Ўрта Осиё давлат университети

Бирор халқ ҳаётида улкан аҳамият касб этадиган ҳар қандай ҳодиса каби совет мамлакатининг Осиё қисмидаги биринчи университетнинг тараққиёт йўли ҳам силлиқ кечмади, унинг олға силжиши тинимсиз чигал синовлар билан ёнма-ён бўлди. Туркистон халқ университети сифатида ташкил топган олий маскан йил ўтиб-ўтмай, давлат университетига айланди. Туғилганининг бешинчи йилида дорилфунун мақоми яна бир бор ўзгаришга юз тутди. Ғоят улкан ҳудуддаги аҳолини малакали кадрлар билан таъминлаш ва бу ўлкалар турмуш йўсинини ўзгартирадиган даражада илмий ишлар билан шуғулланишга йўналтирилган бу маскан 1923 йилнинг июль ойидан эътиборан биринчи Ўрта Осиё давлат университети (ЎОДУ) тарзида атала бошлади. Сирасини айтганда, бу ном университетнинг асл мақомини тўлароқ ифода этарди. Негаки, бу даврга келиб, ушбу ўқув юртида нафақат Туркистон республикаси, балки Хоразм халқ республикаси, Бухоро халқ республикаси, Қирғиз автоном вилояти фуқаролари ҳам ўқиёттан ва уларнииг сони йилдан йилга ортиб бораёттан эди. Чунончи, шу йили юз нафар қирғиз ёшлари талабаликка қабул қилинганди. Эрон ҳукумати эллик нафар талаба ўкитиб берилиши сўраб мурожаат қилганди. Бу ҳол университетнинг фаолият доирасини бир мамлакатдан ташқарига чиқариб, халқаро мақомга эга қилди.

Айтиш керакки, ТурДУнинг ЎОДУга айланиш санаси манбаларда турлича кўрсатилади. Жумладан, «XX лет Средне-Азиатского государственного университета» китобининг 13-бетида бу ҳодиса 1923 йилнинг 19 июлида рўй берган дейилса, «ТошДУ илм ва маърифат маскани» асарида ўша йилнинг 17 июлида экани қайд этилади.

1924 йилда ўтказилган миллий чегараланиш ва ташкил қилинган ҳар бир янги республиканинг билимли замонавий мутахассисларга ўта муҳтожлиги Ўрта Осиё давлат университетининг аҳамиятини янада оширди. Ўша давр ҳукумати томонидан улкан ҳудуд ва кўп сонли аҳолига эга бўлган минтақадаги ягона университетнинг равнақига имконият даражасида эътибор қаратилди. Лекин, биринчидан, бу имкониятнинг ўзи ғоят чекланган эди, иккинчидан, марксча-ленинча мафкура биринчи университетнинг эмин-эркин тараққий этипшга йўл қўймасди. Шу сабабли ЎОДУнинг ўсиш йўли анча чигал ва мураккаб бўлди.

Шўро даврида тайёрланган ҳамда улар асосида кейинги йилларда ёзилган айрим адабиётларда Ўрта Осиё давлат университети йилдан йилга миқдор жиҳатидан ҳам, сифат жиҳатидан ҳам тинимсиз ўсиб, юксалиб борганлиги қайд этилади ва буни исботлашга хизмат қиладиган рақамлар келтирилади. Ҳолбуки, бир одамнинг умри фақат ўсиш қувончларидан иборат бўлмаганидек, биринчи университетнинг тараққиёти ҳам силлиқ ҳамда кўзни қувонтирар даражада ярқироқ кечмаган. Бундай бўлиши мумкин ҳам эмасди. Бунинг устига рақамлар ҳамиша ҳам ҳақиқий аҳволни акс эттиравермайди. Чин вазиятни билмоқ учун рақамлар замиридаги моҳиятга етиб бориш талаб этилади.

1924 йилда Туркистон давлат Ботаника боғи биринчи университетга қўшиб берилди. У қишлоқ хўжатиги факультети талабалари учун амалиёт ўташ, ботаника ва тупрокшунослик институтлари ходимлари учун илмий тажрибалар ўтказиш манбасига айландики, бу ҳол ўқитиш сифатининг кўтарилишига сабаб бўлди.

1924 йилда университет кутубхонаси фондидаги китоблар сони 75000 нусхага етди. Улар орасида нодир қўлёзма асарлар ҳам талайгина эди. 1940 йилда эса кугубхона 376 минг китоб фондига эга бўлди. 1923 йилнинг ноябридан «Ўрта Осиё давлат дорилфунуни ахбори» (Бюллетень Среднеазиатского государственного университета) чоп этила боғланди. Асосан, Россиядан келган олимларнинг рус тилида битилган турли мавзудаги илмий изланишлари чоп этиладиган ушбу нашр тез орада дунё олимларининг назарига тушди. Буни «Ахборот»нинг 1925 йилда чет эллардаги 278, 1929 йилда 438 олий мактаб ва илмий марказга жўнатилгани ҳам исботлайди.

