Умумий маълумотлар

Умумий маълумотлар

Университет кафедра ва бўлинмалари, илмий тадқиқот институтлари, марказларининг тегишли таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини ташкил этади. Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш, профессор-ўқитувчилар ва ходимларни давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий лойиҳалар танловларида қатнашишини таъминлаш, илмий лойиҳалар бажарилиши таъминлайди.

Илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштиришга кўмаклашиш, илмий тадқиқот натижаларини ўқув жараёнига жорий этишни мувофиқлаштириш, ёш олимлар ва иқтидорли талабаларни инновацион ғояларини ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, факультетлардаги илмий мактаблар ва инновацион гуруҳлар фаолиятини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради.

Илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш

Илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш олий таълимдан кейинги таълимни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

Бугунги кунда ЎзМУда 60 та ихтисослик бўйича 144 нафар докторантлар, 41 та ихтисослик бўйича 184 нафар мустақил изланувчилар илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

2015-2017 йилларда ҳимоялар тўғрисида маълумот

Докторлик диссертациялари ҳимоялари бўйича Илмий Кенгашлар

Ўзбекистон Миллий университетида 28 ихтисосликларда докторлик диссертациялари ҳимолари амалга ошириладиган 10 та Илмий кенгашлар фаолият юритмоқда.

1.   DSc.27.06.2017.FМ.01.01 (физика-математика фанлари бўйича);

2.   DSc27.06.2017.К.01.02 (кимё фанлари бўйича);

3.   DSc.27.06.2017.FМ.01.02 (физика-математика фанлари бўйича);

4.   DSc.27.06.2017.F.01.05 (фалсафа фанлари бўйича);

5.   DSc.27.06.2017.Tar.01.04 (тарих фанлари бўйича);

6.   DSc/27.06.2017.G01.06 (география фанлари бўйича);

7.   DSc.27.06.2017.Psi.01.07 (психология фанлари бўйича);

8.   DSc.29.08.2017.S.01.08 (сиёсий фанлар бўйича);

9.   DSc.27.06.2017.Psi.01.07 (психология фанлар бўйича)

10.   DSc.29.08.2017.S.01.08 (сиёсий фанлар бўйича) рақамли Илмий кенгашлар фаолият юритмоқда.

ЮТУҚЛАРИМИЗ:

Университетда дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларида PhD ва DSc (фан доктори ёки фан номзоди) илмий даражасини олган профессор-ўқитувчилар талабаларга таҳсил бериб келмоқда.

Илмий соҳада халқаро ҳамкорлик муносабатлари кенг йўлга қўйилган. Университет профессор-ўқитувчилари хорижий давлатларнинг, жумладан, Россия Федерацияси, Италия, Малайзия, Исроил, АҚШ, Корея Республикаси, Туркия, Беларусь, Қозоғистон давлатларининг олий таълим муассасаларида маърузалар қилиб келишмоқда.

Халқаро кўрсаткичларга кўра университетнинг жами 116 нафар профессор-ўқитувчилари нашрларига умумий 14207 дан ортиқ иқтибослар келтирилган.

ЎзМУда 2015-2017 йилларда жами 343 та Давлат илмий-техник дастурлари бўйича.

Сўнгги йилларда халқаро нуфузли танловларда 3 нафар ва республика танловларида 82 нафар профессор-ўқитувчилар мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган. Жумладан, 2017 йилда Тарих факультети профессори А.С.Сагдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5293 сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланган, “Алгебра ва функционал анализ” кафедраси мудири профессор Б.Омиров Web of Science Awards 2017 танловининг "Highly cited author" номинацияси 2-ўрин соҳиби.

2015-2017 йиллар давомида университет профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари томонидан жами 30 та фан доктори, 17 та фалсафа доктори ҳимоялари амалга оширилган.

2017 йилда Ўзбекистон Миллий Университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 8 та Илмий кенгаш фаолият олиб борган. Ушбу Илмий кенгашларда 22 та ихтисосликлар бўйича 51 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилинган.