O'zMU » Fakultetlararo tarix kafedrasi
 
Ушбу кафедра 1939 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар турли номларда фаолият кўрсатиб келмоқда. 1993 йилдан бошлаб, факультетлараро “Ўзбекистон тарихи” кафедраси деб янгидан номланди. Шу даврдан бошлаб то ҳозирги кунгача кафедрани т.ф.д. проф. Муртазаева Раҳбар Ҳамидовна бошқариб келмоқда.
Кафедра аъзолари томонидан Республикамиз олий ўқув юртлари учун тайёрланган Ўзбекистон тарихи (энг қадимги даврларидан ҳозиргача) фанидан ўқув қўлланмалари (1997, 1999, 2002), маъруза матнлари (2000), дарсликлар (2003, 2005), ўқув дастурлари (1998, 2000, 2004) – ( ўзбек ва рус тилларида) нашр этилган. Кафедра “Межнациональная толерантность – фактор укрепления гражданского согласия в независимом Узбекистане: исторический аспект”- (проф.Муртазаева Р.Ҳ.), “Ўрта Осиёда илк шаҳарларнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи, “Миллий давлатчилик ва урбанизациянинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” - (доцент Б.Ж.Эшов)”, “Туркистон жадидчилиги – миллий уйғониш даври тарихи (XIX аср охири – XX аср бошлари)” С.Холбоев раҳбарлигида давлат гранлари бўйича илмий тадқиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан сўнгги йилларда ичида 4 та дарслик (2 та электрон дарслик), нашр қилинди, 10 дан зиёд ўқитувчи номзодлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.