Миллий чегараланиш ўтказилиб, Ўзбекистон алоҳида республикага айлангандан сўнг ҳам ЎОДУ расмий равишда собиқ иттифоқ Марказий Ижроия қўмитаси ихтиёрида қолдирилиб, федерал бюджетдан таъминланадиган ва у собиқ иттифоқ Марказий Ижроия қўмитасининг илмий-ўқув ва адабий-матбуот ишлари қўмитаси раҳбарлигида ишлайдиган бўлиб қолаверди. Бу Ўрта Осиёда ягона олий мактабга алоҳида эътибор тарзида талқин этилса-да, аслида университетнинг ерли ҳукумат таъсирига тушиб, ерли миллатлар манфаатига бўйсундирилишидан хавотир натижаси эди.

1926 йилда университетнинг факультетлари сони кўпайиб, еттитага етди. ЎОДУ қошида тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, физика-математика, мелиорация муҳандислиги, ерли хўжалик ва ҳуқуқ, шарқ ва ишчи факультетлари фаолият юритар эди. 1929 йилда талабалар сони 2750 нафарни ташкил этди. Университет факультетларининг йириклашиб бориши уларнинг ташкилий фаолиятида бир қатор қийинчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлди. Факультетларнинг ички ихтисослашуви кучайиб, бўлимлар сони ортиши натижасида бошқа факультетлар билан алоқа сусайиб борди. Айрим факультетларнинг илмий салоҳияти ўша давр ўлчовлари билан ёндашилганда, алоҳида олий ўқув юрти даражасида эди. Натижада, олий таълимни бир университет миқёсидагина ушлаб туриш ташкилий педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслиги ойдинлашиб, Ўрта Осиё давлат университетининг айрим факультетлари асосида янги олий мактабларни очиш зарурияти пайдо бўлди. 30-йиллар бошида марказдан қочиш қонунига мувофиқуниверситет таркибидаги бир қатор факультетлар мустақил олий ўқув юртлари бўлиб ажралиб чиқди. 1929-1932 йилларда Тошкентнинг ўзида ЎОДУ базасида индустриал, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ирригацияси ва механизацияси, молия-иқтисод, педагогика институтлари, Самарқанд шаҳрида халқ хўжалиги институти, Ашхободда зооветеринария институти, ҳозирги Хўжандда қишлоқ хўжалиги институти тапгкил этилди. Булардан ташқари, университетдан бир қатор илмий-тадқиқот институглари ҳам ажралиб чиқиб, мустақил илмий ташкилотларга айланди Иккинчи жаҳон уруши арафасида Ўрта Осиё давлат университети асосида ташкил этилган олий ўқув юртлари сони 14 тага етди.

Туркистон шўролар МИҚиинг 1919 йшг 31 январдаги 195-буйруғи билан ташкил этилиб, 1920 йилнинг 11 февралида очилган ва тўлиқ ўрта маълумотга эга бўлмаган ишчи ва деҳқонларни университет «курсини ўташга тайёрлашдан иборат» ишчи факультети бу даврга келиб, анча оёққа турди. Факультетга ўзбеклар ва бопгқа ерли миллат вакилларини қабул қилиш бир қадар кўпайди. Илк бор 153 тингловчи билан иш бошлаган бу факультет 1923 йилда 784, 1924 йилда 773, 1925 йилда 889,1928   йилда 900 нафар тингловчи қабул қилди. Лекин факультетнинг таълимий таркиби ерли аҳоли учун ўта ноқулай тузилганди. Чунончи, факультет аеоеий ва тайёрлов бўлимвдан иборат бўлиб, асосий бўлимда уч йил, тайёрлов бўлимда икки йил ўқиш керак бўларди. Демак, ўрта мактабни битирмаган юрт эгаси беш йил ишчи факультетида, яна беш йил ўзи кирган факультетда ўқиши лозим бўлардики, бу ерли ёшларнинг илм олиш имкониятини пасайтирарди. Фақат 1930 йилга келиб, факультетда ўқиш муддати уч йилга келтирилди. Шу ҳолатда бу ёрдамчи факультетнинг фаолияти 1938 йилга қадар давом этди.

Университетда маҳаллий халқ вакиллари сони ҳаддан ташқари кам эди. Жумладан, 1925-1926 ўкув йилида 157 нафар ерли аҳоли ўқишга қабул қилинган бўлса, 1928- 1929      йилда бу кўрсаткич 256 нафарга етди. Уларнинг ярми ўзбек миллатига мансуб кишилар эди. Лекин уларнинг жуда катта қисми ўқишни охирига қадар етказа олмасдилар, албатга. Фикримизни ЎОДУга қабул қилинувчилар миқдори билан уни битирувчилар сони ўртасида жуда катта айирма борлиги ҳам исботлайди. Чунончи, агар 1924 йилда университетга 2278 нафар талаба қабул қилинган бўлса, беш йилдан сўнг, яъни 1928 йилда ЎОДУни битирган ёш мутахассислар сони бор- йўғи 250 кишини ташкил қилди. Бошқача айтганда, ўқишга кирган ҳар беш кишининг биригина университетни битириб чиқа олди, холос. Булариинг орасида ўзбеклар қанча бўлганлигини фақат тасаввур этиш мумкин. Шунга қарамай, барибир, секинлик билан бўлса-да, университет ўқув-илмий фаолиятида олға силжиш давом этарди.

