ЎзМУда хорижлик талабалар

ЎзМУда хорижлик талабалар

Ўқиш жараёни

ЎзМУда ўқув йили жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланиб келаси йилнинг июнь ойигача давом этади (02.09-30.06). Ўқув жараёни давомийлиги қайси босқичда таҳсил олининшига кўра турлича бўлади. Бакалавриатура босқичи - 4 йил, Магистратура босқичи – 2 йил, Докторантура босқичи – 3 ёки 4 йил давом этади (бу босқичда йўналишдан келиб чиқиб ўқув жараёни давомийлиги белгиланади).
Бизнинг университетда барча йўналишларда ўқиш жараёни кундузги шаклда амалга оширилади. Университетга ўқишга кириш кириш имтиҳонлари асосида амалга оширилади.
Қўшимча маълумотлар учун, илтимос университетнинг Халқаро алоқалар бўлимига мурожаат қилинг (e-mail: foreign@nuu.uz, foreign.nuuz@umail.uz; тел.: +99871 2466358).
ЎзМУда таҳсил олиш хорижий фуқаролар учун рус ва ўзбек тилларида амалга оширилади, шу сабабли номзодлардан рус тилидан мукаммал билим даражаси талаб қилинади.

Ўқишга кириш

ЎзМУ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сонли Қарорига мувофиқ ва шу Қарорга асосланган меъёрий хужжатлар асосида чет эл фуқароларини ўқишга кабул килади.

Чет эл фуқаролари университетнинг Халқаро алокалар бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
 
  • ЎзМУда ўқиш учун ариза;
  • Чет эл фуқаролари учун мўлжалланган сўровнома;
  • Қўлга киритилган даражалардаги ёки жорий вақтдаги баҳолар қайдномаси. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида эришилган ҳар қандай диплом сертификатлари ва баҳолар қайдномасини ҳам топширингизни сўралади:
  • Бакалавриатура босқичига: ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаходатномаси (сертификат)
  • Магистратура босқичига: Бакалавр дипломи ёки ушбу даражага тенглаштирилган хужжат
  • Докторантура босқичига (PhD, DSc): Магистрлик дипломи
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида эришилган ҳар қандай дипломлар (баҳолар қайдномаси билан бирга) рус ёки ўзбек тилига тегишли нотариал идорадан таржима қилиниши ҳамда тасдиқланиши лозим;
  • Ўрнатилган тартибдаги тиббий маълумотнома;
  • ОИТС касаллиги йўқлигини қайд этувчи тиббий маълумотнома; 
  • Мавжуд фуқаролик паспорти ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилиш хуқуқини берувчи паспорт;
  • 3.5 х 4.5 см ўлчамдаги расм (6 дона)
  • Чоп этилган расмий мақолалар ва тезисларнинг умумий рўйҳати (Докторантура босқичи ва амалий ўқув курсларига топширган номзодлар учун)
  • Баҳолар қайдномасининг рус тилидаги таржимаси Ўзбекистон Республикасидаги нотариал идорасида ёки номзоднинг ўз давлатида жойлашган Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ёки консуллик идораси томонидан сертификатланиши зарур.
  • ЎзМУда таҳсил олиш хорижий фуқаролар учун тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Ўзбекситон Республикасининг бошқа хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар,  хорижий университетлар билан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаларига мувофиқ келиб таҳсил олувчи хорижий фуқаролар бундан мустаснодир.  

Қуйидаги хорижий фуқаролар суҳбат асосида ўқишга кабул килинади:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан Ўзбекистон Республикасига таълим олиш мақсадида келган чет эл фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан Ўзбекистон Республикасига таълим олиш мақсадида келган чет эл фуқаролари;
МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари
Қолган бошқа давлатлардан келган хорижий фуқаролар Ўзбекситон Республикасининг Давлат тест маркази (ДТМ) томонидан амалга ошириладиган кириш имтиҳонлари натижаларига асосланган ҳолда ўқишга қабул қилинади.
Тест натижалари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистоннинг олий таълим муассасаларига тегишли Давлат комиссияси томонидан белгилаб берилади.

Турар жой учун рўйҳатдан ўтиш ҳамда виза олиш жараёни

Хорижий фуқароларга виза расмийлаштириш, виза таклифномаларини тайёрлаш ҳамда турар жой учун вақтинчалик рўйҳатдан ўтказиш олий таълим муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ўзаро келишуви асосида Ўзбекистон Республикасиниг Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилган ҳолда амалга оширилади. Хорижий фуқаролар учун визалар номзоднинг ўз давлатида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ёки консуллик идораси томонидан ёки Тошкентдаги халқаро аэропортда ҳам тақдим қилиниши мумкин.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari