Туркистон халқ университети

1918 йил февралида ҳукумат кўрсатмаси асосида «Олий таълим тарафдорлари жамияти»га уюшган М. Сосновский (раис), АБмков (котиб), В.И.Ромаиовский, Р.Р.Шредер ва бошқа рус олим ҳамда зиёлиларидан иборат ташкилий комиссия Туркистон халқ университетини ташкил этишга киришиб, уни беш факультетдан иборат бўлгаи ҳолда шакллантиришга муваффақ бўлдилар. Шу йилнинг 21 апрелида эса Янги шаҳардаги Озодлик уйи (ҳозирги Ўзбекистон болалар кутубхонаси) биносида руслар ва уларга хизмат қилган босқинчи миллат вакиллари учун ташкил этилган Туркистон халқ университетининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда икки мингга яқин киши қатнашди. Нотиқлар Халқ университетининг очилишини келажак тараққиёти учун беҳад катта маънавий асос ва дастлабки йирик воқеа сифатида баҳолайдилар.

Туркистон халқ университети қуйидагича ташкилий тизим кўринишига эга бўлади:

1. Олий босқич - факультетлар: 1) ижгимоий-иқтисодий (187 талаба); 2) табиий-математик (20 талаба); 3) адабиёт-фалсафа (кузга келиб тарих - филология 188 талаба); 4) қишлоқ хўжалиги (100 талаба); 5) техника (186 та талаба).

2.      Ўрта босқич - ўрта амалий махсус касб-ҳунар курслари: электромонтерлар, автомобиль иши, темирйўлчилар, чизмачилик, ўрмон технологлари, ер-сув комитети йўриқчилари, мактабгача тарбия йўриқчилари, чет тиллари, бичиш-тикиш, пойабзал иши, сузиш.

3. Қуйи босқич: 11 та бошлаиғич мактаб, 8 та болалар боғчаси.

4.      Мусулмон халқ дорилфунуни: 1 та дорилмуллимин - ўқитувчилар институти. 11 та мусулмон-жадид мактаби, 2 та мусулмон косибчилик мактаби.

5. Мустақил ташкилотлар: Туркистон халқ кутубхонаси (ҳозирги ЎзР Миллий кугубхонаси), Туркистон халқ музейи, консерватория, Шарқ институги.

Университет факультетлари шаклланиши ва талабалари жамоаси ташкил топишида октябрь тўнтариши сабабли Россияда ўқиётган туркистонлик рус талабалари фуқаролар уруши бошланиши билан Туркистондаи қайтиб кета олмай, ўқишни халқ университетида давом эттиришга мажбур бўлганлиги алоҳида аҳамият касб этди. Бу ҳол университетга ўзи тайёрлаган мугахассисларга биринчи дипломни 1921 йилда бериш имконини яратди.

Туркистон халқ университетининг «Народный упиверситет» номли газетаси 1918 йилнинг 20 апрелидаи чоп этила бошлади. Очарчилик ва иқтисодий танглик сабаб у беш ойгина умр кўрди. Жами 88 та сони чиқди.

1918 йилнинг кузига келиб, университет мусулмон халқ дорилфунуни ва иккинчи даражали қуйи, ўрта босқичлар ҳамда мустақил ташкилотлардан ажратиб олинди ва қуйидагича ташкилий тузилишга эга бўлди: қишлоқ хўжалиги (декани проф. Р.Р.Шредер), ижтимоиёт-иқгисод (С.А.Коган), техника (инженер Г.М.Сваричевский), тарих-филология (ироф. А.В.Попов) ва физика-математика (проф. В.И.Романовский) факультетлари. Улардаги талабаларнинг умумий сони 560 кишини ташкил этади. Университетнинг тузилиш тизими, бошқарув органлари қайта ташкил этилди. 25 ноябрда унинг янги Низоми ва ўқигувчилари таркиби Маориф Халқ Комиссарлиги томонидан расман тасдиқланади. 5 декабрда эса университет Илмий кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб, унда Г.К.Черданцев ректор, Г.М.Сваричевский проректор этиб сайланади.

Ҳукумат маблағи ва университет ўз ички имкониятлари эвазига илк бор 100 та талабага бириичи марта 670 сўмдан стипендия ажратилади.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari