Туркистон давлат университети

Туркистон халқ университети салкам икки йил давомида расмий андозадаги университет даражасига ўсиб ўтди. Туркистон ҳукуматининг 1919 йил декабрдаги қарори билан у Туркистон давлат университети (ТДУ) мақомига эга бўлиб, янги босқичга қадам қўйди. Бу бевосита Туркистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ривожидаги ўзгаришлар натижаси эди. Тошкентда университет очилишига ёрдам беришни сўраб Туркистондан Россияга 1917 йил августда шаҳар Думаси раиси М.М.Сосновский бошлиқ биринчи ва 1918 йил апрелда ирофессор А.А.Семенов раҳбарлигидаги иккинчи махсус делегацияни Россия Муваққат ва совет ҳукуматлари қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам бердилар. 1917 йилда Россия Муваққат ҳукуматининг Халқ Маорифи вазири, ундан сўнг совет ҳукуматининг Маориф Халқ комиссарлиги Тошкентда университет очиш учун маълум ташкилий ишларни амалга оширди.

1918 йил июнда Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида иккита Ташкилий бюро тузилиб, улар шу йилнинг кузида гидротехника ва ирригация соҳаси мутахассиси профессор И.Р.Александров раҳбарлигидаги Туркистон университетининг Москвадаги Ташкилий қўмитаси таркибига Москва ва Санкт-Петербургдаги турли соҳа олимлари жалб этилди. 1919 йил август ойига келиб Туркистон университетииинг Россиядаги ташкилий тузилмаси муайян шаклга эга бўла борди. 1919 йил 30 август куни Туркистон университети профессор-ўқитувчиларииинг умумий йиғилишида университет раҳбариятига сайлов бўлиб, унда проф. Н.А.Димо ректор, проф. А.Э.Шмидт проректор этиб сайланади. Туркистон университетининг иккинчи қаноти Санкт-Петербург ва Москва олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари асосида мана шу кўринишда Москвада ташкил топди. Унинг биринчи қаноти эса бу пайтда Тошкентда фаолият кўрсатмоқда эди. Эндиги вазифа шу икки қанотни ўзаро бирлаштириш асосида университетни кучайтиришдан иборат эди. Шундан сўнг Москвадан бирин-кетин бешта поезд Тошкентга жўнатилади. Университетнинг Тошкент ва Москва қисмларииинг бирлашиши тўққиз ойга чўзилади.

Советлар ҳукмронлиги даврида бутун Ўзбекистон тарихи каби ТДУ тарихи ҳам сохталаштирилди. Коммунистик мафкура тарихда бўлмаган «тарих»ни ўйлаб топди. Шунинг учун давлат аҳамиятига эга бўлган ҳужжатлар ҳам мантиққа зид мазмунга эга бўлди. Мана шулардаи бири Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси (РСФСР) Халқ Комиссарлари совети раиси В.И.Ленин 1920 йил 7 сеитябрда имзолаган, Тошкентда Туркистон давлат университетини ташкил этиш ҳақидаги декрет бўлди. Бу декрет «Известия» гезетасида 11 сентябрда эълон қилиниши биланоқ, Тошкентда унга нисбатан таажжуб ва, ҳатто, норозилик пайдо бўлади. Биринчидан, декретнинг биринчи бандида «Тошкент шаҳрида университет таъсис этилсин» дейилишининг ўзи одоб ва холислик жиҳатидан ноўрин эди. Чунки бу пайтда Тошкентда Туркистон университети расман ташкил топиб, фаолият юритаётган эди. Шунинг учун ҳам Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Совети 1920 йил 25 сентябрда қарор қабул қилиб, унда «Марказда эълон қилинган декрет Туркистон Республикаси конституциясига зид» эканлигини кўрсатди. Иккинчидан, декретнинг иккинчи бандида: «Туркистон давлат университети бевосита РСФСР Маориф Халқ Комиссариати тасарруфида бўлади», деб айтилган бўлса-да, университет амалда унинг тасарруфига ўтмади. Учинчидан, декретнинг учинчи бандида: «Университетнинг маблағ таъминоти шу комиссариат сметасидан ажратилади», деб кўрсатилган бўлишига қарамай, РСФСР университетни маблағ билаи таъминламади. РСФСР декретидан кейин ҳам ТДУ маблағ билан ерли ҳукумат томонидан таъминланди. Масалан, 1921 йил 17 сентябрда Туркистон Халқ Комиссариати қуйидагича қарор қабул қилади: «Туркистон давлат университети тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, техника, ижтимоий, педагогика, ишчи ва ҳарбий факультетлардан иборат таркибда талабаларнинг умумий сони 3500 дан оширилмай, яшаб қолиши зарур деб топилсин...»

1920 йил 15 октябрда илмий кенгашларнинг бирлашган йиғилишида ректор сайловини ўтказишда келишмовчилик юз беради. Шу сабабдан сайлов кечиктирилиб, Г.НЛерданцев (Тошкент) ва Н.А.Димо (Москва) - икки ректор тенглик асосида университетга раҳбарлик қиладиган бўлади. Шу тариқа университетда «икки ҳокимиятчилик» шаклланади. Бундан ташқари, коммунистлар ўз мафкураси ҳукмронлигини ўрнатиш, сиёсий ва маъмурий раҳбарликни қўлга олиш учун бошлаган ҳаракат ҳам университетдаги вазиятни анча мураккаблапггиради. Уларнинг кураш ҳаракати талабалар таркибини «йўқсиллаштириш», «буржуа олимлари»ни эса коммунистик дунёқарашга бўйсундириш байроғи остида бўлди.

1920 йил 15 декабрда университет ректорлигига иккинчи марта бўлган сайловда коммунистик диктатурага қаршилик кучайди. Комячейка университет ректори лавозимига проф. Н.А.Димони таклиф этади. Аммо кўпчилик унинг номзодини қўлламайди. Шундан сўнг 19 декабрда ректорликка учиичи марта сайлов бўлиб, В.Б.Буш ректор, Н.И.Лебедииский ва К.Т.Хурушчевлар проректор лавозимларига сайланадилар. Бироқ, бунга коммунистик фирқа ташкилоти ячейкаси раиси талаба Ф.АСолькин норозилик билдиради ва Халқ Маорифи Комиссарлигидан сайлов натижаларини тасдиқламасликни талаб этади. Ниҳоят, 26 декабрда коммунистларнинг тазйиқи остида ректорликка тўртинчи марта сайлов ўгказилиб, ректор лавозимига техника факультети талабаси 24 ёшли Ф.АСолькин сайланади.

1920   йилдаги статистик маълумотга кўра, Туркистон давлат университетида олтита (тиббиёт, физика-математика, ижтимоий иқтисод, техника, тарих-филология ва ишчи) факультет фаолият юрита бошлаган. Жами талабалар сони 2671 нафар бўлиб, уларнинг орасида 24 миллат вакили бўлган: руслар - 1076, яҳудийлар - 368, арманлар - 83, ўзбеклар - 7 кишини ташкил этган.

1921   йилнинг ёзида университетни тарихда биринчи бўлиб 12 нафар тиббиёт мутахассиси битириб чиқади. 1922 йилда ҳам университет битирувчилари фақат тиббиёт факультети талабалари бўлди. Бу йили 17 киши шифокор дипломини олди.

1923 йилдан бошлаб мутахассисларга йўлланма беришда тиббиёт факультети ёнига қишлоқ хўжалиги, мелиорация муҳандислиги, маҳаллий хўжалик ва ҳуқуқ факультетлари ҳам қўшилади. Шу йили университетни 76 киши: 25 врач, 14 агроном, 8 муҳандис ва 32 ҳуқуқшунос битириб чиқади. Уларнинг кўпчилиги кейинчалик йирик олим ва мутахассислар бўлиб етишиб, элу юрт, фан оламига танилдилар. Масалан, тиббиёт факультетини 1922 йилда тугатган З.И.Умидова Ўзбекистондагина эмас, балки собиқ СССРда тиббиёт фани тараққиётига катта ҳисса қўшди. Иттифоқ Тиббиёт фанлари академиясининг мухбир аъзоси даражасигача кўтарилди.

Туркистон давлат университети негизини ташкил этган физика-математика ва тарих-филология факультетлари 1921 йилга келиб Марказий Россия ҳукумати томонидан тугатилиб, уларнинг ўрнида (рус тили), табиий-тарих ва математика бўлимларидан иборат педагогика факультети ташкил этилди.

1922 йилда физика-математика факультети қайта тикланди. Дастлаб иккита (математика ва тиббий) бўлим билан иш бошлаган факультет 1923 йилга келиб математика, физика, биология, химия ва геология бўлимларидан иборат таркибга эга бўлди.

Педагогика факультети ташкил топиши билан республика Маориф Халқ комиссарлиги Тимирязев номидаги халқ маорифи институтини университетга ўтказишни мақсадга мувофиқ деб топади ва у ҳам факультетлараро институтлар кенгаши таркибига киритилди. Бу ўзига хос ўқув ва илмий-тадқиқот институтларииинг ўзаро бирлашуви университетда ўқув жараёни ҳамда илмий-тадқиқот ишлари ривожланишида маълум аҳамиятга эга бўлди. Факультетлараро институтлар кенгаши тузилиши билан университет ўқув жараёнидаги параллелизмга барҳам берилди, ўзаро мувофиклаштирилган, қатъий тартибга асосланган ўқув-илмий ишлар тизими пайдо бўлди.

Москвада ҳарбий факультет шакллантирилган бўлса-да, Тошкентга унинг бирорта ҳам профессор-ўқитувчиси келмади. Шунинг учун ҳам қайтадан ташкил этилиб, 1920 йил 25 декабрдан иш бошлади. Унда 12 профессор, 40 ўқитувчи ҳарбий мутахассисликлардан 129 талабага дарс берди. Шўро ҳокимиятининг дастлабки йилларида бу каби ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш ипш бопгқа олий ўқув юртларида ҳам синаб кўрилди. Аммо бу тажриба муваффақият қозонмади. Шунинг учун ҳам бу факультет 1922 йил июнь ойида тугатилди. Унинг профессор-ўқитувчи ва талабалари ҳарбий ихтисосликлар бўйича ташкил этилган махсус академияларга ўгказилди.

1921 йилга келиб, ижтимоий иқтисод факультети РСФСРда жорий этилган номенклатура асосида ижтимоий фанлар факультети деб иомланди. Шу йили унда ерли миллат вакилларидан 42 кипш, жумладан, 12 нафар ўзбек ўқиди. Бу факультет ҳам узоқ умр кўрмади - 1924 йилда тугатилди.

Маҳаллий хўжалик ва ҳуқуқ факультетини 1922 йилда - 32 киши, 1923 йилда -39 киши битириб чиқади. Техника факультети 1921-22 ўқув йилида қурилиш муҳандислари, кон, механика, электромеханика ва гидротехника бўлимларига эга эди. 1922 йилда бу факультет мелиорация муҳандислари факультетига айланади. Унда сув ва мелиорация бўйича мутахассислар тайёрлаш белгиланди. Буни РСФСР Маориф Халқ комиссарлиги 1924 йил охирига келиб маъқуллайди. Шу йили факультет дастлабки етти муҳандисни тайёрлаб чиқаришга муваффақ бўлади.

Мелиорация муҳандислари факультети асосий эътиборни қишлоқ хўжалигиии ва айниқса, пахтачиликни ривожлантириш учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлашга қаратади ва тез орада бу соҳада бир қадар муваффақиятга эришади.

Туркистон Халқ университетининг асосий факультетларидан бири сифатида иш бошлаган қишлоқ хўжалиги факультетида марказдан мутахассис ва олимлар келиши билан агрономия, зоотехника, иқтисодиёт, биология бўлимларидан иборат тизим шаклланади. Бўлимлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юксалтиришга қодир мутахассислар тайёрлаш билан бирга, дастлабки йилларданоқ ўз соҳаларида ечимини кутаётган илмий-тадқиқот ишларига ҳам қўл урдилар. Факультет таркибидаги 23 кафедра профессор-ўқитувчилари ўз педагогик фаолиятларини республика қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган илмий-тадқиқот ва селекция-тажриба ишлари билан биргаликда олиб боришди. 1922 йилда бу факультетни биринчи марта 25 агроном битириб чиқади.

1919 йил февралда очилган ишчи факультети вақт ўтипш билан кенгайди. Унинг талабалари алоҳида ижтимоий-сиёсий имтиёзларга эга бўлдилар. 1922 йил февралда Эски шаҳарда ишчи факультетининг мусулмон бўлими очилади. Шайхонтоҳур масжиди ёнидаги мадрасада иш бошлаган бу бўлимда фақат ерли миллат вакиллари ўқиши мумкин бўлди. Лекин улар ишчи факультетининг ҳақиқий талабаси бўлиши учун икки йил тайёрлов курсида рус тилини ўрганиши, пгундан сўнг университетнинг бирор факультетига ўқишга киршп учун ипгчи факультетида яна уч йил ўқииш лозим эди. Хуллас, мусулмонлар университетга киришлари учун икки поғонали беш йиллик тайёрлов босқичини ўтаб, пгундан кейин олий малакали мугахассис бўлиш учун яна беш йил ўқиши керак эди.

Ишчи факультети тингловчиларининг сони йил сайин ўсиб борди. Улар 1920 йилда - 153 кипшни, 1921 йилда - 368 кипшни, 1922 йилда - 460 кишини, 1923 йилда 784 кишини ташкил қилди. 1921 йилда биринчи бўлиб 51 киши, 1922 йилда 60 киши битириб, университетнинг асосий факультетларига ўқишга кириш имкониягига эга бўдди. Уларнинг орасида 30 га яқин мусулмон миллатлари вакиллари, жумладан, 18 нафар ўзбек бор эди.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari