O'zMU » Arxeologiya kafedrasi
 

Археология ва этнология кафедраси 

 

Археология кафедраси Ўрта Осиё Давлат университети (Ҳозирги ЎзМУ) 1940 йил 1 апрелда М.Е.Массон (30 йил раҳбарлик қилган). 1994 йилда Этнография кафедраси ташкил этилган. 2000 йилда Археология кафедрасига қўшилиб, “Археология-этнология” кафедраси деб юритилади. Ҳозирги кунга қадар кафедрага С.Б. Лунина, З. И. Усманова, А. С. Сагдуллаев, Р.Ҳ.Сулейманов ва Т.Ў.Салимовлар раҳбарлик қилиб келган. Кафедра фаолияти давомида М. Е. Массон, Л. В. Ошанин Н. Г. Маллицкий, А.А.Семенов, И.И.Петрушевский, С. Н. Замятнин, Е.А.Давидович, Б.А.Литвинский, Г.А. Пугаченкова, З. И. Усманова, С.Б.Лунина, А. С. Сагдуллаев ва бошқалар фаолият кўрсатган. Ҳозирги вақтда малакали мутахассислардан Ю.Ф.Буряков, Р.Х.Сулейманов, И.М.Жабборов, Т.Ў.Салимов, М.И.Филанович, А.К.Кабиров, О.Н.Лушпенко, Ибрагимов Р.З, Очилдиев Ф.Б, Шоназаров Ш.Б, Муминов О, Бобобеков А. Д каби профессор ва етакчи олимлар кафедранинг равнақи учун хизмат қилишган.

Қуйидаги кафедра битирувчилари академиклар Ю.Ф.Буряков, В.М.Массон, Б.А.Литвинский, Э.В.Ртвеладзе, В.И.Сарианиди, Г.А.Пугаченкова, Р.Х.Сулейманов, Ш.Р.Пидаев, А.С.Сагдуллаев, З. И. Усманова, С.Б.Лунина, Г.А.Дресвянская, У.В.Рахмоновлар республикамиз ва чет эл фани ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. 1994 йилда Этнография кафедраси ташкил этилган. 
  Кафедрада археология ва этнология фанлари ва уларнинг долзарб муаммоларига бағишланган курслардан бакалавр ва магистратура босқичларига ўқув машғулотларини амалга ошириш билан биргаликда, ўқув-услубий, илмий тадқиқот ва маънавий-маърифий ишларни бажаради. Кафедара аъзолари томонидан дарслик, ўқув қўлланма ва монографиялар чоп этилган. Қашқадарё вилояти (Ангилак, Ерқўрғон, Сангиртепа, Подаётоқтепа ва Шулуктепа) ва Тошкент вилояти (Канка, Шохрухия) ёдгорликларида кенг кўламли археологик қазиш ишларини олиб боради. Археологик тадқиқот ишлари натижаларидан ўқув жараёнижа кенг фойдаланилади. Археологик ёдгорликларнинг археологик тизими яратилмоқда. Кафедра аъзоларининг узоқ йиллик илмий изланишларининг натижасида Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларининг 2700 йиллик тарихга эга эканлиги исботланиб, уларнинг юбилейлари кафедра ташкилотчилигида кенг нишонланди. Мазкур юбилейларга бағишлаб ўтказилган илмий конференцияларда кафедра аъзолари илмий маърузалар билан қатнашишди ва шунингдек, Альбом (Кафедра аъзолари муаллифлигида) Карши кичик альбом, Древний Нахшаб (Р.Х.Сулейманов 60 б.т.) Мавераннахр на Великим Шелковом пути (Буряков Ю.Ф. ҳаммуаллифликда) монографиялар нашр қилинди.