1922 йилда университетнинг битирувчилари орасида бармоқ билан санарли бўлса-да, маҳаллий халқ вакиллари, хусусан, кейинчалик собиқ иттифоқ тиббиёт академиясининг академиги даражасига эришган Зулфия Умидова кабилар борлиги кўз юмиб бўлмайдиган факт эди. Йиллар ўтиши билан ота-боболари илмга чанқоқ ўзбек миллати вакиллари университетга тобора кўпроқ кела бошлади. 1928-1929 ўқув йилида абитуриентларнииг 19 фоизи ерли аҳоли бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи ўзбеклар эди. Тўғри, абитуриентларнинг аксарияти кириш имтиҳонларидан ўтолмасди, кирганларнинг ҳам талайгина қисми ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлишарди. Лекин университетда ўқишга интилиш жараёни бошланган ва у тобора оммавий тус олмоқда эдики, бу ҳолнинг ўзи кишини умидлантирарди.

1928-1929 ўқув йилидан эътиборан барча факультетлар қошида тайёрлов курслари очилиб, уларга ерли аҳоли вакиллари қабул қилиниб, университетга киришга тайёрланадиган бўлди. 1930 йилда бу курслар ўқиш кундузги ва кечки тарзда олиб бориладиган тайёрлов бўлимларига айлантирилди. Шунингдек, 1929 йилдан бошлаб, иккинчи босқичли мактабни, техникум ёки қисқа муддатли ўқитувчилар институшни битирган ерли аҳоли университетга кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадигаи бўлди.

Собиқ иттифоқ МИҚнинг 1932 йил 19 сентябрдаги «Олий мактаб ва техникум-лардаги ўқув дастурлари ва тартиби тўғрисидаги» қарорига мувофиқ қабул имти-ҳонлари яна тикланди. Университетда имтиҳон сессиялари ва диплом ишлари ҳимояси жорий этилди. Бу даврда маъруза олий таълимнинг асосий усули даражасига кўтарилди.

1930 йилнинг мартида Ўрта Осиё халқлари тиллари факультетлараро кафедраси ташкил этилди. Шу йиллардан бошлаб ерли миллатлар тилини ўқитишга бир қадар эътибор қаратилди. Бу тиллардан бири бўйича кириш имтиҳонлари топшириш мажбурий қилиб қўйилди. 30-йиллар ўрталарига келиб, биринчи марта университетдаги айрим фанларии ўз тилларида ўқишлари зарур бўлган «миллий гуруҳ»лар пайдо бўлди. Лекин таълимни миллий тилга ўтказиш тезгина рўй бериб қолмади. Дастлаб айрим фанларгина миллий тилда ўқилди. Сўнг математика, физика, ботаника, зоологияга доир баъзи китоблар университет домлалари томонидан ўзбекчалаштирилди. Бу ҳаракат кейинчалик ҳам турли суръатларда давом эттирилди. 1941 йилга келиб ЎОДУ профессор-ўқитувчилари таркибида 21 нафар ўзбек бор эди.

ЎОДУ таркибидан бир қатор олий ўқув юртлари ажралиб кетиши сабабли 1931 йилга келиб, унинг таркибида биргина физика-математика факультети қолди. Бу ягона факультет асосида тез орада биология, химия ва физика-математика каби уч факультет танжил қилинди. Табиийки, талабалар сони кеекин қисқариб кетганди. Кўринадики, ЎОДУ гарчи университет деб гюмланишда давом этса ҳам, амалда табиий-аниқ фанлар олий ўқув юртига айланган эди. Чин маънодаги университет бўлиши учун унда филология, тарих, география, ҳуқуқшунослик, иқтисод сингари анъанавий факультетлар очилиши лозим эди. 1935 йилда тарих ва география факультетлари очилиб, факультетлар сони бештага етди. 30-йиллар адоғида чет тиллар, педагогика (1937), рус ва ўзбек тиллари (1939), жисмоний тарбия ва ҳарбий иш (1939) каби бир қатор факультетлараро кафедралар ташкил этилди.

Собиқ иттифоқ МИҚнинг 1938 йил 16 апрелдаги қарори билан Ўрта Осиё давлат университети Ўзбекистон Республикаси Халқ комиссариати кенгаши тасарруфига ўтказилди. У эса ЎОДУни Халқ маорифи комиссарлиги қарамоғига ўтказди. Эндиликда университетни маблағ билан таъминлаш республика ҳукумати зиммасига тушарди. Шунииг учун ҳам дастлабки йилларда университет таъминотида молиявий тақчиллик ва унинг оқибати ўлароқ, ташкилий узилишлар рўй берди.

1939 йилда ЎОДУда химия-технология факультети ҳам ташкил қилинди. Лекин университет табиатига у қадар мос келмайдиган ушбу факультет 1940 йилнинг 1 сентябридан талабалари билан бирга, Ўрта Осиё индустриал институти таркибига киритилди. Факультетлар сонининг камайиши ўз-ўзидан талабалар миқдорининг ҳам озайишига олиб келди. Шунинг учун ҳам олий мактаблар ишлари Бутуниттифоқ қўмитасининг 1939 йил 29 июлдаги буйруғи билан ЎОДУнинг талабалари сони 4500 кишидан иборат бўлиши кераклиги қатьий белгилаб қўйилди. Ушбу буйруққа мувофиқ университетнинг ташкилий тузилмаларини кенгайтириш мақсадида тарих факультети тарих-филология факультетига айлантирилди.

Ўрта Осиё давлат университети раҳбарияти кафедралар фаолиятиии жонлантиришга бир мунча эътибор қаратди. Шунинг учун ҳам гарчи факультетлар сони камайиб-кўпайиб турса-да, кафедралар тизимини сакдаб қолиш ва унинг миқдорини мунтазам равишда ўстириб боришга эришилди. Ҳам ўқув, ҳам илмий-тадқиқотлар олиб боритшга уюштириш борасида эиг қулай тузилма бўлмиш кафедралар сони 1937 йилда 17 та, 1938 йилда 36 та бўлган бўлса, 1939 йилда 46 тага етди. 1940 йилиинг бошига келиб, профессор-ўқитувчилар орасида 15 иафар фан доктори бор эди. Бу кўрсаткич 1938 йилда 6 нафарни ташкил этгаиди. Фан иомзодлари миқцори 85 кишига етди (1938 йилда 52 нафар), профессорлар эса 39 кишини ташкил қилди (1938 йилда 32 киши), доцеитлар 60 нафарга етди (икки йил олдин улар 32 киши эди) ва ҳ.к.3

1939-1940 ўқув йилида университет халқ хўжалигининг математика, механика, физика, геофизика, ботаника, зоология, антропология, тупрокшунослик, география, тарих, органик кимё, ноорганик кимё, физик ва коллоид кимё, аналитик кимё, силикатлар технологияси, ёғлар технологияси, виночилик, спиртчилик каби ўн саккиз соҳаси бўйича мутахассислар тайёрларди. Шу ўқув йилида университетга ҳужжат топширган абитуриентларнинг 40 фоизи, талабаликка қабул қилинганларнинг 25 фоизи ерли миллатлар вакиллари эди.

1938 йилда тарих, механика-математика ва география факультетларида сиртқи таълим ташкил этилди ва 1939 йилдаёқ ЎОДУнинг сиртқи бўлимини 18 киши битириб чиқди. Бу ҳолат ерли аҳолини олий таълим билан қамраб олишда катта аҳамиятга эга бўлди. 1939 йилнинг 1 сентябрида Ўрта Осиё давлат университетига 2116 талаба қабул қилинган бўлса, шулардан 1560 нафари кундузги, 556 киши сиртқи бўлимда билим оларди. Уларнинг 683 нафари ерли миллатлар вакиллари бўлиб, бу 32,5 фоизни ташкил этарди. Шуларнинг ярмидан кўпроғи ўзбеклар эди. Кўринадики, ЎОДУда олий мактаблар ишлари Бутунитгифоқ қўмитасииинг 1939 йил 29 июлда чиқарилган ва талабалар сони 4500 киши бўлиши кераклиги борасидаги буйруғи ярмига ҳам бажарилмади. Янаям ачинарлиси шундаки, 1939-1940 ўқув йилида университетни битирган кишилар сони бор-йўғи 273 нафарни ташкил қилди.

Биринчи Ўрта Осиё давлат университети профессор-ўқитувчилари таркиби ҳам ҳудди талабалар таркиби каби бўлиб, унда ерли зиёлилариинг микдори ғоят оз эди. 1930 йилда университет домлалари орасида атиги 28 нафар ерли аҳоли вакили бўлиб, бу ўқитувчиларнинг бор-йўғи 6 фоизини ташкил қилар эди. Орадан икки йил ўтгач, бу кўрсаткич 10 фоизга етди. Булар орасида профессор унвони берилган Абдулла Авлоний, Султон Сегизбоев, шу университетни битирган ёш математик олим Қори-Ниёзий, ерли хўжалик ва ҳуқуқ факультетининг собиқ талабаси шоир Ойбек кабилар бор эди.

1940 йилда ЎОДУ аспирантурасида 103 ёш мутахассис таҳсил кўрган. Бу борада сезиларли ўсиш бўлганлигини қайд этиш лозим. Зеро, 1937 йилда аспирантлар миқдори бор-йўғи 30 кишини ташкил этганди. Аспирантларнинг 40 фоизига яқини ерли аҳоли вакилларидан иборат эди3.

Барча ишни ўз табиий йўсини билан эмас, балки зуғум ва зўрлик билан амалга опшришга тобора ўрганиб бораётган шўро ҳукумати талаба ёшларга ҳам хўжалик юритипшинг айни усулини сингдиришга ҳаракат қилди. Шу боис талабалар 20-йилларнинг ўрталаридан илм олишга мутлақо боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиладиган бўлди. Университет талаба ёшларидан олдин республикада ер-сув ислоҳотини ўтказишда фойдаланилган бўлса, сўнгроқ мажбурий коллективлаштириш тадбирига ҳам жалб этилдилар. Ҳеч қанча ўтмай, компартия талабаларни ўзлари ташкил этишда қатнашган колхоздаги пахталарни йиғиб-териб олишга сафарбар эта бошлади. Шу тариқа 1929 йилнинг 17-19 октябрь кунлари Ўрта Осиё давлат университети талабалари дунё университетлари орасида биринчи бўлиб, пахта теримига чиқишди. Бу яроқсиз анъана юртимиз озодликка чиққунга қадар, қарийб 66 йил давом этди.

Биринчи Ўрта Осиё давлат университети ҳам бепоён шўро мамлакати бўйлаб изғиб юрган қатағондан четда қолмади. Бу қатағоннинг муаллифлари учун ўз фикри, эътиқоди ва дунёқараши бор ҳар қандай зиёли даҳшатли душман ҳисобланар эди. Табиий, айнан ЎОДУдай тафаккур масканида бундай кишилар кўпроқ бўларди. Шунинг учун ҳам университет жамоаси 30-йилларнинг иккинчи ярмида қатағон машинасининг бугун қудратини яққол ҳис қилди. 1936 йилнинг кузида университет ректори В.Я.Яроцкий, Н.Ярошевич, Т.Жургенов, А.Шмидт, К.Лапкин сингари профессор-ўқитувчилар қамоққа олинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўрта Осиё давлат университети Ўзбекистон қарамоғига ўтгандан сўнг ерли аҳоли вакилларини ўқингга қабул қилиш секинлик билан бўлса-да, мунтазам равишда кўтарилиб борди. Гарчи, ҳамон рус ва рус тилли аҳоли қатламииииг ўқишига адолатсизлик билан катта имтиёзлар бериб келинаётган бўлса-да, ўгган йиллар давомида ерли кадрларни олий таълимга жалб этмай туриб, юртни тараққий эттириш мумкин эмаслиги тобора якқолроқ англаб етилмокда эди.

Урушдан олдинги йилларда ерли миллат вакиллари нафақат талаба ёки домла, балки университет раҳбари даражасида ҳам ишлай олишлари мумкинлиги кўринди. 1931 йилнинг ноябрида совет хўжалиги ва ҳуқуқи факультетини 1928 йилда битириб, сиёсий иқгисоддан талабаларга сабоқ берган ва тез орада педагогика факультети етакчиси даражасига кўтарилган Н.Муродов университетга ректор килиб тайинланди. Университетнинг ўзбеклардан чиққан биринчи раҳбари бўлмиш бу киши 1932 йилнинг июль ойига, яъни Москвага қизил профессура институтига ўқишга кетгунша қадар ЎОДУни бошқарди. Унинг ўрнига иккинчи бир ёш ўзбек, кейинчалик оламга магггҳур йирик математик олимга айланган Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий тайинланди. Буларнинг раҳбарлик даври, гарчи узоқ давом этмаган бўлса-да, ерли миллат вакилларининг ўқиш ва жамоат ишларига кўпроқ жалб этилган даври бўлди.

Ўтган асрнииг 20-йиллари ярмига қадар ҳам ҳали бирипчи ЎОДУни дунё университетлари қатори таълим-тарбиявий ва илмий-ташкилий жиҳатдан бир қадар автономияга эга бўлган ўқув масканига айлантиришни умид қиладиган эски профессура вакиллари бор эди. Улар илмий ва ўқитиш жараёии сиёсат ва мафкурадан холи бўлишини, илмий-тадқиқотлар олиб борингда университет ташкилий-ҳуқуқий мустақиллигиии сақлаб қолипшни исташарди. Лекии, асосан, шнчи факультетидаги келиб чикиши «тоза», ғоявий чиниққан, аммо чаласавод ишчи-деҳқонлардан иборат университет партия ташкилоти бунга йўл қўймади. Улар олдинги илмни ҳам, унинг намояндаларини ҳам тарих чиқиндихонасига улоқтиришга тайёр эдилар.

Шундай бўлса-да, университет ташкил этилиб, тикланиш даврига кириши биланоқ, унда кенг қамровли илмий изланишлар олиб бориш йўлга қўйилди. Гарчи юқори малакали ва чуқур илмий тайёрғарликка эга мутахассислар етишмаслиги мунтазам равишда сезилиб турса-да, университет фаолиятииииг илк йиллариданоқ, нафақат Ўзбекистон, балки бугун Ўрта Осиё табиатини илмий мақсадларда текширишга киришилди. Олис 20-йилларда университет геолог олимлари томонидан Чимкент ва Авлиёота уездларидаги табиий қатламлар текширилди. Зарафшон дарёси ўзани, Мирзачўл, Қизилқум ўсимликлар дунёси ва бу ерларда чорвачиликии ривожлантириш истиқболлари илмий жиҳатдан тадқиқ этилди. Сирдарё ҳавзаси фаунаси атрофлича ўрганилди. 1923 йилдан бошлаб, баланд Помир тоғлариии ўрганишга киришилди.

Университет фаолиятининг дастлабки босқичларида гуманитар фанлар йўналишида ҳам жиддий тадқиқотлар қилинди. Қозоқва қорақалпоқ этаографиясини ўрганиш бўйича проф. А.Диваев, Тожикистонгш этнографик нуқтаи назардан текширишда М.Андреев, Қашгарни этнографик жиҳатдан тадқиқ этишда А.Семёнов каби олимлар кеиг қамровли ишларни амалга оширдилар. Аҳолииииг удумлари, ўйинлари, оғзаки ижоди, куй-қўшиқлари, эртагу достонлари, топишмоқ ва мақоллари ёзиб олинди, тасниф қилинди. Лекин, негадир, ўзбекларни этнографик нуқтаи иазардан текширишга етарли эътибор қаратилмади. Фақат 1928 йилга келибгина ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналарини ёзиб олишга бир қадар киришилди.

20-йилларнинг иккинчи ярмида университет қошида факультетлараро ўкув-ёрдамчи муассасалар фаолият кўрсатиб, у университет ўқитиш жараёнини йўлга қўйишга ёрдам беришдан ташқари, фундаментал илмий-тадқиқотлар олиб боришни уюпггириш билан ҳам шуғулланар эди. Бу тузилма 1928 йилда факультетлараро Илмий-ўқув тузилмалари ассоциациясига айлантирилди. Унинг таркибида соф ва амалий математика, химия, физика, геология, педагогика ва психология, тупроқшунослик ва геоботаника, ботаника каби еттита илмий-тадқиқот институти бор эди. Албатга, у даврдаги илмий-тадқиқот институглари илмий салоҳияти ва ташкилий имкониятлари жиҳатидан ҳозирги тадқиқот ииститутлари даражасидан жуда олис эди. 1929 йилда бу ассоциация таркибидаги илмий-ўқув тузилмалари сони йигирма бешгага етди. 17 кабинет ва ботаника боғида аниқ ва табиий фанлар бўйича тадқиқотлар олиб борилди. Урупггача бўлган даврда ЎОДУда олиб борилгаи илмий ишларнинг асосий қисми илмий-ўқув тузилмалари ассопиацияси зиммасига тушарди.

Ассоциация таркибидаги илмий муассасалар саноат ва хўжалик корхоналари билан алоқада бўлиб, ўз фаолиятларини уларнинг буюртмаларига мувофиқ ташкил этишга уринарди. Республика Пахтачилик қўмитаси, Сув хўжалиги бошқармаси, «Туркинак» акционерлик бирлашмаси, соғлиқни сақлаш комиссарлиги, геология ташкилотлари билан ҳамкорликда университет олимлари Ўрта Осиё ва Қозоғистон-нинг деярли барча ҳудудларида тадқиқот ишлари олиб бордилар.

Университет физика-математика факультети ходимлари Б.П.Грабовский ва И. Ф. Белянскийлар ўзининг аҳамияти жиҳатидан тенгсиз бўлган кашфиёт қилдилар. 1928 йилнинг 26 шолида Ўрта Осиё ҳарбий округининг тажриба станциясида улар яратган телефон аппарати синаб кўрилди. Улар радио орқали элекгронур қувурчаларидан фойдалаииб, соф электрон йўл билан дунёда биринчи бўлиб ҳаракатдаги тасвирни узатиш ва қабул қилишга эришдилар. Мисли кўрилмагаи бу кашфиёт гурли сабаблар билан ўз вақтида қўллаб-қувватланмади. Фақат 1971 йилнинг 16 апрелида ЮНЕСКОнинг махсус фармойиши билан бу кашфиётнииг қиммати ва аҳамияти кўрсатилди. Унинг электрон телевидениени яратиш ва ривожлантиришдаги ўрни жаҳон миқёсида расман тан олинди.

Айниқса, ЎОДУ қишлоқ хўжалиги факультети олимларининг илмий-тадқиқот ишлари катга қимматга эга бўлди. Бу факультет қошидаги машииасозлик инстшути нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларида қишлоқ хўжалигини механизациялаш ҳаракатининг пойдеворини қўйди. 1926 йилда ушбу инстигуг таркибида ташкил этилган Ўрта Осиё машина синаш станцияси минтақа учун зарур бўладиган механизм ва ускутгаларни тайёрлаб, ҳаётга татбиқ этадиган асосий тузилмага айланди. 20-йиллар охирида университетда пахтачилик кафедраси тангкил қилиниб, пахтга уруғчилиги билан шуғуллана бошлади. Қишлоқ хўжалиги факультети олимлари томонидан минтақада ўсимчилик ва чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари борасидаги ишлар ҳам улкан аҳамиятга эга бўлди. Жанубий Қозоғистон ва Қирғизистоннинг кўчманчи аҳоли яшайдиган ҳудудларида пахта етиштиришнинг илмий-назарий асосларини яратиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш борасида улар катта ишларни амалга оширдилар.

ЎОДУда талабаларнинг ўзини илмий ишларга жалб этиш борасида ҳам бир талай ишлар қилинди. 1940 йилда талабаларнинг биринчи умумуниверситет илмий конференцияси ўтказилди. Кейинчалик бу анъанавий тус олди ва ҳанузга қадар давом этиб келмоқда. Бу даврда Ўрта Осиё давлат университети минтақа илмини ривожлантиришда тенгсиз аҳамиятга эга бўлди. Бизда мавжуд мутлақо тўлиқ бўлмаган маълумотларга кўра, 1923-1940 йиллар орасида Ўрта Осиё давлат университетида ўқиб чиққан талабаларнинг 41 нафари академик илмий унвонига сазовор бўлишган. Шуни таъкидлаш керакки, шовинистик улуғ оғачилик кайфияти нафақат ўқиш жараёнини ташкил этиш, балки илмий ишларни йўлга қўйишда ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатди. Университет ташкил бўлгандан буён фаолият кўрсатиб турган тарих-филология факультети 1921 йил охирида педагогика факультетига айлантирилди, 1922 йил кўкламида эса тамомила тугатилди, унинг адабий-бадиий бўлим тарзида сақланиб қолган қисми 1923 йил апрелда бутунлай йўқ қилиниши айрим адабиётларда изоҳлангани каби моддий етишмовчилик ёки кадрлар танглиги туфайли эмасди. Ҳукумат тепасида ўгирган совет кадрлари ерли миллатларнинг ўзини танишига хизмат қилиши мумкин бўлган фанларни ўқитишга мутлақо йўл қўймасликка уринишарди.

Университетда аниқ фанларга эътиборнинг тобора кучайиб, таълим табиий ва аниқ фанлар факультетлари доирасида ташкил этилиши бежиз эмасди. Агар эътибор қилшгса, университет ҳаётининг бу даврида миллатнинг ўзини танишига бир даражада хизмат қилиши мумкин бўлган факультетгина эмас, кафедра ҳам очилмаганлиги маълум бўлади. 1918 йилда мустақил иш бошлаган шарқшунослик институтининг университетга бир факультет сифатида қўшиб юборилиши, кейинчалик бу факультетнинг тугатилиши ўзбекларнинг ўз тарихий-маънавий илдизларидан узилиши йўлида атай ташланган қадамлар эди. Ўзбекнинг еридаги университетда ўзбек тили ва адабиёти ўқитилмас, бу соҳалар бўйича мутахассис тайёрланмасди. Филология факультети иккинчи жаҳон урушининг энг қалтис, Иттифоқдаги миллатларнинг бирдамлигисиз душманни енгиб бўлмаслиги маълум бўлган 1942 йилга келиб ташкил қилиниши, ўзбек тилшунослиги, ўзбек адабиёти кафедралари шундагина очилганлиги ҳам ерли миллатнинг ўзини танишига ҳамиша тўсиқ қўйиб келинганлиги ва бу тўсиқлар иложсизликдангина олинганлигини кўрсатадиган далилдир. Шуниси қизиқки, ЎОДУда ўзбек тили, адабиёти, тарихи бўйича бирор кафедра бўлмагани ҳолда 20-йилларнинг аввалидаеқ бирорта мутахассис бўлмаганига қарамай, антропология кафедраси ташкил этилганди. Кафедра мутахассислари бу даврда бир қатор «оламшумул кашфиёт»лар қилишга ҳам эришдилар. Чунончи, ушбу кафедранинг ташкилотчиси проф. В.Ошанин Ўрта Осиё халқлари этногенези бўйича узоқ йиллик тадқиқотлар олиб бориши натижасида бу ерларда брахицефал европоид ирқнинг автохтонлигини асослаб беришга эришади. Бу қимматли «илмий» хулоса омма тушунадиган тилга ағдарилса, бизнинг ерларимизда яшаган энг қадимги одамлар, яъни юртнинг асл эгалари калла суягининг эни узунлигининг 80 фоизини ташкил этадиган европоид ирқига мансуб кишилар бўлганлиги англашилади. Ҳозир бир тилда гаплашадиган туркий халқларнинг бир қисми мўғулсимон, бошқа бир қисми европасимон ирққа мансуб эканлиги борасидаги назариялар ҳам шу кафедра мутахассислари томонидан ишлаб чиқилганди. Аниқки, бу кафедранинг фаолияти расмий ҳукумат ва ҳукмрон мафкура томоиидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланарди.

Гап бораётган йилларда Ўрта Осиё давлат университетида илмий жараён анча қизғин кечди, қатор китоблар ёзилди, ўнлаб кашфиётлар қилинди. Лекин олиб борилаёттан тадқиқотларга ерли миллатлар манфаати нуқтаи назаридан қараладиган бўлса, кўнгил хотиржам бўладиган ипглар ғоят оз эканлиги маълум бўлади. Чунончи, таникди тарихчи олим В.Кун Русга мўғуллар босқини муаммосини текширган бўлса, И.Додонов Буюк Пётрнинг шаҳар ислоҳотлари, Л.Баженов Болгария, Д. Граменицкий эса Германия тарихи билан шуғулланди. Албатта, бу тадқиқотларнинг ҳам фан учун муайян аҳамияти борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Лекин бегоналар томонидан қилинган илмий изланишлар бизнинг юртимиз ва халқимизга ҳеч қандай алоқаси ва нафи йўқлигини ҳам таъкидламаслик имконсиздир. Бу даврда университет олимлари томонидан ўлка тарихига доир ҳеч қандай тадқиқот олиб борилмаган дейиш мумкин эмас, аммо бундай изланишларнинг, аввало, камлигини, иккштчидан, борларининг ҳам шўро мафкурасига мослаштирилганлиги аён ҳақиқатдир.

1940 йилга келиб Ўрта Осиё давлат университети нафақат Ўзбекистон ёки Ўрта Осиё, балки Иттифоқдаги йирик олий мактаблардан бирига айланди. Уиинг илмий салоҳияти ҳақида пгуни айтиш мумкинки, 40-йиллар бошида Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртидаги фан докторларининг 80 фоизи, профессорларнинг 56 фоизи шу университетда фаолият кўрсатарди.

Ташкил этилиши вақтидаёқ Ўрта Осиё давлат университети шу минтақа республикалари ва Қозоғистонда замонавий фанларни ривожлантириш маркази бўлиши кўзда тутилган эди. Шунинг учун ҳам университет бағрида бир қатор илмий-тадқиқот ўчоқлари ташкил этилиб, минтақа эҳтиёжи учун зарур ҳисобланган фан соҳаларини ривожлантирипгга эътибор қаратилди.

Таъкидлаш керакки, совет ҳукуматининг университетда фанлар тараққиётига эътибор қаратишдан мақсади ўлкада фанни ривожлантиришдан кўра, бу ердаги табиий бойликлардан тўлароқ фойдаланиш, тезроқ ва кўпроқ ташиб кетипшинг илмий йўлларини топишдан иборат эди. Бу ҳол ЎОДУ фаолияти юзасидан СССР Главпрофобр коллегияси қабул қилган қарорнинг 2-банди синчиклаб ўрганилса, ойдинлашади. Қарорнинг ушбу бандида қайд этилган: «ЎОДУнинг ҳамма ишлари ҳам ўлкашунослик характерига эга эканлиги алоҳида диққатга сазовордир», тарзидаги таъкидда мустамлакачиларнинг манфаатлари аслида иима эканлиги яққол кўзга ташланади.

Нима бўлганда ҳам, Ўрта Осиё давлат университети минтақа илму фани ва таълим тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш маркази миссиясиии бажарганлиги бор ҳакиқатдир. 1922 йидда университетнинг биринчи битирувчилари орасида қозоқ миллатига мансуб Оққоғоз Дўсжонова бўлганлигининг ўзи диққатга сазовор далилдир. 1931-1932 ўқув йилида Қозоғистон республикасида тапгкил этилган олий ўқув юртида ишлаш учун ЎОДУдан 38 ўқитувчи ва 9 аспирант юборилиши факти ҳам буни кўрсатади. Улар орасида Бобакенов, Умбетов, Беков, Байчаскин, Бажанов, Бойсенбоев, Боймақонов, Седаменова, Сулаймонова, Инсонбоев, Мақулова сингари университетнинг биринчи битирувчилари бор эди. Уларнинг кўпчилиги кейинчалик қозоқ илму фанининг таниқли намояндаларига айланишди. Айни шу хилдаги амалий ёрдам Тожикистон қишлоқ хўжалиги институти ва Туркманистон зооветеринария институти ташкил этилишида ҳам рўй берди.

Урушдан олдинги йилларда ЎОДУ истеъдодли ўзбек олимлари, бўлғуси академик-ларнинг бутун бир авлодини камолга етказиб берди. Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий, Тошмуҳаммад Саримсоқов, Обид Содиқов, Содиқ Умаров, Ҳамдам Усмонов каби ўзбек академиклари ЎОДУда айни шу йилларда таҳсил кўришиб, кейинчалик Ўрта Осиё ҳамда Қозоғистоннинг турли олий мактаблари ва илмий-тадқиқот институтларида фаолият юргиздилар. Улар замонавий илмни олға силжитган дунё миқёсидаги олимлар силсиласини ташкил этдилар.

Бу йилларда Ўрта Осиё давлат университети дунёга Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Мухтор Авезов, Хидир Деряев сингари сўз санъаткорларини етказиб берди. Маҳаллий хўжалик ва ҳуқуқ факультетида олинган билимлар Ойбекда инсон тенглиги ва иқгисодий муносабатларнинг одам табиатига таъсирини аниқ ва ишонарли бадиий тасвирлаишга сабаб бўлгандир. Мухтор Авезовншн инсоний муносабатлардаги чигал ҳолатларни бутун кўлами билан акс эттириш маҳорати шаклланишида, шубҳасиз, унинг ЎОДУ аспирантурасида олган сабоғи қўл келганидан кўз юмиб бўлмайди. Унинг олдин фан номзоди, сўнг филология фанлари доктори, Москва давлат университети профессори, академик бўлишида биринчи Ўрта Осиё университетида кўрган таҳсил беқиёс аҳамият касб этгани, шубҳасиз.

Биринчи «Туркман тили» дарслиги муаллифи, туркман мумтоз адабиётининг илк тадқиқотчиси, Туркманистон халқ ёзувчиси, Туркманистон ФА мухбир аъзоси, «Қисмат» романи билан миллионлаб китобхонлар меҳрини қозонган Хидир Деряевнинг самарали илмий-ижодий фаолиятида ЎОДУ берган билим ҳал қилувчи аҳамият касб этганлигини таъкидлаш жоиз.

Хуллас, Ўрта Осиё давлат университети Ўрта Осиё ва Қозоғистон минтақасида илм-фанни ривожлантириш, ерли миллатлардан зиёлилар қатламини етиштириш, олий таълим тизимини шакллантиришда тенгсиз бир ўрин тутганлигини инкор этиб бўлмайди.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari