Ўзбекистон Миллий Университети Холон Технология Институти ҳамкорлигида

06.08.2018

Ўзбекистон Миллий Университети Холон Технология Институти ҳамкорлигида Ўзбек – Исроил қўшма факултетининг бакалавриатура йўналиши бўйича 10 дан 31 августга қадар қуйидаги йўналишларга қабул бошланиши ҳақида эълон қилади:

- Муҳандислик математикаси

- Компьютер илмлари

- Технологиялар менежменти

Имтихонлар инглиз тили ва математика фанларидан 4 сентябрдан 10 сентябрга қадар бўлиб ўтади.

IELTS/CEFR – B2 сертификатига ёки математикадан GMAT тест синовларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган абитуриент тегишли фандан максимал баллга эга бўлади. Иккита сертификатга ҳам эга бўлган абитуриент факултетга автоматик тарзда қабул қилинади.

Ўқиш жараёни 20 сентябрдан бошланади.

Аризалар nuuhit@nuu.uz электрон манзил орқали қабул қилинади.

Маслаҳат олиш учун қуйидаги рақамларга телефон қилишингиз мумкин: +998 71 2467424, +99871 2271314

Рўйхатга қайтиш