Абитуриентлар диққатига!!!

28.07.2018

Абитуриентлар диққатига!
2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар учун навбатдаги хизмат ташкил этилди. Эндиликда абитуриент ўзининг тест синовига қачон ва қайси сменада бориши ҳамда тест топширадиган бино ва унинг манзили ҳақида олдиндан аниқ маълумот олиши мумкин. Бунинг учун Давлат тест марказининг dtm.uz сайтидаги интерактив бўлимидан “Кириш тест синови топшириш вақти" бўлими орқали сўров асосида тегишли жойга ўзининг фуқаролик паспорти серияси ва рақамини киритади ҳамда аниқ маълумотга эга бўлади. Эслатиб ўтамиз: Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана (кун) ва вақт (смена)да тест синовларига келиши шарт, бошқа сана ва вақтда тест синовларига қўйилмайди. ДТМ рухсатномалари тест ўтказиладиган биноларда тарқатилмоқда
Барча абитуриентларга омад тилаймиз.

Рўйхатга қайтиш