Ўзбекистон Миллий университети – 90 ёшда

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон билим даражаси жиҳатидан дунёдаги етакчи мамлакатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Бунга, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари тармоғини кенгайтириш, таълим тизимини ислоҳ қилиш ҳисобига эришилди.

Мамлакатимизни юқори даражада тараққий этган давлатлар қаторига қўшилишида, илм-фан, ишлаб чиқариш соҳаларини малакали кадрлар билан таъминлашда, инфратузилмани ривожлантиришда янгидан-янги кашфиётлар билан илгарилаб кетишида мамлакат олий ўқув масканларининг том маънодаги байроқдори ЎзМУнинг салмоқли ўрни бор. Айнан истиқлол йилларида ЎзМУнинг нафақат республика, балки Марказий Осиё минтақасида йирик ўқув ва илмий марказ мақомига эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар, имкониятлар муҳайё қилинди.

Бугунги кунда ЎзМУ ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот учун керакли бўлган салоҳиятли профессор-ўқитувчиларга, замонавий моддий-техник асос ва жаҳон миқёсида эътироф этилган илмий мактабларга эга.

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш, мамлакат интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш бўйича олиб борилаётган сиёсатни амалга ошириш, «Таълим тўғрисида»ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дасгурида белгиланган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда кўп минг кишилик университет жамоаси 1991-2008 йиллар давомида сезиларли муваффақиятларни қўлга киритди. Ушбу жиҳат, айниқса, ўқув, ўқув-методик, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий соҳаларда яққол кўзга ташланди.

ЎзМУда таълим жараёни Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ тўла узлуксизлик ва узвийлик асосида олиб боршшоқда. Бу вазифаларнинг академик лицей—бакалавриат-магистрагура—аспирантура—докторантура тизими орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди. Ягона ўқув-илмий ишлаб чиқариш комплексини барпо этиш мақсадида университет қошида иккита академик лицей фаолият кўрсатди.

Университетнинг барча факультетларида илмий-ўқув кутубхоналари мавжуд бўлиб, 1991-2008 йиллар ичида улар учун кўплаб ўқув адабиёти, чет эл ва республикада чоп этиладиган даврий-илмий журналлар сотиб олинди. Университет марказий кутубхонасида ўқув адабиётларидан «Буюртмасиз эркин фойдаланиш» тизими йўлга қўйилган. Кутубхона замонавий техника воситалари бшхан жиҳозланган ресурс марказига эга бўлиб, Интернетга уланган компьютерлар хизмати йўлга қўйшнан. Кутубхона фонди йил сайин ортиб бормоқда. Мустақиллик йилларида нашр килинган ўқув адабиётларининг электрон нусхалари тайёрланиб, университетда фаолият кўрсатаётган тармоқ тизимига уланган. Ўқув даргоҳида компьютерлаштиришни янада ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот технологиялари соҳасида замон талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, университетда 2008 йилга келиб 850 дан ортиқ замонавий компьютер мавжуд бўлиб, шулардан 75 фоизи бевосита ўқув жараёнида, 15 фоизи илмий-тадқиқот ишларида ва 10 фоизи маъмурий ва бошқарув жараёнларида ишлатилди. Университетда мавжуд компьютерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда компьютер захираларидан жамоа бўлиб фойдаланишни ташкил этиш мақсадида факультетларда 17 та ресурс марказлари ва 2 та йирик, ҳар бири 60 ўринга мўлжалланган компьютер зали ташкил этилган. Ушбу ресурс марказлари, синфлар ва факультет миқёсидаги тармоқлар университетдаги корпоратив тармоқ орқали халқаро Интернет тизимига уланган.

Университет жамоаси бир қатор чет эл илмий грантларига ҳам эришган. «Тарих», «Психология», «СПРАЙТ», «Евроазия», «Ўзбекинфо» ва бошқа лойиҳалар бўйича талаба, тадқиқотчи ва докторантлар Европа, Япония, АҚШнинг етакчи универ-ситетларида ўқидилар. Профессор-ўқитувчилар дунёнинг етакчи таълим ва фан масканларида малака оширдилар.

Маълумки, замонавий ўқув жараёнини ташкил қилишдаги асосий тамойиллардан бири - бу фан билан таълимнинг узвий боғлиқлиги ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, университетда фаннинг ривожланиши катга аҳамиятга эга. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур ўқув даргоҳи олимлари томонидан 2003-2008 йиллар давомида 150 дан ортиқ илмий тўплам нашр қилинди, йилига мингга яқин илмий мақола чоп этилмоқда. 30 дан ортиқ илмий-тадқиқот ишлари патентлаштирилди, йилига 500 минг АҚШ долларига яқин миқдорда чет эл грантлари асосида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу илмий изланишлар натижалари ишлаб чиқаришга ҳам фаол татбиқ этилди. Буларга қон тўхтатишда, куйганда, тери алмаштиришда қўлланиладиган «Пошметакрилин», ошқозон-ичак касалликлари даволашда малҳам «Политетранем», қорамолларнинг инфазион касалликларини бартараф этишдаги «Полиамидин», гипертоник касалликларга қарши «Платекс», диатез ва аллергик ҳолатларда «Инебрин», гепатитга қарнш «Саврац» препаратлари ишлаб чиқилди. Улар хусусида мутахассисларнинг ижобий хулосалари бор.

Бундан ташқари сут, гўшт, парфюмерия, косметика, ёғ-мой ишлаб чиқаришда, фармацевтикада қўлланиладигаи «Пепсин», кондитерлик саноатида қанд ўрнини босадиган модда сифатида ишлатиладиган стевия ўсимлигининг янги навини келтириш мумкин. Марказий Осиёда кенг тарқалган анабазис, сафоро, аммотамус, аммодендрон, термоксис авлодига мансуб ўсимликларнинг ўндан ортиқ турлари ўрганилди ва улардан 50 га яқин алколоидлар ажратиб олинди. Уларнинг 24 таси янги, илк марта кашф этилган.

2007 йилда университет олимлари Фан ва технологиялари маркази томонидан эълон қилинган мавзулар танловида иштирок этиб, 98 илмий мавзу, 7 инновация бўйича грант эгаси бўлдилар. 61 миллион сўм миқдоридаги халқ хўжалигининг турли йўналишлари бўйича хўжалик шартномалари, 425 минг АҚШ доллари миқцоридаги чет эл гарантлари асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Қайд этилган даврга келиб университетда мамлакат халқ хўжалиги тараққиётини таъминлашга қаратилган янги таълим йўналишлари, мутахассислик соҳалари йўлга қўйилди. Хусусан, кейинги йилларда санъатшунослик, Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари, социология, психология, сиёсатшунослик, экология, картография ва кадастр, компьютер лингвистикаси сингари янги йўналишлар иш бошлади.

1999-2000 йилдан таълим жараёнига модул тизими жорий этилди. Бу тизимнинг пировард мақсади талабанш^г ўз устида мустақил ишлашшш таъминлаипа қаратилган. ЎзМУда материал-техника ҳамда ахборот базаси меъёрларини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 1997-2007 йилларда университет томонидан 600 дан зиёд компьютер ва замонавий ўқув ускуналари сотиб олинди. 2002 йилда университет бўйича толали-оптик кабель ўтказилди. Барча бўлим ва деканатлар жаҳон ахборот тармоғига чиқувчи умумий локал тармоққа уланди. 512 к/8 тезликда ишлайдиган Интериетга уланган компьютерлар сони 323 тага етди.

2008 йилга келиб Ахборот коммуникация технологиялари ривожланинш учун университет 584 млн. сўм миқдорда маблағ ажратди. Информацион технологиялар бўйича 284 бакалавр ва 72 магистр тайёрланди. ЎзМУда «ТАLАВА S», «Контракт S», «Кадрлар S», «Электрон кутубхона», «SАММЕК», «Тест», «ЎзМУ расмий сайти» каби корпоратив ахборот тизимлари ташкил қилинган.

Информацион технологиялар йўналишида университет профессор-ўкитувчилари, ходимлари малакасини ошириш йўлга қўиилди. Информацион технологиялар соҳаси бўйича 3 та халқаро грант ҳамда умумий миқдори 362 млн. сўмлик ЎзР Фан ва технологиялар марказининг 2 грантини олишга эришилди. 8 млн. сўм ҳажмдаги 19 лицензияли дастур қўлга киритилди.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг сифат босқичида университетда масофали ўқитиш марказлари қарор топмоқда. Информациои техгюлогиялар ихтисослиги бўйича абитуриентлар ва талабалар учун 19 та масофали курслар ташкиллаштилиди. Махсус сиртқи, иккинчи мутахассислик йўналишларини босқичма-босқич масофали ўқитишга ўтказиш режалаштирилган.

Таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясига эришиш мақсадида 1997-2001 йилларда университет илмий-тадқиқот ишларига давлат бюджетидан 72,9 млн. сўм ажратилган бўлса, 2002-2007 йилларда ҳам давлат бюджети, ҳам грант асосида маблаг билан таъминлашга 440.0 млн. сўм ажратилди. 1991-2001 йиллар давомида хўжалик шартномалари билан 30 дан ортиқ мавзу бўйича 302 млн. 450 минг сўмлик иш қилиниб, йилига ўртача 30 мли. 245 минг сўмлик иш бажарилгаи бўлса, 2002-2008 йилларда 30 га яқин мавзу доирасида 699 мли. 253 минг сўмлик, яъни йилига ўртача 116 млн. 542 минг сўмлик иш амалга оширилди. 1994-2007 йиллар давомида 4 млн. 408 минг АҚШ доллари ҳажмида халқаро грантлар бажарилди.

2004-2008 йилларда 68 мавзу бўйича ЎзР Фанлар академияси институтлари ва тармоқ институтлари билан ҳамкорлик қилинди. 2004-2008 йилларда ЎзР ФА илмий текшириш институтлари билан 33 шартнома тузилди, ЎзМУ кафедраларининг 15 филиали очшгди. Ушбу ҳамкорлик ЎзР ФА инстшутлари интеллектуал салоҳияги ва материал-техиик базасидан фойдаланиш ҳамда магистр тайёрлаш имкониятини янада кенгайтирди. Сўнгги йилларда хорижлик ҳамкорлар иштирокида 5 та грант бажарилди.

Мустақиллик йилларида университет профессор-ўқитувчилари томонидан теле ва радиоканалларда йилига 1000 га яқин чиқишлар қилинди. Шу йиллар давомида йилига ўнлаб халқаро ва 30 дан ортиқ ресиублика миқёсида конференция ва симпозиумлар ўтказилди.

ЎзМУ илмий грантларига 277 профессор-ўқитувчи, 36 аспирант, 5 докторант, 163 талаба жалб қилинди. Илмий-тадқиқот ишларида 2003-2008 йилларда университет профессор-ўқитувчиларидан 973 киши (79,8 фоизи) қатнашди. Шулардан 140 нафари фан доктори (62,2 фоизи), 425 нафари эса фан номзодидир (47,4 фоизи).

Илмий-тадқиқот ишларида иппирок этаётган иқтидорли талабалар томонидан хорижий нашрларда 215 мақола, 995 илмий тезис эълон қилинган. Университет факультетларида Ёш олимлар кенгаиш раҳбарлигида 40 дан ортиқ илмий тўгараклар иш олиб бормоқца. 2004-2007 йилларда истеъдодли талабалар ҳамда ёш олимлар тадқиқ этаётган изланишлар натижаси ўлароқ, 7 та мақолалар тўплами нашрдан чиқди.

2008 йилга келиб 23 иафар талаба Президент стипендианти, 24 талаба Мирзо Улуғбек стипендианти, 27 талаба Алишер Навоий стипендианти бўлди.

Истиқлол йилларида Марказий Осиёда ўсадиган 20 дан ортиқ ўсимлик тури ўрганилиб, алколоид, дитерпеноид, флаваноид каби юздан ортиқ модда ажратиб олинди. 40 тасининг кимёвий тузилиши аникданди ва улар асосида 100 дан ортиқ физиологик фаол модда синтез қилинди. Кенг тарқалган анабазис, сафора, аммотамус, аммодендрон, термопсис авлодига муносиб ўсимликлардан 10 дан ортиқ турлари кимёвий жиҳатдан ўрганилди ва улардан 50 га яқин алкалоиддар ажратиб олинди, шундан 24 таси янги кашф этилди.

Ишлаб чиқаришга 50 дан ортиқ мавзу таклиф этилди, масалан, ацетилен, аммиак ва ацетон асосида пўлат коррозиясша қарпш ингибитор, пиридин асослари сиитези учун катализаторлар, МВП, антимикроб препаратлари, полифосфатлар ва полиэлектролиглар-металларни коррозиядан ҳимояловчи эффектив ингибиторлар, карбоказ қишлоқ хўжалиги ҳайвоилари гинекологик касашшкларини даволаш учун полимерли дори препарати, полибазин-полимерли нафас аналептиги, қон тўхтатувчи «Инебрин» воситаси, конварен, фенцетат, саврац, полиметакрилин, политетранем, бензобек, платекс, полифлан, лагоден каби дорилар, НС1, 802, Н,8, >Ю2, НҒ, СН3СООН, ва ҳ.к. сорбентлар, уларни металл ионларини (олтин, шгатина, палладий, рений, молибден, мис, хром) ажратиб олишда ҳам қўллаш мумкин, ёнғиндан огоҳлантирувчи «Композит» кзфилмаси, иссиқлик кўрсатгичлари шлефи (ТУ Уз 78 001-95) билан жиҳозланган ва ёнган юз берганда ёруғлик ва товуш сигналларини беришга мўлжаллангаи қурилмалар кашф килинди. Картошканинг юқори элита нав уруғлиги яраталди. Бир, уч ва олта каналли «Нажот» электрокардиографи, модификацияланган крахмал, Ўзбекистон ер усти сувлари атласи ишлаб чиқилди. Физикадан амалиёт ўташ учун 12 қурилма лойиҳаси таклиф этилди.

Фан ва таълимдаги сўнгги ютукдар негизида шартномавий малака оширииши ташкиллаштириш бўйича муттасил иш олиб борилмоқда. 2005 йилдан буён ЎзМУ қошида инновацион педагогик технологиялар маркази фаолият кўрсатмоқда. Унда нафақат университет, балки республиканинг бошқа олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг ҳам малакасини опшриш йўлга қўйилган.

ЎзМУда республиканинг илғор корхоналари, ЎзР ФА лабораториялари ҳамда чет элда касбий стажировка ва малака оширишнинг ранг-баранг турлари амал қилмоқда. Малака оширишда Москва давлат университети, Сиэтл университети (АҚШ), Эксетер университети (Буюк Британия), ДААД (Германия) билан тузилган ўзаро шартномалардан ҳам фойдаланиляпти. Профессор-ўқитувчилар малакасини оширишда халқаро грантлардан фойдаланиш ҳам йўлга қўйилган. 2007 йилда ЎзМУнинг 120 профессор-ўқитувчи ва ходимлари халқаро грантларда ҳамда халқаро анжуманларда қатнашиб, малака оширди.

Ҳозир университет ЎзР ФА Илмий-тадқиқот институглари лабораториялари билан тузилган 35 шартиомага эга. «Гидрология» кафедраси ходимлари ЎзР ФА Сув муаммолари институти, Гидрометеорология институти, САНИИРИ илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида «Ўзан жараёнлари ва оқими динамикаси» ўқув қўлланмасини чоп этдилар.

«Кукунли полимер материаллар» илмий-тадқиқот лабораторияси Кимё-технология институти, «Тоштўқимачи» акционерлик жамияти билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бормоқда. «Петрография ва фойдали қазилмалар» кафедраси олимлари Геология ва геофизика институти ҳамкорлигидаги «Туркистон палеокеаник ҳавзаси шимолий қисми эвоноцияси» мавзусида тадқиқот олиб бордилар. «Регионалгеология» бирлашмаси ҳамкорлигида 1:200000 масштабли «Геологик харита» тайёрланмоқца. «Ўзтекгеофизика» акционерлик бирлашмаси (ОАО), ЎзР ФА Геология ва геофизика, Кимё ва гюлимерлар физикаси, ГИДРОИНГЕО, Биоорганик кимё, Ядро физикаси, Умумий ва ноорганик кимё каби институтларда ЎзМУ кафедраларининг филиаллари фаолият юритмоқда.

Илмий-тадқиқот ишларини бажаришда, битирув ишларини ёзишда, аспирантлар ва докторантлар илмий изланишларини рўёбга чиқаришда, шунингдек, талабаларнинг ўқув амалиётини ўташида ҳамкорлик шартаомаларига биноан ЎзР ФА шгститутларида мавжуд асбоб-ускуналардан фойдаланилмоқца. ЎзМУ талабаларининг ўқув ва диплом-олди амалиётларини ЎзР ФА институтлари ҳамда тармоқ институтларда ўтказиш тажрибаси шакллантирилган.

1997-2001 йшшарда чет эл инвестицияларини узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлашга жалб қилиш бўйича Темпус-ТАСИС, ДААД, ИНТАС каби 8 дастур амалга оширилци ва 8 марказ ишлади. 2001-2005 йилларда дастур ва марказлар сони 9 тага етди. Ҳозирги кунда 6 халқаро дастур бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Чет эл инвестициялари миқдори олдинги йилларга нисбатан анча ошди. Асосий диққат Ўзбекистон ҳукуматининг Россия федерацияси, Хитой Халқ республикаси, Корея, Япония марказлари билан биргаликда эълон қилган дастурларига қаратилмоқда. 2005 йили физика факультети «Университет сифат бошқаруви тизимининг татбиқи» (УНИКУМ) лойиҳасининг амалга онгиши учун 150.000 евро қимматига эга ТЕМПУС/ТАСИС грантига сазовор бўлди. НАТОнинг 17.000 евро ҳажмидаги «Орол негизида содир бўлаётган кимёвий ва физик жараёнлар» лойиҳаси давом этгирилмоқда. Россия Фанлар академияси Океаншунослик штститути ва Потсдам университети ҳам хорижий ҳамкорлар ҳисобланади.

ДААДнииг 20.000 евро миқдоридаги «Германистика институтлари ҳамкорлиги» дастури Хорижий филология факультети немис филологияси кафедраси томонидан ишлаб чиқилди.

География факультети демография кафедраси муҳим лойиҳани амалга ошириш учун 9000 АҚШ доллари ҳажмидаги грант олингга муваффақ бўлди.

Иқтисод факулътети 2006 йилда 7.500 АҚШ доллари ҳажмидаги ЮСАИД лойиҳаси очиқ ташювида ғолибликни қўлга киритди.

Университетнинг халқаро алоқалари йил сайигг кенгайиб бормоқда. Хусусаи, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Миллатлар марказий университети (ХХР), Лода университети (Польша), Истанбул университети (Туркия) билан тузилган шартномалар ўз самарасини берди. Ўзбекистон Презиценти Ислом Каримов ва Ўзбекистон ҳукумати целегациясининг Хитой Халқ Республикасига қилган цавлат ташрифи чоғица Пекинцаги Миллатлар Маркази университети ва ЎзМУ ўртасица ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўгфисица шартнома имзоланци. Шартнома асосида Мшглатлар Марказий университетида ўзбек тили бўлими очилци.

Халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш, таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида АҚШ, Буюк Британия, Россия, Туркия, Чехия, Украина, Греция, Япония, Германия, Корея, ХХР, Эрон, Фаластин, Австрия, Покистон, Бельгия каби мамлакатларнинг сиёсий арбоблари, йирик олимлари бшган кўпдан-кўп учрашувлар ўтказилди. Бундай учрашувлар натижаси ўлароқ, Ўзбек филологияси факультетида Эрон мацанияти маркази ва Хорижий филология факультетица Грек маданияти маркази очилди.

1997-2006 йилларда ХХР, Россия Федерацияси, Украина, Япония каби мамлакатлараро кадрлар алмашинуви амалга оширилди. 65 нафардан ортиқ чет элликлар ўқиш ва стажировкага қабул қилинди. Айни пайтда ЎзМУнинг 110 ходими ўқиш, стажировка ўташ, ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш мақсадида чет эллардаги етакчи олий ўқув юртларига жўнатилди. Яқин истиқболда хорижда малака оширувчилар миқдорини 200 нафардан ошириш режалаштирилган.

Етакчи хорижий давлатлар билан халқаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўлида ҳозирги кунда 26 халқаро илмий-таълим марказлари билан тузилган шартномалар ишлаб турибди. 1997-2008 йилларда етакчи университетлар ва хорижий илмий марказлар билан тузилган шартномалар сони 30 дан ошди. Бундай шартномалар сонини 50дан ошириш мўлжалланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 28 январдаги «Тошкент Давлат университетига «Ўзбекистон Миллий университети» мақомини бериш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш, унинг таълим соҳаси ва кадрлар тайёрлашдаги ролини ошириш ҳамда Миллий университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари фаолиятини рағбатлангириш тизимини такомиллаштириш мақсадида «Ривожланиш ва профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларни моддий рағбатлантириш» жамғармаси ташкил қилинди. 2000-2008 йилларда жамғарма фаолияти маданият, таълим тизими ва кадрлар тайёрлашни рағбатлантиришга йўналтирилди. Жамғарма маблағлари ўқиш ва дарс беришда ютуқларга эришган талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларни қўшимча моддий рағбатлантириш, кам таъминланган талаба ва ўқитувчиларга моддий ёрдам кўрсатиш, маънавий-маърифий, маданий тадбирларни маблағ билан таъминлаш, спорт мусобақалари ўтказиш, ўқитувчилар ва талабаларни соғломлаштириш, университет кутубхона фондини янгилаш, кенгайтириш, ўқув бўлимлари материал-техник базасини яхшилашга сарф қилинмоқда. 2008 йилга келиб 30 дан ортиқ давлат, жамоат, илмий, ижодий ташкилот ва акционерлик жамиятлари ушбу жамғармага васийлик қилмоқда. Ҳомийлик кенгаши фаолият олиб бормоқда.

Университетда замонавий асбоб-анжом, зарур адабиёт, кўргазмали қуроллар, аудио ва видеоматериаллар билан таъминланган «Маънавият ва маърифат маркази» фаолият олиб бормоқда. Марказ томонидан Республиканинг кўзга кўринган олимлари, давлат ва жамоат арбоблари иштирокида турфа учрашувлар, ижодий семинарлар ўтказилади. Марказ ҳузурида «Ёш сиёсатчилар клуби», «Нотиқлик санъати», «Ёш социологлар Ю1уби» ишлаб турибди. Бундан ташқари, факультетлар ва талабалар уйларида замонавий талаблар даражасида жиҳозланган «Маънавият ва маърифат» хоналари мавжуд бўлиб, уларда тез-тез кекса авлод вакиллари, жамоат арбоблари билан учрашувлар, суҳбатлар уюштирилади.

Университетда илм-фан ва таълимнинг эртанги куни тўғрисида ҳам ғамхўрлик қилинмоқда. 78 ихтисослик бўйича аспирантура, 25 соҳа бўйича докторантура фаолият кўрсатди. 1991-2008 йилларда 1160 аспирант ва 127 докторант ўқишни тугатди. Шу даврда 760 та номзодлик, 156 та докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди, шундан 624 таси аспирантурани ва 50 таси докторантурани тугатганларни ташкил қилади.

Миллий университет қошидаги амалий физика илмий-тадқиқот институти, ботаника боғи, 16 илмий лаборатория, ижтимоий тадқиқотлар маркази, табиатдан унумли фойдаланиш илмий-тадқиқот бўлими, 95 кафедра, 7 инновацион грант, 11 хўжалик шартномаси, 98 илмий мавзу, 9 ёшлар гранти, 400 компьютер, 3 млн. китоб фондига эга фундаментал илмий кутубхона юқори даражадаги интеллектуал салоҳиятни таъминловчи илмий-техник база ҳисобланади.

2008 йилга келиб университетда номзодлик диссертациялари ҳимояси бўйича 5, докторлик диссертациялари ҳимояси бўйича 9 Ихтисослашган илмий кенгаш фаолият кўрсатди. 1997-2001 йиллар мобайнида универеитетнинг 26 аспиранти ва 11 докторанти халқаро конференцияларда иштирок этди. ТАСИС йўналиши бўйича 9 аспирант ва 2 докторант Англия, Франция, Испанияда стажировкада бўлди. ДААД йўналиши бўйича 3 аспирант ва 1 докторант Германияда стажировка ўтади. Бир аспирант ЮНЕСКО йўналиши бўйича Кореяда бўлиб қайтди. 2001-2005 йилларда ДААД йўналиши бўйича 5 аспирант ва 2 докгорант Германияда таҳсил олди. Икки докторант АҚШда илмий сафарда бўлди.

2001-2008 йилларда 73 аспирант ва 25 докторант ЎзМУнинг махсус стипендия-сига сазовор бўлди. 98 аспирант ва 9 докторант Республика ва чет эл граитларида иштирок этди.

Миллий университет докторант ва аспирантлари республикамизда таъсис этижан нуфузли сттшендия ва давлат мукофотларини қўлга кирштан. Мустақиллик йилларида 10 нафар аспирант Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси соҳиби бўлди.

Университет аспирант ва докторантларидан Муҳайё Исоқова «Шуҳрат медали», Зафар Жабборов ва Дилдора Рашидовалар «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланган бўлса, Моҳинисо Ҳидирова «Олтин қалам» мукофотига сазовор бўлди.

ЎзМУ қошида 15 йилдан бери Олий педагогика институти фаолият юргизмокда. Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ижтимоий-гуманитар ва табиий фанлар педагоглари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш билан машғул ОПИда ўтган вақт мобайнида мамлакат ўқув юртларининг 10 мингдаи зиёд профессор-ўқитувчилари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари педагоглари малака онгириш ва қайта тайёрлаш курсларини ўтишди.

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси тўла қайта қурилди. Университетга тегишли 8 та талабалар тураржойи капитал таъмирдан чиқарилди. Шаҳарчада замонавий талабларга тўла жавоб берувчи ёпиқ сув ҳавзаси талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларга хизмат кўрсатмоқда. Университет ва талабалар уйлари ҳудудини ободонлаштириш мақсадида уюштирилаёттан ҳашарларда талабалар ва профессор-ўқитувчилар фаол қатнашмоқда. «Камолот» ёшлар ижгимоий ҳаракати ҳузурида шаҳарчани ободонлаштиришга жалб қилувчи оператив штаб мавжуд. Талабалар уйларида яшовчи ёшлар томонидан ўз-ўзини бошқарувга доир меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.

Университет раҳбарияти талабаларнинг ҳордиқ чиқаришига доимий гамхўрлик қилади. Маданият саройида фаолият олиб бораётган 10 тўгаракда 500 дан зиёд талаба қатнашади. 1000 дан ортиқ талабалар ўқишдан бўш пайтларда университет спорт мажмуасининг 20 секциясида турли спорт турлари билан шугулланади.

Университет туман ҳокимлиги, маҳаллалар вакиллари, Талабалар шаҳарчаси «Ёшлик» ҳокимияти билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Талабалар уйларида, ўқув гуруҳларида ахлоқ-одоб, маънавият-маърифат масалаларига багишлаиган қатор тадбирлар биргалиқца уюштирилмокда. ЎзМУ «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкилоти маънавий-маърифий, ахлоқий йўналишларда ўтаётган деярли барча тадбирларда фаоллик кўрсатди. Жумладан, «Университет гўзали», «ЎзМУ малика-лари» каби тадбирлар, миллий ва таълим рус тилида олиб бориладиган гуруҳларда ўтказилаётган «Қувноқлар ва зукколар» мусобақалари айнан ушбу ташкилот ташаббуси самараси ҳисобланади.

Ўзбекистон Миллий университетида жисмоний тарбия ва спорт ривожига алоҳида эътибор қаратилган. Талабалар спортнинг 18 шўъбасида ўндан ортиқ тур бўйича машғулотлар олиб боришга мўлжалланган спорт мажмуасига эга. Миллий университет талабалари орасидан жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиққан. Р. Қосимжонов шахмат бўйича жаҳон чемпиони, С. Қаюмов шахмат бўйича Осиё чемпиони, В. Перетейко кураш бўйича Осиё чемпиони, С. Тўйчиев паулифтинг бўйича Осиё чемпиони ва бошқалар.


Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari