Ватанимиз ҳудуди тасвирланган харита ва атласларига кўзимиз тушса, ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгача бир қизиқиш, ўзгача бир ғурурланиш туйғулари уйғонади. Чунки улар бизнинг юртимиз ҳақидаги билимларимизни, тасаввурларимизни бойитиш ва кенгайтиришга катта ҳисса қўшади. Анча йиллардан бири ўзбек картограф олимлари миллий картографик асарларимизнинг мукаммал нусхаларини яратиш устида жонбозлик қилиб келишмоқда. Айтиш жоизки, мазкур фахрли юмушларнинг бошида туриб, узоқ йиллардан буён уни ривожлантиришга юксак хизматлари сингган инсон, меҳрибон устозимиз, география фанлари доктори, профессор Турғунбой Мирзалиевдир. У киши илк бор Ўзбекистонда картография соҳасига тамал тошини қўйиб, ўзининг ўзоқ йиллик фидокорона, мазмунли ҳаёт йўлини шунга бағишладилар,

To'liq o'qish

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING FARMONI

Vatanimizning ma’naviy-ma’rifiy salohiyatini yuksaltirish, yosh avlodni ona yurtga muhabbat, istiqlol g‘oyalariga sadoqat, milliy va umumbashariy qadriyatlar uyg‘unligi ruhida har tomonlama barkamol qilib voyaga yetkazish, ularga fan asoslarini hamda zamonaviy kasb-hunarlarni o‘rgatishdagi jonkuyarligi, ta’lim-tarbiya sohasidagi ko‘p yillik samarali mehnati va jamoat ishlaridagi faol ishtiroki uchun quyidagilarga faxriy unvonlar berilsin:

 

Islomova Marxaba Mamanovna – O‘zbekiston Milliy universiteti qoshidagi S.Sirojiddinov nomli akademik litseyi direktorining o‘quv ishlari bo‘yicha o‘rinbosari, Toshkent shahri

To'liq o'qish

Talabalar uchun musobaqa e'lon qilinadi. Universitet galereyasi uchun o'z rasmlaringizni yuboring. Rasmda albatta universitet hayoti tasvirlangan bo'lishi kerak. Kimning rasmi chiroyli deb topilsa rasm galereyaga maxsus bo'limga joylanadi. Eng yaxshi deb topilgan rasmlar esa bosh sahifaga qo'yiladi. Musobaqada faqat hozir o'qiyotgan talabalar emas, oldin o'qib bitirib ketganlar ham ishtirok etishi mumkin. Rasmlarga izoh ham albatta bo'lishi kerak. Rasmlarni bitta-bittalab yoki ko'p qilib arxivlab jo'natishingiz mumkin. Barcha fayllarni dir.uz, myfolder.uz, file.uzdc.uz fayl serverlarga, yoki bevosita rasmlarni o'zini img.uz, image.uzdc.uz rasm serverlarga joylab ularni ko'chirib olish linkini galereya@nuu.uz pochtasiga jo'nating. 

To'liq o'qish

Saytda fakultetlarning dars jadvallari ma'lumotlari joylandi. Endi o'z kundalik darslaringiz ro'yxatini sayt orqali ham bilib olishingiz mumkin. Buning uchun menyudan "Dars jadvali" bo'limini tanlab undan o'z fakultetingizni tanlang.

To'liq o'qish

Университет Бош биносининг 304-ўқув залида ўтказилган Мустақиллик дарсига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари И.Саифназаров ва сиёсий шарҳловчи Қ.Каримбековлар ташриф буюришди. Мазкур тадбирга университетнинг энг катта контенгентини ташкил этган Фалсафа факультети талабалари иштирок этишди. Тадбирни факультет декани профессор Алишер Мўминов бошқарди.

 

Расмлар галереясини кўриш

To'liq o'qish

Университетдаги “Намунавий деканат” нинг мажлислар залида ўтказилган “Мустақиллик дарси” да Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ташриф буюрди. Тадбирда Ўзбек филологияси факультети декани Н.Жабборов бошчилигида факультетнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда ушбу факультетнинг талабалари иштирок этишди.

 

Расмлар галереясини кўриш

To'liq o'qish

Университет бош биноси кутубхонасининг ўқув залида ўтказилган “Мустақиллик дарси”га Ўзбек Миллий академик театри жамоаси - Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зуҳра Ашурова, “Шуҳрат” медали соҳибаси Дилноза Кубаевалар ташриф буюришди. Тадбирни Университет Хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Муҳаммаджонова, Ҳуқуқшунослик факультети декани Р.Икромов ва Иқтисодиёт факультетлари деканлари, ҳамда ушбу факультети декани Н.Мажидов бошқаришди.

To'liq o'qish

“Мустақиллик дарси”га Ўзбекистон Телерадиокомпанияси Спорт телеканали шарҳловчиси  Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Ўзбекистон Миллий футбол терма жамоаси аъзолари Темур Кападзэ ва Марат Бикмаевлар ташриф буюрдилар. Дарсга соҳа проректорлари, Физика, Журналистика факультети деканлари ҳамда ушбу факультетларниинг 1-курсга қабул қилинган талабалари иштирок этдилар.

 

Дарсда Ўзбекистон спортининг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари видеороликлар ёрдамида талабаларга кўрсатиб берилди ҳамда спорт шарҳловчиси М.Тўхтамирзаев томонидан шарҳланди.

To'liq o'qish

Маданият саройи катта залида ўтказилган “Мустақиллик дарси”да Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткорлар ҳамда етук хонандалар иштирок этишди. Улардан Сардор Рахимхон, Хилола Хамидова, Абдурашид Йўлдошевлар мустақиллик йилларида эришган ютуқлари ҳақида гапириб, шу билан бирга бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар улардан оқилона фойдаланиш кераклигини талаба-ёшларга таъкидлаб ўтдилар.

 

“Мустақиллик дарси”да соҳа проректорлари, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда География, Геология, Биология-тупроқшунослик, Хорижий филология, Тарих, Механика-математика ва Кимё факультетлари 1-курс талабалари қатнашдилар. Дарс сўнггида санъаткорлар мустақиллик берган имкониятлар, эришган ютуқлари ҳақида фикрлар билдириб, ўзларининг Ватан ҳақидаги қўшиқларини талаба-ёшларга тақдим этдилар.

Расмлар галереясини кўриш

To'liq o'qish

Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедов, Академик М.Салоҳиддинов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари И.Саифназаров, Ўзбекистон Халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон халқ артисти Э.Комилов ва “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори 1-курс талабаси Л.Орзиевалар сўзга чиқишди. Улар барчани Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги билан қутлаб, ўзларининг самимий тилакларини билдиришди ва университетнинг 1-курсига қабул қилинган талаба-ёшларни Ўзбекистон Миллий университети талабаси бўлишдек бахтга мушарраф бўлганликлари билан муборакбод этдилар.

Тадбир сўнггида бошловчи Ўзбекистон миллий университетига қабул қилинган 1-курс талабаларини жадвал асосида бириктирилган жойларга “Мустақиллик дарси”да иштирок этишга таклиф этди.

 

Расмлар галереясини кўриш

To'liq o'qish