Ўрта Осиё давлат университети иккинчи жаҳон уруши йилларида

Ўрта Осиё давлат университети иккинчи жаҳон уруши йилларида

Иккинчи жаҳон уруши мамлакатимиз учун алоҳида синов йиллари бўлди. Уруш-нинг дастлабки кунлариданоқ университет олимлари ва талабаларидан бир қанчаси кўнгилли бўлиб жангга отландилар. Мамлакат ҳимояси билан бир қаторда университетдаги илм-фаннинг тўхтаб қолмаслигша ҳаракат давом этди. Университетдаги ўқув-услубий ва илмий фаолият уруш йилларининг талаблари бўйича қай-та ташкил этилди. Биринчи навбатда, мамлакат мудофааси учун муҳим бўлган соҳаларга эътибор қаратилди. Беш йиллик ўқув тизими ҳарбий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда уч йиллик қилиб белгиланди ва бу мақсадца дастурлар қайта тузиб чиқилди.

Ҳарбий кафедра қошида снайперлар, радистлар, телеграфистлар, ҳарбий таржимонлар ва ҳамширалар тайёрлайдиган курслар ташкил қилинди. Биргина снайперлар курси қисқа муддатда 200 кишини тайёрлаб, фронтга юборди. Университетдан ҳарбий хизматга чақирилган И.Д.Курганский 1945 йили ўз қадрдон ўқув даргоҳига қаҳрамон бўлиб қайтди. 1941 йилнинг ноябрида Самарқанддаги Ўзбекистон давлат университети Ўрта Осий давлат университети билан бирлаштирилди. Бунинг натижасида 1941-42 ўқув йилида 5 факультет: тарих, физика-математика, химия, биология, тупроқшупослик-география-геология факультетлари фаолият олиб борди. Булар қаторига уруш йилларида ташкил этилган филология ва шарқшунослик факультетлари қўшилди. Университетда уруш йилларида Фанлар академиясининг 4 ҳақиқий аъзоси, 7 мухбир аъзоси, 41 фан доктори ва 65 фан номзоди ишлаган эди. 1942 йили университет талабалари сони 881 кишини ташкил этар эди. Уруш йилларининг сўнггига бориб, 246 муаллимдан 42 нафари профессор, 99 таси доцент илмий унвонига эга бўлди.

Уруш даврида университетни 821 мутахассис битириб чиқди. Айни йилларда университетда 34 докторлик ва 277 номзодлик диссертациялари ёқланди. Уруш йиллари фақатгина мамлакатни ҳимоя қилиш ёки қийин шароитга қарамай ўқув жараёнини ташкил этиш каби масалалар билан чекланилгани йўқ. Айни йилларда илмий фаолият ривож топганини англатувчи қатор манбалар мавжуд. Хусусан, Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллик юбилейи аёвсиз жанглар давом этаётган бир пайтда университет илмий жамоаси томонидан нишонланди. Навоий мавзусида Олим Шарафиддиновнинг «Алишер Навоий. Ҳаёти ва ижоди» монографияси чоп этилди. Россиялик олим Е.Э.Бертельс «Навои. Очерк творчества» асарида улуғ ўзбек адибининг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти жаҳоннииг энг пешқадам адиблари Данте, Шекспир, Байрон, Пушкин ижоди даражасида баҳоланиши лозимлигини англатиш билан бирга, Навоий ижодий меросига нисбатан «форс адабиётининг тақлидчиси», «сарой амалдори» каби ёндашувлардан келиб чиқиб эмас, балки бадиий-илмий нуқтаи назардан ёндашиш кераклигини уқтирди.

1943 йилнинг ноябрида Ўзбекистон Фанлар академиясининг ташкил этилиши муиосабати билаи университет олимларидан Т.А.Саримсоқов, профессорлар В.И.Романовский, А.С.Уклонский ва бошқалар академикликка сайландилар. Мухбир аъзолари сифатида профессорлар Е.П.Коровин, И.П.Цукерваник фаолият бошладилар.

1944 йили университетда Шарқ факультетининг ташкил этилиши муносабати билан унинг Эрон-афғон, турк ва уйғур бўлимлари очилди, кейинроқ эса Араб филологияси ва Шарқ мамлакатлари тарихи бўлимлари иш бошлади. Маҳаллий олимлар билан бир қаторда шарқшунослик илмининг дарғалари ҳисобланган академиклар М.С.Андреев, Е.Э.Бертельс, профессорлар И.П.Петрушевский, А.А.Семенов, А.Н.Болдирев, Л.З.Писаревский кабилар ҳам юртимиз талабаларига билим бериш билан машғул бўлдилар.

1945        йилнинг май-июнида тупроқшунослик-геология-география факультети иккига ажралиб, Тупроқшунослик-геология ҳамда География факультетлари сифатида мустақил фаолият кўрсата бошладилар. Филология факультетининг бунёдга келиши мамлакатда нафақат тил ва адабиёт таълими, балки филологик илмнинг тараққиёти учун ҳам эътиборли омил бўлди. Дастлаб факультетнинг рус ва ўзбек бўлимлари ташкил этилди. Сўнгра эса Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мустақил фаолият бошлади ва унинг мудири этиб таниқли адабиётшунос олим А.Саъдий тайинланди.

Шундай қилиб, уруш йилларида илм-фан ривожи тўхтаб қолгани йўқ, бу даврга келиб университетнинг 8 факультетида 55 та кафедра иш юритган бўлса, ундаги профессор-ўкитувчилар сони 246 нафарга етди.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari