юксалтириш мақсадида “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Миллий университетига қарашли Талабалар турар жойларида “Наврўз” умумхалқ байрами юқори савияда ўтказилди.

To'liq o'qish

Ўзбекистон Миллий университети талаба-ёшлари ўртасида миллий қадриятларни эъзозлаш, ёшлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва халқимизга хос бўлган эзгу фазилатларни янада юксалтириш мақсадида “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида жойлашган университетга қарашли Талабалар турар жойларида Сумалак сайллларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан байрам дастури ишлаб чиқилди.

To'liq o'qish

Университетимиз ва факультетлар ҳудудларида ҳамда факультетларга қарашли “Ботаника” боғида университетимиз ректори, профессор Ғ.И.Муҳамедов ташаббуси билан соҳа проректорлари, бўлим бошлиқлари, факультетлар деканлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда 17-18 март кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия хашарини ўтказиш ва университет ҳудудидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, масъуллар бириктирилди ва белгиланган тартибда вазифалар тақсимланди.

To'liq o'qish

2012 йил 6 мартда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир бошловчиларнинг аёлларни мадҳ этувчи гўзал шеърлари билан бошланди. Табрик сўзлардан сўнг тадбирни очиб бериш учун сўз Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедовга берилди. У барча аёлларни баҳорнинг энг гўзал байрами бўлмиш “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” билан чин дилдан муракбод этди. Ғ.И.Муҳамедов бугунги кунда жамиятда аёлларнинг тутган ўрни, эришаётган ютуқлари ҳақида гапираркан, университетимиз аёлларининг ватанимиз равнақи йўлидаги барча эзгу ишларини санаб ўтди. Уларга ўзининг дил изҳорларини билдирган ҳолда университетнинг барча эркаклари номидан табрик йўллади.

To'liq o'qish

 

2012 йил 5 март Мирзо Улуғбек номдаги Ўзбекистон Миллий университетида 2012 йил – “Мустаҳкам оила йили”га   бағишланган “Оила мустаҳкамлиги – жамият тараққиётининг пойдевори” мавзусидаги анжуман бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедов очиб берди. У барча анжуман қатнашчиларини меҳмонлар билан ҳамда кун тартиби билан таништириб ўтди. Ғ.И.Муҳамедов ўз нутқида мамлакатимизда 2012 йил – “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинганлиги оилалар фаровонлигини ошириш, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш, мустаҳкам оилани шакллантиришда маҳалланинг мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтириш каби эзгу мақсадлар сари қўйилган муҳим қадам эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

To'liq o'qish

2012 йил 3 март, Тошкент шаҳри Маданият саройи кичик залида иқтидорли талабалар билан ректор Ғ.И.Муҳамедов учрашуви бўлиб ўтди. 
Мажлисни Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.Мухамедов кириш сўзи билан очиб, йиғилиш қатнашчиларига университетнинг бугунги кунда эришаётган ютуқлари билан таништириб ўтди. Бунда айниқса, университетда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида айтиб ўтди. 16-17 феврал кунлари университетимизда бўлиб ўтган халқаро конфренция мисолида ҳам кўриш мумкунлигини таъкидлади ва  чет эл  мехмонларни кутиб олишда, университет тарихини, музейдаги экспанантларни таништиришда ўз махоратини кўрсатган “Таржимон гуруҳи”нинг ўрни хақида алоҳида тўхталиб ўтди.

To'liq o'qish