"ЎзМУ хабарлари" илмий журнали

"ЎзМУ хабарлари" илмий журнали

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий университети муассислигидаги “ЎзМУ хабарлари” илмий журнали 1997 йилдан буён бир йилда тўрт марта 2014 йилдан йилига ўн марта чоп этилади. Журнал белгиланган графикка мувофиқ Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича бир йилда 6 та сони, аниқ фанлар йўналиши бўйича бир йилда 2 маротаба, Табиий фанлар йўналиши бўйича бир йилда 2 маротаба чоп этилади. Шартли босма табоғи 38-40. Адади 150-160 нусхани ташкил қилади. Мақолалар ўзбек, рус, инглиз тилларида берилади. “ЎзМУ хабарлари” журналининг Низоми Ўзбекистон Миллий университети кенгашида 2007 йил 5 февралда қабул қилинган.

Журнал 2014 йил 26 мартда Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот агентлиги томонидан қайта рўйхатдан ўтган. Журнал физика-математика, кимё, геология-минералогия, қишлоқ хўжалиги, тарих, фалсафа, филология, география, педагогика, психология, социология фанлари фан доктори илмий даражасига талабгорларнинг диссертация ишлари илмий натижалари юзасидан илмий мақолалар эълон қилиниши зарур бўлган барча йўналишлар бўйича нашрлар рўйхатига киритилган. ISSN – 2181-7324 рақамли халқаро сертификатини олган. Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси рақами – № 02-0071. Обуна индекси – 752074.

Журналда илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, ечимини кутаётган масалалар акс этган мақолалар, бошқа мамлакатлардаги фан ва техникага оид янгиликлар, университет ва бошқа ОТМларда ўтказиладиган конференциялар ва анжуманлар ҳақида ахборотлар, илмий хабарлар чоп этилади. Мақолаларда фаннинг долзарб муаммолари, ютуқ ва янгиликлари ҳамда бугун ҳал этилиши зарур бўлган масалалар қамраб олинади. 

Журнал электрон манзили: http://uzmuxabarlari.nuu.uz

“ЎзМУ хабарлари” журнали таҳририяти:

Бош муҳаррир – А.Р.Мараҳимов – техника фанлари доктори, профессор.

Бош муҳаррир ўринбосари – О.Халмухамедов – физика математика фанлари доктори.

Масъул котиб – К.Рихсиев.

Таҳрир ҳайъати аъзолари: Математика йўналиши бўйича:

1.   акад. А.Саъдуллаев                       – раис

2.   проф. А.М.Китманов                    – Директор Института математики Сибирского Федерального университета – аъзо

3.   проф. Э.Х.Якубов                         – Израиль, Университет Хофман – аъзо

4.   проф. Майкл Рушанский               – Империал колледж, Великобритания (Лондон) – аъзо

5.   проф. Эрнст Майер                       – Мюнхенский университет, Германия – аъзо

6.   проф. Мицуру Сугимото               – Университет Нагоя, Япония – аъзо

7.   проф. А.Р.Марахимов                   – аъзо

8.   акад. Ш.О.Алимов                         – аъзо

9.   акад. Ш.А.Аюпов                          – аъзо

10.   акад. А.Аъзамов                          – аъзо

11.   акад. Ш.К.Фармонов                   – аъзо

12.   проф. В.И.Чилин                         – аъзо

13.   проф. А.Арипов                           – аъзо

14.   проф. Р.Дж.Аълоев                      – аъзо

15.   проф. А.Ахмедов                         – аъзо

16.   проф. Р.Бешимов                         – аъзо

17.   проф. Б.Омиров                           – аъзо

18.   проф. У.Розиков                          – аъзо

19.   проф. А.Жалилов                         – аъзо

Физика йўналиши бўйича:

1.   проф. Ш.Отажонов                       – раис

2.   проф. В.С.Горелик                        – РФА Лебедев номидаги Физика институти – аъзо

3.   акад. М.М.Мусохонов                   – аъзо

4.   проф. А.А.Абдумаликов               – аъзо

5.   проф. А.Холмўминов                    – аъзо

6.   проф. Ж.Юсупов                           – аъзо

7.   проф. А.Жумабоев                        – аъзо

8.   проф. Қ.П.Абдурахмонов             – аъзо

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari