Миллий университет фахрийлари битирувчилари

Миллий университет фахрийлари битирувчилари

1. Абдуваҳобов Абдували Абдусамадович (11.07.194) - ТошДУни битирган (1965), кимё фанлари доктори (1979), профессор (1981), ЎзР ФА академиги (1995), ЎзР ФА биоорганик кимё институти директори (1987-1993), ЎзР ФА кимё технологияси ва Ер ҳақидаги бўлимининг раиси (1992-1994), ЎзР ФА вице-президент (1994-1997).

Илмий ишлари физиологик фаол моддаларнинг нозик органик синтези, стереокимё, қисқа молекулали биорегуляторлар молекуляр таъсир механизмнинг кимёвий моҳияти, ҳашаротларнинг кимёвий экологияси.

2. Абдукаримов Абдусаттор (04.04.1942) - ЎОДУни битирган (1966). Биолог ва генетик олим, биология фанлари доктори (1979), профессор (1990), ЎзР ФА академиги (2000). ЎзР ФА генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси илмий тадқиқот институти директори (1992).

А.Абдукаримов оқсил молекуласи ва унинг функцияси ҳамда физик-кимёвий хоссаларини ўрганди. Қатор генлар ва вектор молекулалар конструкциясини яратиб, якка ҳужайрадан сунъий шароитда ўсимлик етиштириш билан боғлиқ илмий ишлар дастурига раҳбар.

3. Абдуллаев Абдумавлон Абдуллаевич (13.07.1930) - ЎОДУни битирган (1952). Биолог-ботаник олим. ЎзР ФА академиги (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор (1980). ЎзР ФА Ўсимликлар экспериментал биологияси институтида директор (1972-1982, 1985-1989), ЎзР ФА Қишлоқ хўжалиги фанлари бўлими раиси (1997-1998).

Илмий ишлари селекцияда ғўзанинг яқин қариндош ва географик узоқ ёввойи тур ҳамда формаларидан фойдаланиш, ғўзанинг филогенетик систематикаси муаммоларига бағишланган. Ғўза ёввойи турларининг корнология эволюцияси назариясини асослаб берди.

4. Абдураззақов Абдужаббор (1932-1994) - ЎОДУни битирган (1956). Физик олим, физика-матеметика фанлари доктори (1972), профессор (1973), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990), Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреати (1978). (вафот этган)

Илмий ишлари асосан экспериментал ядро физикасига оид.

5. Абуталиев Фарадей Басирович (25.03.1932) - ЎОДУни битирган (1952). Математик олим, физика-математика фанлари доктори (1964), профессор (1972), ЎзР ФА академиги (2000).

Илмий ишлари дифференциал тенгламалар, ҳисоблаш математикаси, дастурлаш, ахборотлар назарияси, эластиклик назарияси, гидродинамика муаммоларига бағишланган.

6. Азимов Содиқ Азимович (1914-1988) - ЎОДУни битирган (1940). Физик олим, физика-математика фанлари доктори (1955), профессор (1958). ЎзР ФА академиги (1962), ЎзР фан арбоби (1964), Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати (1974). ЎзР ФА физика-математика институтида (1958-1962, 1966-1988), ЎзР ФА Ядро физикаси институтида директор (1962-1966), Физика-қуёш илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори (1986-1988) бўлган. (вафот этган)

С.Азимов - ядро физикаси, юқори энергиялар физикаси ва юқори температурали гелио материалшунослик илмий мактабларининг асосчиси.

7. Азларов Турсун Абдураҳимович (1938) - ЎОДУни битирган (1960). Математик олим, физика-математика фанлари доктори (1973), профессор (1974). ЎзР ФАакадемиги (2000), Абу Райҳон Беруний иомидаги ЎзР Давлат мукофоти лауреати (1973).

Илмий ишлари лимит теоремалари, оммавий хизмат кўрсатишнинг математик назарияси ва узлуксиз функцияларни чизиқли мусбат операторлар ёрдамида яқинлаштириш муаммоларига бағишланган.

8. Аминова Раҳима Ҳодисвна (1925-2001) - ЎОДУни битирган (1948). Тарихчи олим, тарих фанлари доктори (1963), профессор (1968), ЎзР ФА академиги (2004), Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби (1985), Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977).

Илмий ишлари ишчилар синфининг тарихига, республика аграр масалаларига бағишланган. 250 босма тобоқ ҳажмидаги илмий асарлар муаллифи. (вафот этган)

9. Алимов Шавкат Орифжонович (2.03.1945) - МДУни битирған (1967). Математик олим, физика-математика фанлари доктори (1973), профессор (1974), ЎзР ФАакадемиги (2000). СамДУ ректори (1985-1987), ТошДУ ректори (1987-1990), Олий ва Ўрта махсус таълим вазири бўлган (1990-1992). ХХРда Ўзбекистоннинг мухтор ва фавқулодда вакили (1995-1998).

Илмий ишлари дифференциал ва интеграл тенгламаларни ўрганишга бағишланган.

10. Аржаних Иван Семенович (1914-1980) - ЎОДУда ўқиган (1931-1934). Математик олим, математика фанлари доктори (1954), профессор (1987), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1964).

Илмий ишлари дифференциал ва интеграл тенгламалар назариясига, вариацион ҳисоб, майдонлар назариясига, аналитик механика, квант механика, эластиклик назарияга оид. (вафот этган)

11. Асқаров Акбар Асқарович (25.10.1902 - 1978) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1927). Терапевт, ЎзР ФА мухбир аъзоси (1943), тиббиёт фанлари доктори (1947), профессор (1946), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1956). У биринчи ўзбек шифокорларидан.

«Ўрта Осиё кана иситмаси», «Безгак, унинг тарқалиши, клиникаси ва унга қарши кураш» номли монографиялар, «Лотинча-ўзбекча-русча нормал анатомия луғати», икки томли «Русча - ўзбекча тиббиёт луғати» каби 100 дан ортиқ асарлар муаллифи. (вафот этган)

12. Аюпов Шавкат Абдуллаевич (14.09. 1952) - ТошДУни битирган (1974). Математик олим, физика-математика фанлари доктори (1983), профессор (1985), ЎзР ФА академиги (1995).

ЎзР ФА Математика институти директори (1992-1997), Олий Аттестация Комиссияси раиси (1997-2001), 2004 йилдан ЎзР ФА Математика институти директори.

Илмий ишлари оператор алгебралари, йордан алгебралари, ЛИ ва Лейбниц алгебраларининг структуралари, нокоммуникатив интеграллар назарияси, квант эҳтимоллик назариясига оиддир.

13. Аҳмедов Бўрибой Аҳмедович (1924-2002) - Ўрта Осиё Давлат уииверситетини битирган (1953). Шарқшунос олим, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, тарих фанлари доктори (1974), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), ЎзР ФА академиги (1995). Халқаро Амир Темур жамғармаси раиси (1995).

Илмий ишлари Ўзбек халқининг этник тарихи ва шаклланиши, манбаашунослик, Ўрта Осиё халқларинииг X-XIX асрлардаги ижтимоий, сиёсий тарихи, Темур ва темурийлар даври тарихи ҳамда маданияти каби масалаларга бағишланган. (вафот этган)

14. Аҳмедов Карим Содиқович (19.02. 1914-2003) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1937). Кимёгар олим, кимё фанлари доктори (1958), профессор (1960), ЎзР ФА академиги (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1968), Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1970). ЎзР ФА кимё институтининг директори (1965 йилдан), ТошПИ ректори (1972-1988).

Илмий ишлари коллоидлар ва полимерлар кимёсига оид бўлиб, сувда эрувчан полимерлар сирт-актив моддаларнинг синтез қилиш ва уларни ўрганиш ҳамда амалда татбиқ этиш масалаларига бағишланган. (вафот этган)

15. Баратов Мубинжон Баратович (9.12.1933-2003) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1956). Файласуф олим, фалсафа фанлари доктори (1972), профессор (1981),ЎзР ФА академиги (2000). ЎзР ФА фалсафа ва ҳуқуқ институти директори (1970-1975). ЎзР ФА Шарқшунослик ииститути директори (1976-1980).

Илмий ишлари Ўрта Осиё ва хорижий шарқ халқлари фалсафаси тарихига оид. (вафот этган)

16. Бекжонов Раҳим Бскжонович (5.03.1930-23.02.2000) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1953). Физика-математика фанлари доктори (1967), профессор (1968), ЎзР ФА академиги (1989), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973), Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973).

Илмий ишлари ядро физикасига оид. (вафот этган)

17. Бедринцев Кирилл Николаевич (1907-7.04.1995) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1929). Иқтисод фанлари доктори (1951), профессор (1964), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1962), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1967). Илмий ишлари Ўрта Осиёда ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва ривожлантиришга оид. (вафот этган)

18. Бондаренко Борис Анисимович (1923) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1953). Кибернетик олим, физика-математика фанлари доктори (1970), профессор (1974). ЎзР ФА академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983).

Илмий ишлари узлукли математик комбинотомик таҳлил, мураккаб математик физика масалаларини аналитик ва узлукли усуллар билан ечиш, арифметик фрактал тузулмаларини тузиш ва текширишга, эластиклик назариясининг уч ўлчовли статик масалаларига бағишланган.

19. Боровков Александр Константинович (29.03.1904-25.11.1962) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1928). Иттифоқ Фанлар академияси (1958) ва ЎзР ФА мухбир аъзоси (1943), профессор (1953) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1945).

Илмий ишлари: Ўзбек алифбоси, имлосини ишлаб чиқишда, дарслик ва қўлланмалар тузишда бевосита қатнашган (1943-1969). Туркий халқларнинг тарихи, этнографияси, фольклорлик устида илмий ишлар олиб борди. Ўзбек тили шевасини ўрганди. Туркий халқларнинг тиллари тарихини ва грамматикасини ўрганишга катта ҳисса қўшди. (вафот этган)

20. Бузин Евгений Иванович (1916 - 1969) -Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1939). Техиика фанлари доктори (1957), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1962).

Илмий ишлари деформацияланувчан қаттиқ жисмлар, суюқлик ва газ механикаси назариясига доир. (вафот этган)

21. Бўриев Тожибой (1938) - ТошДУни битирган (1961). Механик ва математик олим. Техника фанлари доктори (1974), профессор (1976), ЎзР ФА академиги (2000).

Илмий ишлари қаттиқ жисм механикасига доир ҳодисаларни алгоритмлашга, статик ва динамик юк таъсиридаги бир ўлчовли ва кўп ўлчовли конструкцияларнинг аниқ ҳисобларига, эластиклик назариясининг динамик ва статик масалаларига оид.

22. Буряков Юрий Федорович (15.03.1934) - Ўрта Осиё Давлат универсигетини битирган (1956). Археолог, тарихчи олим, тарих фанлари доктори (1984), ЎзР ФА академиги (1996). Шош-Илоқ археология экспедицияси раҳбари (1978-2003).

23. Власова Нина Александровна (05.05.1930) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1951). Цитоэмбриолог, биология фанлари доктори (1975), ЎзР ФА академиги (2000).

Илмий ишлари селекция мақсадларида турли геномли ғўза навларини эмбриологик, цитологик ва анатомик тадқиқ этишга, чигитда тола ва тукларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини ўрганишга бағишланган.

24. Валиев Абдулҳай Қосимович (1929-2003) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1952). Фалсафа фанлари доктори (1967), профессор (1969), ЎзР ФА академиги (2000). Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати.

Илмий ишлари Туркистон зиёлиларининг ўтмиши, уларнинг жаҳон илми, маданияти ва маънавиятига қўшган буюк ҳиссаларини ўрганишга бағишланган. (вафот этган)

25. Глушенкова Анна Ивановна (1.08.1926) -Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1938). Кимёгар олим, кимё фанлари доктори (1972), профессор (1982), ЎзР ФАакдемиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1996). ЎзР ФА ўсимлик моддалари кимёси институти директори (1984-1989).

Илмий ишлари табиий бирикмалар кимёсига, хусусан, чигит ва ундан олинадиган маҳсулотларни комплекс қайта ишлаш масалаларига оид.

26. Гранитов Ипполит Иванович (12.02.1900 - 31.10.1981.) Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1930). Геоботаник, профессор (1960), биология фанлари доктори (1961), Ўзбекистонда хизмат кўрсатгаи фан арбоби (1965), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1968).

Илмий ишлари Ўрта Осиё ўтлокдаридан тўғри ва унумли фойдаланиш, ўтлоклар ҳосилдорлигини ошириш, айниқса, Ўзбекистон гул ўсимликлари ва турларининг генезеси масалаларига бағишланган. (вафот этган)

27. Губин Виктор Иванович (24.11.1917-22.04.1975) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1941). Геофизик олим, физика-математика фанлари доктори (1958), профессор (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1962).

Илмий ишларида фронтогенез учун қулай шароит вужудга келтирадиган усулларни топган, температура ва босимнинг объектив ўзгаришларини олдиндан ҳисоблаш ва босим бўйича шамол тезлигини аникдаш усулини таърифлаб берган, қисқа муддатга об-ҳавони олдиндан айтиб беришнинг миқдорий усулларини мукаммаллаштирган. (вафот этган)

28. Дадабаев Акром Дадабаевич (1908-12.08.1988) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1928). Селекционер олим, биология фанлари доктори (1954). ЎзР ФА мухбир аъзоси (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968). Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик академияси вице-президенти (1957-1961).

Илмий ишлари: қурғокчилик ва касалликларга чидамли, эрта пишар ва барги тез тўкиладиган, 42 фоизигача тола берадиган ғўза навларини яратган. (вафот этган)

29. Долимов Тўрабек Нўъмонович (18.08.1936) - ТошДУни битирган (1960). Геолог олим, геология-минерология фанлари доктори (1981), профессор (1985), ЎзР ФА академиги (1995) ЎзМУ ректори булган.

Илмий ишлари бурмаланган ўлкалардаги вулқон жинсларининг петрологияси ва Тянь Шаннинг геодинамикасига бағишланган.

30. Жалилов Остан (17.09.1937) - ТошДУни битирган (1961). Селекционер-генетик олим, ЎзР ФАакадемиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (1981), профессор (1991). ЎзР ФА «Биолог» ИИБ бош директори (1991-1997) бўлган.

Илмий ишлари радиацион нурланишнинг ғўза генетик аппаратига таъсирини ва шу йўл билан олинадиган фойдали йўналишдаги мутацияларнинг наслдан-наслга ўтишини ўрганишга бағишланган.

31. Жўраев Тўхтамурод Жўраевич (25.10. 1934) - ЎОДУни битирган (1958). Математик олим, физика-математика фанлари доктори (1972), профессор (1974), ЎзР ФАакадемиги (1989), ТошДУ ректори (1992-1996), ЎзР ФА Президенти (1995-2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1991), Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати (1974).

Илмий ишлари - хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар ва чегаравий қатлам назариясига тегишли.

32. Зоҳидов Теша Зоҳидович (10.05.1906-1981) - ЎОДУни битирган (1931). Зоолог олим, биология фанлари доктори (1948), профессор (1949), ЎзР ФА академиги (1952-1956), ЎзР ФА президенти (1952), ЎОДУ ректори (1950-1952), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1947), Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати (1971).

Илмий ишлари умуртқали ҳайвонларни ўрганишга, зоология фанини тарғибот қилишга бағишланган. У «Қизилқум саҳросининг биоценози», икки жилдлик «Ўрта Осиё табиати ва ҳайвонлар олами» номли асарлари билан биология фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. (вафот этган)

33. Иброҳимов Неъмат (1945) - ТошДУни битирган (1970). Шарқшунос олим, манбашунос, жамоат арбоби, ЎзР ФА академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990), филология фанлари доктори (1984), профессор (1985). Шарқшунослик институти ректори (1991-2005). Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан маданий маърифий алоқалар жамияти кенгаши раиси (2001-2008). Халқаро Ислом Академиясининг ректори (2018 йилдан).

Илмий ишлари араб манбалари бўйича Ўрта Осиё тарихини ўрганиб, араб халқ романлари жанр ва услубий қурилишига оиддир.

34. Исмоилов Носир Исмоилович (27.05.1901-1971) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1929). Терапевт, тиббиёт фанлари доктори (1947), профессор (1948), ЎзР ФАмухбир аъзоси (1952), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1951). Илмий ишлари меъда-ичак, юрак-томир ва қон касалликларига оид. (вафот этган)

35. Йўлдошев Беҳзод Содиқович (9.05.1945) - ТошДУни битирган. (1968). Физик олим, физика-математика фанлари доктори (1981), профессор (1987), ЎзР ФАакадемиги (2000). ЎзР ФА Президенти (2000-2005). ЎзР ФА Ядро физикаси институтининг директори (2005 йил декабридан).

Илмий ишлари юқори энергиялар физикаси, ядровий физика ва элементар зарралар физикаси институтда жаҳон стандартларига мос келувчи радио изотопларини кенг кўламда ишлаб чикариш ва четга сотиш, маҳаллий тоғ-кон саноати чиқиндиларидан асл ва нодир металларни қўшимча равишда ажратиб олиш технологиясига бағишланган.

36. Йўлдашев Тоймас Саттиевич (30.07.1931) - МДУни битирган (1954). Физик олим, физика-математика фанлари доктори (1972), профессор (1983). ЎзР ФАакадемиги (1994), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1991). ЎзР ФА астрономия институти директори (1983-1995).

37. Йўлдошев Садриддин Ходжаевич (22.02. 1917-24.04.1996) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1939). Биолог олим, биология фанлари доктори (1966), профессор (1979), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1968). 1972 йилдан Бутун иттифоқ Пахтачилик илмий текшириш институти (СоюзНИХИ) директори бўлган.

Илмий ишлари - ғўза биологияси, айниқса, унинг ётиб қолиш сабаблари, вилт касаллигага қарши кураш масаласига оид. (вафот этган)

38. Комилов Мирзоян Мирзааҳмедович (17.10.1936) - Н.Э.Бауман номидаги Москва Олий техника билим юртини битирган (1960). Информатика ва кибернетика соҳаси олими, ЎзР ФА академиги (1994), техника фанлари номзоди (1974), профессор (1977). "Кибернетика" ИИЧБ қошидаги Тизимли тадқиқотлар илмий текшириш институти директори (1992-1994), ЎзР ФА вице-президенти (1994-2000).

Илмий ишлари асосан информатика, кибернетика, инсон-машина хамда сунъий интеллект тизимларини қуриш, ечим қабул қилиш, тасвирларни аниқлаш назарияси ва амалиётига оид.

39. Канаш Сергей Степанович (23.09.1896 - 1975) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1925). Селекционер олим. ЎзР ФА ҳақиқий аъзоси (1952). Бутуниттифоқ ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий текшириш институти директори (1960-1964).

Илмий ишлари ғўза биологияси селекцияси ва уруғчилиги, ҳар хил хромосомали ғўза турларини ўрганиш усуллари масалаларига бағишланган. (вафот этган)

40. Каримов Убайдулла Исраилович (1.04.1920-11.10.1997) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1949). Шарқшунос олим, филология фанлари доктори (1972), ЎзР ФА академиги (1995). Абу Райҳон Беруний асарларига оид цикл илмий тадқиқотлар ва унинг таржимасининг илмий шарҳи учун Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлди (1971).

Илмий ишлари шарқ кимёси, доришунослиги, табобат тарихи каби соҳаларни ўрганишга оид. (вафот этган)

41. Лапкин Кузьма Иванович (31.10.1904-19.07.1989) - Ўрта Осиё Давлат университетининг иқтисод факультетини битирган (1930). Иқтисодчи, иқтисод фанлари доктори (1966), профессор (1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964), ЎзР ФА академиги (1979). ЎзР ФА вице-президенти (1981-1987). (вафот этган)

Илмий ишлари қишлоқ хўжалигини режалаштириш ва бошқариш, қишлоқ хўжалигига ихтисослаштиришнинг назарий асослари, қишлоқ хўжалигини ривожигантиришнинг истиқболларини прогнозлаш масалаларига оид.

42. Мальцев Абрам Маисеевич (20.04.1897-25.07.1963) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1928). Селекционер, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ЎзР ФА мухбир аъзоси (1943). Бутун иттифоқ пахтачилик илмий-тадқиқот институтида директор (1942—1955).

Илмий ишлари ғўза селекцияси ва уруғчилиги генетикаси, биохимия ва географиясига оид. (вафот этган)

43. Мамадолимов Абдуғафур Тешабоевич (1947) - ТошДУни битирган (1969). Физик олим, физика-математика фанлари доктори (1985), профессор (1989), ЎзР ФА академиги (2000).

Илмий ишлари чуқур сатҳли ярим ўтказгичлар ва электр ўтказувчан полимерлар физикасига оид.

44. Мубораков Ермуҳаммад Нурупович (22.04.1944-18.11.1999) - ТошДУни битирган (1970). Механик олим, техника фанлари доктори (1989), профессор (1991), ЎзР ФА академиги (1994).

Илмий ишлари ер ости фазовий иншоотларнинг сейсмик кучлар таъсирида деформацияланиш, зўриқиш ҳолатларини тадқиқ қилишнинг назарий асосларини яратишга оид. (вафот этган)

45. Мусаев Жўра Азимбоевич (5.12.1928) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1948). Генетик олим, биология фанлари доктори (1973), профессор (1975), ЎзР ФА академиги (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980). ЎзР ФА ўсимликлар экспериментал биология институти директори (1982-1984). Ғўзанинг ирсий тоза генетик коллекциясини яратган. Биринчи бўлиб аллотетраплоид ғўзалар белги ва хусусиягларини ўрганиб, генларнинг комбинатив таъсирида ирсийланиши тўғрисидаги генетик назарияга асос солган, ғўзанинг "Гулбаҳор", "Навбаҳор", "Армуғон" навларини яратишда қатнашган.

46. Муқимов Комил Муқимович (14.02.1940) - Ўрта Осиё Давлат университетида ўқиган (1957 - 1961). Физик олим, физика - математика фанлари доктори (1988), профессор (1989), ЎзР ФА академиги (2000). Бухоро университети ректори бўлган (1992—2005).

Илмий ишлари магнитооптика, ядро, ферримагнитик диэлектрикларда магнитооптик ҳодисаларга оид. К.Муқимов изланишлари туфайли магнит ҳодисалари физикаси соҳасида янги "кучли магнит майдонида нодир элементлар магнито оптикаси" илмий йўналиши шаклланди.

47. Мусахонов Мирзаюсуп Мирзамаҳмудович (1.09.1943) - МДУни битирган (1967). Физик олим, ЎзР ФА академиги (1995), физика-математика фанлари доктори (1982), профессор (1982).

Илмий ишлари элементар зарралар физикасига, асосан квант ядродинамикасига оид.

48. Муҳаммаджонов Абдулаҳад Раҳимжонович (26.12. 1928) -Ўрта Осиё Давлат Университетини битирган (1951). Шарқшунос ва археолог олим, тарих фанлари доктори, ЎзР ФА академиги (2000). ЎзР ФА тарих ва археология институти директори (1980-1983), ЎзР ФА вице-президенти (1996-1998), Ўзбекистон тарихи институти директори (1996-1998) бўлган. "Ўзбекистонда ижтимоий фанлар" журналининг бош муҳаррири (1997 -йилдан).

Илмий ишлари Ўрта Осиё суғорма деҳқончилик, ирригация, гидротехника ҳамда деҳқончилик соҳаларининг вужудга келиши ва тараққиёти тарихига оид.

49. Мўминов Рамзилла Абдуллаевич (24.10.1941) - ТошДУ ни битирган (1963). Физик олим, физика-математика фанлари доктори (1979), профессор (1990), ЎзР ФА академиги (2000). ЎзР ФА физика-техника институтида махсус конструкторлик буйроси директори (1984-1988), ЎзР ФА фан ва техника давлат қўмитасининг Давлат илмий-техника ахборот бўлими директори (1996—2002) бўлган.

Илмий ишлари қаттиқ жисмлар физикаси, ярим ўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси ва шулар асосида асбоб ускуналар яратишга оид.

50. Мўминов Толиб Мусаевич (1.11.1943) - СамДУни битирган (1965). Физик олим, ЎзР ФА академиги (2000), физика-математика фанлари доктори (1979), профессор (1981). Абу Райҳои Беруний номидаги Ўзбекистои Давлат мукофоти лауреати (1977), Амалий физика илмий текшириш институти директори (1981-1987), СамДУ ректори (1992-1995), ТошДУ қошидаги Амалий физика илмий текшириш институти директори (1995 йилдаи).

Илмий ишлари фундаментал ва амалий ядро физикасига оид.

51. Назаров Бахтиёр Аминович (17.09.1945) -ТошДУни битирган (1966). Адабиётшунос олим, филология фанлари доктори (1984), профессор (1994). ЎзР ФА академиги (2000). ЎзР ФА Тил ва адабиёт ииститути директори (1986-1990), Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси (1990-1992), айни вақтда "Ўзбек тили ва адабиёти" журналининг бош муҳаррири (1986-1994) бўлган. Илмий ишлари ўзбек адабиёти тараққиёти, танқидчилик ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва адабий алоқалар масалаларига бағишланган.

52. Ойбек Мусо Тошмуҳаммедов (10.01.1905-1.07.1968) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1930). Ёзувчи, шоир, олим ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1965), ЎзР ФА академиги (1943). «Шарқ юлдузи» журналининг муҳаррири (1945 - 1957), Ўзбекистон ёзувчилар союзи правленияси раиси (1945 - 1950), "Ўзбек тили ва адабиёти" журналининг бош муҳаррири (1958 - 1968).

Ойбекнинг бадиий асарлари чет тилларига таржима қилинди. "Навоий" романи Давлат мукофотига сазовор бўлган. Илмий асарлари ўзбек мумтоз адабиётини чуқур ўрганишда, адабий меросга тўғри ёндашишда катта аҳамият касб этди. (вафот этган)

53. Олимжонов Раҳим Олимжонович (10.07.1913 - 17.02.1985) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1935). Эитомолог, биология фанлари доктори (1949), профессор (1950), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1952), ЎзР ФА Зоология ва паразитология институти директори (1958-1961).

Илмий ишлари ғўза, беда ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари ва уларга қарши кураш чораларига оид. (вафот этган)

54. Орипов Тоҳир Фотиҳович (7.09.1945) - ТошДУни битирган (1970). Биофизика, экология соҳаси олим. Биология фанлари доктори (1988), профессор (1998), ЎзР ФА академиги (1994 - 95). Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси (1997), ЎзР ФА вице-президенти (1997 йилдан) бўлган.

Илмий ишлари оқсил моддаларнинг биоэмбраналар билан таъсирланиш биоспектроскопиясига оид.

55. Парпиев Нусрат Агзамович (14.09.1931) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1953). Кимёгар олим. Кимё фанлари доктори (1976), профессор (1981), ЎзР ФА академиги (1995). Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти ректори (1977-1989), Тошкент кимё технология институти ректори (1994—2001).

Илмий ишлари кординацион бирикмалар кимёсига оид.

56. Попов Владимир Иванович (23.02.1907 - 25.11.1991) - Ўрта Осиё Давлат Университетини битирган (1927). Геолог олим, геология-минерология фанлари доктори (1939), профессор (1940), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1957). ЎзР ФА академиги (1968).

Илмий ишлари асосан чўкинди жинсларнинг фациал комплексларини аниқлаш ва фациал-полеогеографик картага тушириш методикаси ва геологик формациялар таснифига бағишланган. (вафот этган)

57. Рашидова Сайёра Шарафовна (2.08.1943) - МДУни битирган (1965). Кимёгар олима, кимё фанлари доктори (1983), профессор (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), ЎзР ФА академиги (2000). ЎзР ФА полимерлар кимёси ва физикаси институти директори (1981 йилдан), Ўзбекистон Олий мажлиси депутати, Олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (1995 йилдан). ЎзМУ кафедра мудири (2006 йилдан).

Илмий ишлари юқори молекуляр бирикмалар кимёси - полимерлар занжирида кечадиган кимёвий реакцияларга оид.

58. Рашидов Турсунбой (1934) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1956). Механика соҳаси олими, ЎзР ФА академиги (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977), Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983). ЎзР ФА механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти директори (1966-1974), Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат ииститути ректори (1974 - 1979), ЎзР
ФА вице-президенти (1985-1992), ЎзР ФА Президиуми механика бошқарув жараёнлари ва информатика бўлими раиси (1992 - 1994).

Илмий ишлари конструкциялар ва иншоотларнинг сейсмодинамикасига оид.

59. Расулов Ўткир Ҳасанович (11.07.1939) - Ўрга Осиё Давлат университетини битирган (1961). Физик олим, физика-математика фанлари доктори (1979), профессор (1992), ЎзРФА академиги (1995). ЎзР ФА Электроника институти директори (1985 йилдан).

Илмий ишлари физика электроника ва қаттиқ жисм сирти, физик кимёси масалаларига оид.

60. Рисқиев Тўхтапўлат Турсунович (3.11.1944) - ТошДУни битирган (1970). Физик олим, техника фанлари доктори (1993), ЎзР ФА академиги (1995). Ўзбекистон Реснубликаси Президентининг фан, таьлим ва ижтимоий муаммолар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси (1993-1994, 1997-2003), Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қўшма қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси (2003 йилдан).

Илмий ишлари юқори контентратлаштирилган қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда хусусиятлари олдиндан белгиланган янги материалларни яратиш биологиясига оид.

61. Ртвеладае Эдвард Васильсвич (14.05.1942) - ТошДУии битирган (1967). Археолог, тарихчи олим. Тарих фанлари доктори (1989), профессор (1992), ЎзР ФАакадемиги (1995), Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (1985).

Илмий ишлари Ўрта Осиёиинг қадимги ва ўрта асрлар тарихи, археологияси, нумизматикаси, этнографияси, санъати, маданиятини ўрганишга бағишланган.

62. Рустамов Ҳусни Рустамович (21.03.1910) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1932). Кимёгар олим, кимё фанлари доктори (1954), профессор (1955), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1967), ЎзР ФА академиги (2000).

Илмий ишлари кислота асос католитик жараёнлар реакцияларинииг генетикаси ва механизми ҳамда адсорбция жараёни кучини ўрганишга багишланган.

63. Рустамов Алибек (15.05.1931) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1955). Манбаашунос, тилшунос олим. Филология фанлари доктори (1968), профессор (1968), ЎзРФА академиги (1995).

Илмий ишлари туркшунослик ҳамда умумий тилшуносликнинг амалий ва назарий масалаларига оид.

64. Салиҳов Шавкат Исмаилович (12.12.1944) - ТошДУни битирган (1967). Кимёгар олим, биология фанлари доктори (1984), профессор (1984), ЎзР ФА академиги (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1998). 2005 йил март ойидан ЎзР ФА президенти.

Илмий ишлари оқсиллар ва пепцидлар тузилиши ҳамда хоссаларини ўрганиш масалаларига оид.

65. Салоҳитдинов Маҳмуд Салоҳитдинович (1933-2018) - ЎОДУни битирган (1955). Математик олим, физика-математика фанлари доктори (1967), профессор (1969). ЎзР ФА академиги (1974), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1984). ЎзР ФА вице президенти (1984-1985), Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири (1985-1989), ЎзР ФА президенти (1988-1994) бўлган.

Илмий ишлари - чизиқли бўлмаган хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар тизими учун Коши масаласини ҳал қилишга бағишланган.

66. Саримсоқов Тошмуҳаммад Алиевич (10.09.1915-1995) - ЎОДУни битирган (1936). Математик олим, давлат ва жамоат арбоби, физика-математика фанлари доктори (1942), профессор (1942). ЎзР ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1960), Давлат мукофоти лауреати (1967), Меҳнат қаҳрамони (1990). ЎОДУ (1943-44, 1952-1958), ТошДУ ректори (1971-1983) булган.

ЎзР ФА президенти (1947-1952). Ўзбекистон Министрлар совети Олий ва ўрта махсус таълим Давлат Комитетининг раиси (1959-1960), Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазири (1960-1971).

Т.АСаримсоқов Ўзбекистонда олий таълимнинг, математика фанининг ривожланганига катта ҳисса қўшган, кўплаб фан номзодлари ва фан докторларини тайёрлаб етиштирган. У 1971 йилдан Осиё ва Африка ҳамкорлик жамияти Ўзбекистон комитетининг раиси эди. (вафот этган)

67. Сатимов Нуъмон Юнусович (15.12.1939-2006) - МДУни битирган (1962). Математика олим, физика-математика фанлари доктори (1977), профессор (1978). ЎзР ФА академиги (2000).

Илмий ишлари дифференциал тенгламалар, оптимал бошқарув ва зиддиятли жараёнлар назариясига оид. (вафот этган)

68. Сатторов Жўрақул Сатторович (1938) - ТошДУни битирган (1962). А1 кимёгар, тупроқшунос олим. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори (1980), профессор (1982), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими (1990), ЎзР ФА академиги (1994). ЎзР ФА тупроқшунослик ва агрокимё илмий текшириш институти директори (1987-1995), СамДУ ректори (1995-1999).

Илмий ишлари тупроқ мелиорацияси, тупроқшунослик, агрокимё ва экология, чўллашиш жараёнининг тупроқ қатламига таъсири, сув омборларинииг чўкинди лойҳаларидан ўғит сифатида фойдаланиш масалаларига бағишланган.

69. Саъдуллаев Азимбай (9.01.1947) - МДУни битирган (1969). Математик олим. Физика-математика фанлари доктори (1982), профессор (1985), ЎзР ФАакадемиги (1995). Урганч Давлат университети ректори (1992—2007), Хоразм Маъмун академияси раиси (1997- 2002).

Илмий ишлари кўп аргументли функциялар назариясига, Комплекс потенциаллар назариясига оид.

70. Сирожиддинов Саъди Ҳасанович (10.05.1920-04.1988) - ЎОДУни битирган (1942). Математик олим ва жамоат арбоби, физика-математика фанлари доктори (1953), профессор (1956), ЎзР ФА академиги (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1970), Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973). ТошДУ ректори (1966-1970), ЎзР ФА вице-президенти (1970-1983), ТошДУ ректори (1983-1987) бўлган.

Илмий ишлари кўп ўзгарувчанли классик рўиҳадларнинг муҳим хоссаларига бағишланган, Марков занжири учун лимит теоремаларии умумлаштириш ва ассимнотик ёйилмалар соҳасидаги тадқиқотлардир. (вафот этган)

71. Содиқов Обид Содиқович (5.11.1913-1987) - ЎОДУни битирган (1937). Кимёгар олим, давлат ва жамоат арбоби, кимё фанлари доктори (1946), профессор (1947). ЎзР ФА академиги (1947), Итгифоқ Фанлар Академиясининг академиги (1972), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1960), Меҳнат қаҳрамони (1973). ТошДУ ректори (1958-1966). ЎзР ФА Президенти (1966-1984).

О.С.Содиқов раҳбарлигида ва қўл остида 30га яқин номзодлик, бир неча докторлик диссертациялари тайёрланган ва ҳимоя қилинган. (вафот этган)

72. Стародубцев Сергей Васильевич (24.10.1914-19.03.1967) - ЎОДУда ўқиган (1931), МДУни битирган (1935), физик олим, техника фанлари доктори (1946), профессор (1947), ЎзР ФА академиги (1956), вице-президенти (1956-1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1964). ЎзР ФА ядро физикаси институти директори (1966—1967).

Илмий ишлари физик электроника атом ядроси физикаси, ядро ва радиация физикаси, радиоактив изотоплар ва нурлардан техникада фойдаланиш, соф материаллар технологиясига оид. (вафот этган)

73. Султанов Абдулла Султанович (13.03.1913—26.10.1983) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1935). Кимёгар олим, кимё фанлари доктори (1964), профессор (1966), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1973).

Илмий ишлари нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси саноати органик катализи муаммоларига оид. (вафот этган)

74. Султанов Муҳаммад Алиевич (02.02.1915-12.07.1980) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1937). Гельминтолог, биология фанлари доктори (1963), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1968).

Илмий ишлари Ўзбекистоннинг уй ва ов хўжалик аҳамиятига эга бўлган паррандалар гельминтлари, от ошқозон бўқаси ҳамда бошқа ёввойи ҳайвонлар паразити фаупасини ўрганиш, уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишга багишланган. (вафот этган)

75. Султонов Иззат Отахонович (1910) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1930). Адабиётшунос, драматург. Филология фанлари доктори (1955), ЎзР ФА академиги (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964), Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1970).ЎзР ФА Тил ва адабиёт институти директори (1948-1953).

Илмий ишлари ўзбек адабиёти тарихини ва Навоий ҳаётини ўрганишга бағишланган.

76. Тошмуҳамедов Бекжон Ойбекович (27.01.1935) - МДУни битирган (1958). Биолог-биофизик олим. Биология фанлари доктори (1971), профессор (1973), ЎзР ФА академиги (1987), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1985). ЎзР ФА физиология институти директори (1985-1992).

Илмий ишлари биологик мембраналарнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг бошқарувчанлик роли, токсинлар, гармонлар, иестинидлар, фероманлар ва бошқа биологик актив моддаларнинг мембранага таъсир қилиш механизмини ўрганишга оид.

77. Ташпўлатов Юнус Ташпўлатович (15.08.1932) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1953). Кимёгар олим, профессор (1980), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), кимё фанлари доктори (1978), ЎзР ФА академиги (2000). Кимё саноати вазирлиги қошидаги Пахта целлюлозаси технологияси илмий текшириш институти директори бўлган (1974-1983).

Илмий ишлари пахта целлюлозаси ва унинг модификацияланган хилларини рентгенозатик ва ИК спектрлар ёрдамида текшириш, улар тузилишини тадқиқ қилишга маҳаллий хом ашёлардан пишиқ материаллар олишга оид.

78. Турсунмуҳамедов Саттор Фазилҳақович (11.01.1929) -Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1952). Файласуф олим. Фалсафа фанлари доктори (1970), профессор (1972), ЎзР ФА академиги (2000). Тошкент Давлат педагогика институти ректори (1980-1983).

Илмий ишлари саноат ва қишлоқ хўжалик меҳнати, ижтимоий гуруҳлар, табақалар, мулкдорлар синфининг фарқланиши, ижтимоий фалсафа, сиёсатшунослик соҳаларига бағишланган.

79. Толипов Шукур Толипович (5.01.1908-1980) - Ўрта Осиё Давлат Университетини битирган (1935). Кимёгар олим, кимё фанлари доктори (1948), профсссор (1949), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1950), Қозоғистон ФА академиги (1967 й.).

Илмий ишлари нодир ва тарқоқ элементларни турли тоғ жинслари ва ишлаб чиқариш маҳсулотларида аниқлашнинг янги методларига бағишланган. (вафот этган)

80. Троицкий Виталий Иванович (13.07.1932) - Ўрта Осиё Политехника Институтини битирган (1956). Геолог инженер. Геология фанлари доктори (1967) профессор (1968). Ўзбекистон Республикаси Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати (1985), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1995), Россия табиий фанлар академияси академиги (2008).

81. Умаров Ғиёс Ёқубович (25.12.1921 - 21.12.1988) -Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1943). Физик олим. Техника фанлари доктори (1967), профессор (1968), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1968). Илмий ишлари ядро физикаси, гелиофизика масалаларига оид. (вафот этган)

82. Усманов Ҳамдам Усманович (16.10.1916 -5.07. 1994) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1937). Кимёгар олим. Кимё фанлари доктори (1954), профессор (1955), ЎзР ФА академиги (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1966). ЎзР ФА кимё институти директори (1952—1956), ЎзР ФА ўсимликлар кимёси институти директори (1956-1959), ЎзР ФА Полимерлар кимёси институти директори (1959-1962).

Илмий ишлари целлюлоза кимёси ва физикаси, пахта толаси, пахта қолдиқлари, фтор полимерларини ўрганишга бағишланган. (вафот этган)

83. Усманов Файзулла Асадуллаевич (30.04.1935) -Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1969). Геолог олим. Геология ва минерология фанлари доктори (1979), ЎзР ФА академиги (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1998). ЎзР ФА геология ва геофизикаси институти директори (1992-2000) бўлган.

Илмий ишлари геологик тадқиқотларни математик алмаштириш ва компьютерлаштиришга бағишланган.

84. Умидова Зулфия Иброҳимовна (1.07.1897-17.04.1980) - Туркистон Давлат Университетини битирган (1922). Терапевт, тиббиёт фанлари доктори (1947), профессор (1948), Иттифоқ Тиббиёт Фанлари Академиясининг мухбир аъзоси (1948), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1944), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1949).

Илмий ишлари ўпка патологиясига ва иссиқ иқлим шароитида юрак-томир системаси касалликларини даволашга, шунингдек, соғлом одамнинг юрак-томир системаси ва миокард-инфарктинииг клиник хусусияти ҳамда тонус томирлар камчилигининг бошқа шаклларини ёритишга бағишланган. (вафот этган)

85. Файзуллаев Жорулла Файзуллаевич (11.02.1924-24.10.1992) - Ўрта Осиё Давлат Университетини битирган (1948). Гидромеханик олим, техника фанлари доктори (1971), профессор (1971). ЎзР ФА мухбир аъзоси (1974), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1992).

Илмий ишлари суюқлик ва кўп фазали муҳитлар механикаси, гидродинамика, қон гидродинамикаси, суғориш гидродинамикасига оид. (вафот этган)

86. Фармонов Шокир Қосимович (20.02.1941) - Ўрта Осиё Давлат Университетини битирган (1963). Математик олим. Физика-математика фанлари доктори (1973), профессор (1977). ЎзР ФА академиги (2000).

Илмий ишлари Марков занжири бўйича бошланғич тасодифий миқдорлар ва векторлар учун илмий теоремалар яратишга оид. (вафот этган)

87. Филатов Алсксандр Николаевич (1.10.1930) - Ўрта Осиё Давлат Университетини битирган (1953). Математик ва механик олим. Физика-математика фанлари доктори (1969), профессор (1970), ЎзР ФА академиги (2000).

Илмий ишлари асосан дифференциал ва интегро-дифференциал тенгламалар назариясига асиптотик усулларни қўллашга оид.

88. Хайруллаев Музаффар Мухитдинович (17.11.1931-26.03. 2004) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1951). Философ олим. Фалсафа фанлари доктори (1966), профессор (1967), ЎзР ФА академиги (1989).

ЎзР ФА философия ва ҳуқуқ институти директори (1961-1970, 1975-1980) бўлган. Сўнг ЎзР ФА Шарқ қўлёзмалар институти директори (1980-1987, 1993-2004) бўлган.

Илмий ишлари Ўрта Осиё халқлари фалсафий тафаккури тарихи, маданият ва маънавият масалаларига бағишланган. (вафот этган)

89. Шермуҳаммедов Саид (12.05. 1930) - СамДУни битирган (1953). Файласуф олим. Фалсафа фанлари доктори (1973), профессор (1978). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980). Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1992), ЎзР ФА академиги (2000).

Ўзбекистон КП Марказий комитетида Фан ва маданият бўлими мудири ўринбосари (1964-1965), маданият бўлими мудири (1965-1970). Ўзбекистон маориф вазири (1970-1984), Ўзбекистон Педагогика илмий текшириш институти директори (1984-1985), Ўзбекистон Фалсафа жамияти президенти (1990 йилдан).

Илмий ишлари маданият назарияси ва бошқа муаммоларга бағишланган.

90. Цуксрваник Исак Платонович (23.05.1901-21.04.1968) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1927). Кимёгар олим. Кимё фанлари доктори (1940), профессор (1940), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1942), ЎзР ФА академиги (1966).

Менделеев номли Бугуниттифоқ кимёгарлар жамияти Республика бошқарувининг раиси бўлган (1942-1957).

Илмий ишлари ароматик бирикмаларни аниқлаш ва ациллашга оид. Ароматик углеводородларни спиртлар билан алюминий хлорид иштирокида аниқлаш усулларини ишлаб чиққан. (вафот этган)

91. Юдахин Константин Кузмич (31.05.1890 - 22.02. 1975) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1925). Тилшунос, шарқшунос олим. Профессор (1940), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1952), Қирғизистон ФА академиги (1955). «Қирғизча-русча луғат» учун 1967 йилда Давлат мукофотига сазовор бўлган. Илмий ишлари луғатчиликка, туркий тиллар диалектологиясига оид. (вафот этган)

92. Юнусов Собир Юнусович (18.03.1909 - 29.11.1995) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1935). Кимёгар олим. Кимё фанлари доктори (1949), профессор (1952), ЎзР ФА академиги (1952), Иттифоқ ФА мухбир аъзоси (1958), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1959), Леопольдин номли немис табиатшунослари академиясининг академиги (1962), Меҳнат Қаҳрамони (1969).

ЎзР ФА вице-президенти (1952-1962), ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти директори (1958-1983) бўлган.

Илмий ишлари янги алколоидли ўсимликларни излаш, янги топилган алколоидларнинг тузилишини аниқлаш ва уларни амалиётга жорий қилишга бағишланган. (вафот этган)

93. Юнусов Муҳаммаджон Собирович (5.01.1932 - 15.10. 2002) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1955).Физик олим. Физика-математика фанлари доктори (1981), профессор (1983), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), ЎзР ФА академиги (2000).

Илмий ишлари аралашмалар билан бойитилган ярим ўгказгичлар ва улар асосидаги асбобларнинг тузилмаларига турли кўринишдаги энергиялар ва чуқур юриб борувчи нурлар таъсир этганда юз берадиган электр жараёнларини текширишга оид. (вафот этган)

94. Юсупов Эркин (1929-2003) - ЎОДУни битирган (1951). Файласуф олим ва жамоат арбоби. Фалсафа фанлари доктори (1965), профессор (1966), ЎзР ФА академиги (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1979). ЎзР ФА вице-президенти (1979-1989), ТошДУ ректори (1990-1992) бўлган.

Илмий ишлари ижтимоий фалсафа, мантиқ тарих, сиёсатшунослик, маънавият, мафкура масалаларига оид. (вафот этган)

95. Ўразбаев Муҳаммад Тошевич (20.05.1906-9.05.1971) - ЎОДУнинг ишчи факультетини битирган (1928). Механик олим, техника фанлари доктори (1947), профессор (1938).

ЎзР ФА академиги (1956), Иттифоқ қурилиш ва архитектура академиясининг ҳақиқий аъзоси (1957), Давлат мукофоти лауреати (1959), Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1967) лауреати. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1960).

ЎзР ФА механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти директори (1947-1957). Тошкент Политехника институти ректори (1963-1971).

Илмий ишлари асосан механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги назариясига оид. (вафот этган)

96. Қори Ниёзий - Тошмуҳаммад Ниёзович (2.09. 1897-18.03.1970). Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1921). Математик олим, педагог, давлат ва жамоат арбоби, физика-математика фанлари доктори (1930), профессор (1931), ЎзР ФАакадемиги (1943), ЎзР ФА биринчи президенти (1943-1947), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1939), Меҳнат қаҳрамони (1967). Икки марта Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Илмий ишлари ўзбек математика атамашунослиги ва олий математика дарслиги (ўзбек тилида), Ўзбекистон халқларининг маданияти тарихи масалаларига багишланган. (вафот этган)

97. Қаюмов Азизхон Пўлатович (1926-2018) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1949). Ўзбек адабиётшуноси, филология фанлари доктори (1961), ЎзР ФА академиги (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1986).

ЎзР ФА тил ва адабиёт инстигути директори (1958-1961) бўлган. Тошкент маданият институти ректори (1974-1979), Ҳамид Сулаймонов номидаги қўлёзмалар институти директори (1979).

Илмий шшлари Навоий ҳаёти ва ижодини, ўзбек мумтоз адабиёти тарихини ўрганишга оид.

98. Қосимов Акмалжон (1937 - 2004) - ТошДУни битирган (1961). Биохимик олим. Биология фанлари доктори (1978), профессор (1978), ЎзР ФАнинг академиги (2000). Андижон педагогика институти ректори (1976).

Илмий ишлари биологик мембраналарга радиоактив нурлар ва бошқа физиологик актив моддаларнинг таъсир механизмини ўрганишга бағишланган. (вафот этган)

99. Қўшжонов Матёқуб (5.05.1918-16.08.2005) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1950). Адабиётшунос олим, танқидчи. Филология фанлари доктори (1972), профессор (1975), ЎзР ФА академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978). ЎзР ФА тил ва адабиёт институти директори (1975-1987) бўлган.

Илмий ишлари ҳозирги ўзбек адабиётининг назарий муаммоларини ўрганишга бағишланган. (вафот этган)

100. Қўчқортоев Иристой (5.07.1936-2002) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1958). Ўзбек тилшуноси, педагог. Филология фанлари доктори (1979), профессор (1983), ЎзР ФА академиги (2000).

Илмий ишлари ҳозирги адабий ўзбек тили лексикологияси, фразеологиясини ўрганишга бағишланган. (вафот этган)

101. Кацепольский Иосиф Самуилович (10.10.1903 - 2.10. 1976) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1930). Кимёгар олим. Кимё фанлари доктори (1960), профессор (1967), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1968).

Илмий ишлари маҳаллий цементларнинг қотиш ва емирилиш жараёнларини ўрганишга бағишланган, маҳаллий хом ашёлар ва саноат чиқиндилари асосида гурланд-цементининг янги турларини олиш ва саноатда қўллашга оид. (вафот этган)

102. Ғуломов Улуғ Ғофурович (1933-1990) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1955). Физик олим. Физика-математика фанлари доктори (1972), профессор (1974), ЎзР ФА мухбир аъзоси (1974). ЎзР ФА Ядро физикаси ииститути директори бўлган (1969-1978).

Илмий ишлари Ядро физикасига оид. Ядро моддаларининг фавқулоддаги ҳолатлари учун ядро-ядро тўқнашувларини ўрганишнинг янги методларини ишлаб чиққан. (вафот этган)

103. Ҳамрабаев Иброҳим Ҳамрабаевич (5.05.1920-24.06.2002) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1942). Геолог олим. Геология фанлари доктори (1957), профессор (1958). ЎзР ФА академиги (1974), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1970).

ЎзР ФА Ҳ.М.Абдуллаев номидаги геология ва геофизика институти директори (1960 йилдан) бўлган.

Илмий ишлари Ўрта Осиё магматизм, айрим комплекс формацияларнинг геохимик ва металлогеник хоссаларини ўрганишга бағишланган. (вафот этган)

104. Ҳожисв Азим (18.12.1933) - Ўрта Осиё Давлат университетини битирган (1956). Тилшунос олим. Филология фанлари доктори (1968), профессор (1975), ЎзР ФА академиги (2000), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби (2000).

Илмий ишлари Ўзбек тилшунослигининг грамматика, орфография, лексикология, лексикография каби соҳаларини ўрганишга бағишланган.

105. Ҳожиев Жавдат (4.07.1938) - МДУни битирган (1962). Математик олим. Физика-математика фанлари доктори (1977), профессор (1977), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990). ЎзР ФА академиги (2000).

Илмий ишлари инвариантлар назарияси ва тасвирлар назарияси масалаларига бағишланган.

106. Ҳабибуллаев Пўлат Қирғизбоевич (14.10. 1938) - ЎОДУни битирган (1960). Физик олим, жамоат ва давлат арбоби. Физика математика фанлари доктори (1971), профеесор (1972), ЎзР ФА академиги (1984, Россия Технология ФА академиги (1992).

ЎзР ФА вице-президенти (1979-1984), Президенти (1984-1988) бўлган. Абу Райҳон Беруиий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981). Илмий ишлари акустика, оптика, радиацион ва лазер физикаси, ядро ва иссиқлик физикаси масалаларига оид.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari