Европа Иттифоқининг ERASMUS+ « DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура» лойиҳаси доирасида докторантлар (PhD), ёш олимлар ва мустақил тадқиқотчилар учун мўлжалланган танлов дастури

23.07.2018

Европа Иттифоқининг ERASMUS+ « DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура» лойиҳаси доирасида докторантлар (PhD), ёш олимлар ва мустақил тадқиқотчилар учун мўлжалланган
ТАНЛОВ ДАСТУРИ
Дастурнинг мақсади – Геоинформатика орқали Ўзбекистонда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, ГИС дастурини татбиқ этиш соҳасида доимий касбий ривожланишни қўллаб-қувватловчи янги докторлик дастурини, инновацион докторлик дастурларини ва усулларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистонлик олимлар эътиборини халқаро тартиб-қоидаларга асосланган Геоахборот тизимининг илмий асослари орқали олиб борилаётган докторлик ва тадқиқот ишига қаратиш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва докторантларни Геоинформатикага қаратилган халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этишини таъминлашдан иборатдир.
Мазкур грант доирасида 2 ойга мўлжалланган сафар режаланган бўлиб, номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
талабгорни ЎзМУда докторант (PhD), ёш олим ёки мустақил тадқиқотчи эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат (ўзбек тилида);
Europass CV (инглиз тилида);
Магистр дипломи ва унинг иловаси нусхалари (инглиз ва ўзбек тилларида);
Мавзуга оид сертификатлар ва талабгорнинг энг муҳим 3 та илмий мақолалари (инглиз ва ўзбек тилларида);
Танловда иштирок этиш учун асоснома (Motivation letter, инглиз тилида);
Тадқиқот давомида олиб бориладиган ишларнинг режаси ва қисқача мазмуни (инглиз тилида);
Ўзбекистондаги грант доирасидаги ҳамкор ОТМларнинг биридан тавсиянома (инглиз тилида);
Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи берувчи ҳужжат (TOEFL ёки IELTS); агар бундай ҳужжат мавжуд бўлмаса, тил кўникмаларини Европа ҳамкор ОТМларидаги потенциал раҳбар онлайн интервьюда баҳолаши мумкин. У раҳбар Қабул Комиссияси раисига мурожаат этувчининг инглиз тили даражасини тасдиқлаб беради.
Номзодлар қуйидаги мавзулар бўйича саралаб олинади:
Geospatial analysis of noise pollution and health care.
Application of Remote Sensing and GIS in precision agriculture.
Temporal variations of the gravity field due to major Earthquakes.
Creating the scientific basis of cartographic ensuring of State water cadaster and managing the water resources by GIS technologies.
Change detection in complicated hydromorphic landscapes with remote sensing.
Cross-cultural web map design – recommendations and prototypes.
Using geo participation to assess urban green in terms of young people’s perception — by the example of Tashkent.
Spatial Simulation of land-use change.
Study Ecosystems and its services to develop a zonal map of Aral Sea region (protected areas) in Uzbekistan.
Synthesis of observed historic and expected future climate changes.
Impacts of climate change on crop production.
Comparison and assessment of available land-cover and land-use maps.
Determination of a precise geoid model for Uzbekistan.
Geodetic reference systems in Central Asia and their transformations.
Anthropic Footprints in Riparian Ecosystems: spatial modeling for post-deltaic landscapes.
GIS methods for land use optimization in irrigated agriculture area with ecological constraints.
Specific maps in the city and improving the methodology of compiling the plan.
Scientific bases of system mapping of the regions of Uzbekistan for the purposes of tourism (on the example of the Samarkand region).

Ғолиб бўлган номзодлар лойиҳа доирасидаги Европа Иттифоқининг қуйидаги ҳамкор ОТМларида 2 ой давомида малака оширишга юборилади:
Обуда университети (OU), Венгрия
Зальцбург Париж Лодрон университети (PLUS), Австрия
Қироллик технология институти (KTH), Швеция
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Лейбниц институти (IAMO), Германия
Дастур билан боғлиқ барча ҳаражатлар Европа Иттифоқининг ERASMUS+ “DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳаси томонидан қопланади.
Аризалар жорий йилнинг 30 июль санасига қадар қабул қилинади!
Мазкур дастур билан боғлиқ батафсил маълумотларни лойиҳанинг қуйидаги веб-саҳифаси орқали олиш мумкин: http://www.dsingis.eu/  

Ҳужжатлар ЎзМУ нинг Геодезия ва картография кафедрасида қабул қилинади.
Тел: +998(97) 751-27-16

Рўйхатга қайтиш