Университет ҳақида

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда биринчи ва етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университет бир асрлик фаолияти давомида 100 мингдан ортиқ юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб, халқ хўжалигининг барча соҳаларини етук кадрлар билан таъминлашда катта хизмат қилди ва илм-фаннинг турли соҳаларида жаҳон эътироф этган муваффақиятларга эришди.

Улкан фан оламида илмий мактаб яратиш ўта ноёб ва шарафли ишдир. Бу борада Мусо Хоразмий, Абу Райҳон Беруний,Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби даҳолар асос солган анъаналар ЎзМУ олимлари томонидан муносиб давом эттирилди. Мазкур илм масканида фаолият кўрсатаётган 50 га яқин ана шундай илмий мактаблар жаҳон илм аҳлининг юксак эътирофига сазовор бўлди. Академиклар Ҳабиб Абдуллаев, Обид СодиқовСаъди СирожиддиновТошмухаммад Саримсоқов, Жўра Мусаев, Махмуд СалохиддиновШавкат АлимовАзимбой Садуллаевлар асос солган илмий мактаблар шулар жумласидандир.

Университет атоқли олимларидан 23 нафари Ўзбекистон Фанлар академияси президенти ва вице-президенти этиб сайланганлар. Жами 107 нафар олим академик даражасига эришган. Олима аёллардан 150 га яқини фан доктори илмий даражаси ва профессор унвонини олганлар. Бу масканда таълим олган кўплаб битирувчилар хорижий олий таълим муассасаларида муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда. Бунга ёрқин мисол Исроилдаги Холон технология институти президенти Эдуард Якубов, АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходими доктор Амир Махмудов, Калифорния давлат университети професссори Зоир Ибрагимовлардир.

Ушбу дорулфунунда таҳсил олган зиёлилардан Абдулла ОриповЭркин ВоҳидовСаид Ахмад, Озод Шарафиддинов,Турғун Азларов, Суюма Ғаниева Ўзбекистон Қаҳрамони олий унвонига, юзлаб профессор-ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби унвонига, Буюк хизматлари учун ордени ва бошқа мукофотларга сазовор бўлганлар. Шу кунга қадар ЎзМУ талабаларидан 30 нафардан ортиғи Президент стипендианти, 25 нафари Мирзо Улуғбек номидаги ва 30 нафардан зиёди Алишер Навоий номидаги давлат стипендиялари соҳиби бўлган. Ўнлаб иқтидорли талабалар халқаро фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ғолиблари сифатида дунёга машҳур бўлди .

Бугунги кунда Миллий университетда 29 нафар академик, 150 дан ортиқ фан доктори ва профессорлар, 400 дан зиёд фан номзоди, фалсафа доктори ва доцентлар фаолият кўрсатмоқда, 200 дан ортиқ ёш олимлар ва 500 дан зиёд иқтидорли талабалар илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

Улкан илмий салоҳиятга эга бўлган ЎзМУ республикада таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади. Унда барча университетлар учун Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари тайёрланиб, таълим жараёнига татбиқ этилмоқда.

Назарий билимларни амалиёт билан чамбарчас боғлаш учун ЎзМУнинг 3 та дала-амалиёт майдони, 32 та ўқув-илмий лабораторияси, 3 та ўқув-илмий-тажриба маркази, 1 та ОТМлараро илмий лабораторияси ва 2 та ноёб объектнинг моддий-техник базаси такомиллаштирилмоқда . Шу билан бир қаторда, талаба-ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш, грант танловлари ва лойиҳаларида иштирок этиш, бошқа олий таълим ва илмий - тадқиқот муассасалари учун мақсадли илмий кадрлар тайёрлаш ишлари изчил давом этмоқда.

ЎзМУ 32 та ривожланган давлатларнинг 100 дан ортиқ олий таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик қилмоқда. М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Сеул Миллий университети, Калифорния давлат университети шулар жумсидандир.

Ахборот-ресурс маркази замонавий технологиялар билан жиҳозланган ва интернет тизимига уланган бўлиб, кутубхона фонди 4 миллионга яқин адабиётга эга. 2017 йил октябрь ойида Ўзбекистон Миллий университетида ташкил этилган Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон экспозицияси талабаларнинг маърифий масканига айланган.

Турли ҳудудлардан келган талабалар Ёшлик талабалар шаҳарчасидаги замонавий турар жойларда яшайди, интеллектуал савия ва жисмоний маданиятини ошириш учун барча имкониятларга эга .

Бир асрлик тарихга, бой анъаналарга ва инновацион ғояларга эга бўлган Ўзбекистон Миллий университети жамоаси илму маърифат ва таълим-тарбия соҳасидаги ютуқларни янада кўпайтириш, Ватан равнақига бундан ҳам муносиб ҳисса қўшиш учун қатъият ва шижоат билан меҳнат қилмоқда.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari