Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олийгоҳлар рўйхати тасдиқланди

23.07.2018

2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон баёнига мувофиқ, 2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 20 июлидан 20 августига қадар қабул қилинади. Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши сўралади:

- таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза;
- олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан 
- 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
- № 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
- паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Шулардан, паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати: 

1 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети - Кундузги 
2 Ўзбекистон миллий университети - Сиртқи 
3 Тошкент давлат техника университети - Сиртқи 
4 Тошкент давлат иқтисодиёт университети - Сиртқи 
5 Тошкент молия институти - Сиртқи 
6 Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти - Сиртқи 
7 Тошкент давлат шарқшунослик институти - Сиртқи 
8 Тошкент кимё-технология институти - Сиртқи 
9 Тошкент давлат педагогика университети - Сиртқи
10 Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети - Сиртқи 
11 Андижон машинасозлик институти - Сиртқи 
12 Андижон давлат университети - Сиртқи 
13 Бухоро давлат университети - Сиртқи 
14 Бухоро муҳандислик-технология институти - Сиртқи 
15 Гулистон давлат университети - Сиртқи 
16 Жиззах политехника институти - Сиртқи 
17 Қорақалпоқ давлат университети - Сиртқи 
18 Қарши давлат университети - Сиртқи 
19 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти - Сиртқи 
20 Наманган давлат университети - Сиртқи 
21 Наманган муҳандислик-қурилиш институти - Сиртқи 
22 Наманган муҳандислик-технология институти - Сиртқи 
23 Самарқанд давлат университети - Сиртқи 
24 Самарқанд давлат чет тиллар институти - Кундузги
​25 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти -​ Сиртқи 
26 Термиз давлат университети -​ Сиртқи 
27 Фарғона давлат университети -​ Сиртқи
28 Фарғона политехника институти -​ Сиртқи 
29 Урганч давлат университети -​ Сиртқи 
30 Навоий давлат педагогика институти -​ Сиртқи 
31 Нукус давлат педагогика институти -​ Сиртқи 
32 Жиззах давлат педагогика институти Сиртқи 
33 Қўқон давлат педагогика институти -​ Сиртқи 
34 Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти -​ Сиртқи 
35 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти -​ Сиртқи 
36 Тошкент давлат аграр университети -​ Сиртқи 
37 Тошкент тиббиёт академияси -​ Кундузги 
38 Тошкент тиббиёт педиатрия институти -​ Кундузги 
39 Тошкент фармацевтика институти -​ Кундузги 
40 Тошкент давлат стоматология институти -​ Кундузги 
41 Андижон тиббиёт институти -​ Кундузги 
42 Бухоро тиббиёт институти -​ Кундузги 
43 Ўзбекистон давлат консерваторияси -​ Сиртқи 
44 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти -​ Сиртқи​
45 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети -​ Сиртқи
46 Миллий рассомлик ва дизайн институти -​ Сиртқи 
47 Тошкент ахборот технологиялари университети -​ Сиртқи 
48 Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти -​ Сиртқи 
49 Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти -​ Сиртқи 
50 Тошкент архитектура-қурилиш институти -​ Сиртқи 
51 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти -​ Сиртқи​

Филология ва тилларни ўқитиш (хорижий тиллар бўйича, шу жумладан, рус тили), Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича), Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда) таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни кундузги таълим шаклида амалга оширилади.​

Манба: kun.uz

Рўйхатга қайтиш