Халқаро ҳамкорлик – инновацияларнинг асоси

02.05.2018

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК – ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ АСОСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультетида халқаро ҳамкорлик доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида 2018 йил 1 май куни семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур семинар-тренингда сиёсий фанлар доктори, Қозоғистон халқ хўжалиги университети профессори, Халқаро ахборотлашув академияси академиги, Россия табиий фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Швеция қироллик академиясининг “Билими ва меҳнати учун” ордени совриндори, Германиянинг халқаро китоб кўргазмаси олтин медали совриндори Қозоғистон Республикасининг олий таълим аълочиси, 2017йил Қозоғистон Республикасининг “Энг яхши ўқитувчиси” танловининг совриндори, Андиржанова Гульнар Абылхаировна “Қозоғистон таълим тизими инновациялари” мавзусида маъруза қилди.

Семинар-тренинг факультет талаба-ёшлари билан савол-жавоблар, бахс-мунозара тарзида олиб борилди. Семинар-тренинг якунида Г.Абылхаировнага факультет декани Қ.Абдураҳимов томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга фаолиятига бағишлаб нашр этилган “Ислом Каримов” номли китоб-альбоми тақдим этилди.

Мазкур тадбирни ташкил этганлиги ва ташаббускорлиги учун факультет декани Абдураҳимов Қодиржон Абдухалилович ва фалсафа фанлари доктори, профессор Шермухамедова Нигина Арслановнага миннатдорчилик билдирамиз.

Рўйхатга қайтиш