O'zMU » Fakultet erishgan yutuqlar
 
Кейинги ўн йил мобайнида 20 нафардан ортиқ аспирант ва тадқиқотчилар номзодлик диссертацияларини ҳамда 5 нафар докторлик диссертацияларини мувофақиятли ҳимоя қилишиб, фан ва таълим соҳалари ривожига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.
Ўқув жараёни анъанавий ва замонавий усулларда илғор педагогик технологиялар асосида маъруза, семинар ва амалий машғулот шаклларида амалга оширилади. Юқори малакали профессор-ўқитувчилар маъруза машғулотларини олиб боради, ёш иқтидорли мутахассис кадрлар эса семинар ва амалий машғулотларда уларга ёрдам берадилар. Умумий курслар бўйича олинган умумназарий билимлар семестрлар давомида амалга ошириладиган археологик, этнологик, тарихий ўлкашунослик, музейшунослик, архившунослик ва педагогик амалиётлар асосида мустаҳкамланади. Ўқув машғулотларидан ташқари пайтларда талабаларга жаҳонга машҳур бўлган факультетимизнинг фидойи мутахассислари: академик А.Р.Муҳаммаджонов, Ю.Ф.Буряков, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби ва Беруний мукофоти лаурияти И.М.Жабборов, проф. Р.Ҳ. Сулейманов раҳбарликларида кафедраларда ташкил этилган “Иқтидорли талабалар”, “Талабалар тўгараги”, “Мастер класс”лар доирасида турли ўқув-илмий машғулотлар ташкил этилган.
Магистратура таълим босқичи таълимнинг сифат кўрсаткичини ошириш мақсадида ЎзР ФА илмий тадқиқот институтлари билан илмий-педагогик ҳамкорлик доирасида уларнинг филиаллари ташкил этилган. Таълим сифатини янада ошириш, назарий билимларни амалиёт билан бойитиб бориш мақсадида магистратура босқичидаги мутахассисликлар бўйича дарсларни ЎзР ФА Илмий текшириш институтлари ва мутасадди Давлат музейлари ва архивлари фондларида ўтказишга эришилган.
Факультетимизда таҳсил олиб, ҳозирги пайда турли илмий тадқиқот ва таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали мутахассислар Ватанимиз тарихи ва маданиятининг очилмаган қирраларини ёритиш ҳамда уларнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрнини ёритишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Хусусан, Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларининг 2700 йиллик юбилейи бевосита факультет мутахассис олимлари сайи-ҳаракатлари натижасида Қарши шаҳри юбилейидаги Самарқанд, Бухоро, Термиз ва бошқа шаҳарларнинг юбилей ёшлари эса факультетда таҳсил олган малакали мутахассислар томонидан аниқланган бўлиб етишган малакали мутахассис бўлиб етишган маҳаллий кадрларимиз томонидан Ватанимиз тарихи ва маданиятининг очилмаган қирралари тадқиқ этилди. Мутахассисларнинг бевосита илмий изланишлари ва сайи-ҳаракатлари Ватанимиз тарихининг натижасида ўтмиш тарихимизнинг бой моддий маданият меросимиз Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларининг 2700 тарихга эга эканлиги аниқланиб, юбилейи нишонланди.
2000-2010 йилларда факультет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан 50 дан ортиқ илмий ишлар чоп қилинди, булардан 20 дан ортиғи хорижий мамлакатларнинг илмий журналларида ва халқаро анжуманлар материалларида эълон қилинган.
Факультет ёш ўқитувчилари, аспирантлари ва тадқиқотчилари илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириб номзодлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар.
2000-2010 йилларда факультетда 4 халқаро, 8 республика миқёсида ва 6 талабаларнинг илмий-амалий конференциялари ўтказилди ва материаллар чоп этилди.
Ҳозирда факультет талабаларига 2 нафар академик, 10 нафар профессор, 35 нафар фан номзоди, доцентлар, 7 нафар катта ўқитувчилар, 20 нафардан ортиқ ўқитувчилар талабаларга таълим бермоқдалар.
Тарих факультети кутубхонаси фондида 36331 нусхадаги, шу шумладан 2649 та ўзбек, 23219 та рус ва 463 та чет тилларидаги ўқув, ўқув-услубий ва илмий адабиётлар сақланади. Ундаги илмий адабиётлардан нафақат ўқув машғулотларига тайёрланишда, балки, малакавий битирув иши ва магистрлик диссертацияларнин тайёрлашда ҳам кенг фойдаланадилар.
2000-2011 йилларда факультет 2 та халқаро, 4 та республика давлат грантларига эга бўлган.
Хозирги кунда факультет жамоаси 3 та Республика миқёсидаги грант лойиҳаларига эга.