O'zMU » Jahon tarixi kafedrasi
 
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Тарих факультети “Жаҳон тарихи” кафедраси 1935 йилда тарих факультети қайта ташкил этилгандан сўнг, ўз фаолиятини бошлаган.
Бугунги кунда кафедрада бир нафар фан доктори, 7 нафар фан номзоди, 3 нафар, катта ўқитувчи ва 2 нафар ўқитувчи илмий-педагогик фаолият олиб боради.
Кафедра Тарих фанининг ривожланишида, олий маълумотли тарихчи мутахассислар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари бакалавриатда таҳсил олаётган талабаларга “Жаҳон тарихи (даврлар бўйича)”, “тарих фалсафаси ва методологияси”, “Жаҳон цивилизацияси тарихи”, “Ўзбекистонда геосиёсат ва геосиёсий вазият асослари”, “Тарих ўқитиш услубияти” каби фанлар бўйича назарий ва амалий билимлар беради. Бу фанларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича Республикада ягона марказ вазифасини бажариб келмоқда.
Кафедра фахрийлари Кафедрада Республикага таниқли олимлар – профессорлар, т.ф.д. Т.С.Сатторов, Т.К.Ходжайов, Р.Фармонов, Ғ.А.Ахмеджонов, А.М.Матвеев, т.ф.н., доцентлар, Ф.Р.Эргашев, З.Х.Лутфуллаева, Р.М.Емченко, В.И.Гулин, Ё.Қ.Қодирова, И.А.Қурбатова, М.М.Бабаджанова, С.И.Алгиева, О.П.Надточий, Г.Л.Дмитриев, М.Шапсанов, А.Нуритовлар илмий ва педагогик фаолият олиб боришган.
Бугунги кунда кафедрада – т.ф.д., профессор Х.Ғ.Ғуломов, т.ф.н., доцентлар Қ.Т.Утепов, С.Ф.Атабекова, У.В.Рахмонов, А.С.Татибоев, Я.Х.Ғаффоров, С.И.Габриэльян, катта ўқитувчилар, Ш.И.Исамиддинова, М.К.Игамбердиева, А.А.Розаковлар ўз илмий ва педагогик фаолиятларини самарали олиб бормоқдалар.

Кафедрада чоп этилган адабиётлар
Ўқув жараёнини ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлашда кафедра аъзолари унумли меҳнат қилмоқдалар.
Жумладан:
“Европа мамлакатлари ва АҚШнинг энг янги тарихи” муаллифлар т.ф.д., проф.Г.А.Хидоятов, т.ф.н., доц.Х.Ғ.Ғуломов.
“Тарих ўқитиш методикаси” – методик қўлланма муаллиф т.ф.н., доц. Я.Ғаффоров.
“Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти” – методик қўлланма муаллифи т.ф.н., доцент Я.Х.Ғаффоров, А.Г.Холлиев.
“Янги тарих (Ғарб мамлакатларининг 1640-1918 йиллар)” – методик қўлланма муаллифи т.ф.н., доцент А.Г.Холлиев.
“Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи”, “История международных отношений и дипломатии” - методик қўлланма муаллифи т.ф.н., доцент А.Г.Холлиев.
“Европа интеграцияси тарихи”, “История Европейской интеграции” - методик қўлланма муаллифи т.ф.н., доцент А.Г.Холлиев. ўқув қўлланмалари нашр этилган.
Шунингдек барча умумий ва махсус курслар бўйича дастурлар методик қўлланмалар мавжуд.
Кафедра алоқалари. Кафедранинг илмий тадқиқот ишлари Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини ва жаҳон тарихининг турли йўналишларини ўрганади. Кафедра Европанинг етакчи университетлари билан доимий равишда илмий тадқиқот ва педагогик соҳаларда алоқалар олиб боради.
Жумладан:
  • Германиянинг Билифельд Университет;
  • Англиянинг Эксетер Университети;
  • Бельгиянинг Генн Университети;
  • Россиянинг Москва МДУ.

Кафедранинг иқтидорли ўқитувчилари, А.С.Татибоев, У.В.Рахмонов, А.Г.Холлиев, М.К.Игамбердиева, С.И.Габриэльян, А.А.Розаковлар Англия, Германия, Дания, Россия мамлакатларида бўлиб, ўзларининг илмий-педагогик малакаларини ошириб қайтдилар.
Доц.Х.Ғ.Ғуломов “История дипломатических отношений государств Средней Азии с Россией (XVIII – первая половина XIX вв.)” мавзуида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
07.00.03 – Умумий тарих йўналиши бўйича аспирантура очилди.
Кафедрада “Жаҳон тарихи” мутахассислиги бўйича магистратура йўналишида қуйидаги махсус курслар ўқитилмоқда. – “Тарих фанининг ҳозирги кундаги долзарб муаммолари”, “Шарқнинг илк цивилизациялари тарихи”, “Араб халифалиги тарихи”, “Буюк географик кашфиётлар тарихи”, “Қадимги Шарқнинг тарихшунослиги ва манбашунослиги”, “Ғарбнинг янги ва энг янги тарихини тарихшунослиги ва манбашунослиги”, “XIX аср охири ХХ аср бошларида Европа давлатларининг Ўрта Шарқдаги рақобати”, “СССР – тоталитар империяларининг тарихий тажрибаси”, “АҚШ глобал лидерлик йўлида (1945-1990 йилар)”. Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, “Жаҳон тарихи” бўйича магистратура йўналиши Республикада ягона бўлиб, бу ерда келишилган шартнома асосида Нукус, Андижон, Хоразм, Қашқадарё Давлат Университетларидан келган магистрлар таҳсил олмоқда.