Кенгаш хақида


Ўзбекистон Миллий университети Кенгаши ҳақида


Университет Кенгаши университетнинг фаолиятига тегишли асосий масалаларни кўриб чиқиш учун ташкил этилади ва унга университет ректори раислик қилади.

Кенгаш таркиби ректор, проректорлар, факультет деканлари, университет таркибига кирувчи мустақил ташкилот ва тармоқлар директорлари, етакчи кафедралар мудири, шунингдек, жамоат ташкилотлари раҳбар ёки вакилларидан ташкил этилади. Кенгашнинг бошқа аъзолари факультетнинг умумий мажлисида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар Профессор-ўқитувчилар таркибидан Кенгашга сайланувчи аъзоларнинг сони ректорнинг буйруғи билан белгиланади. Кенгаш таркибига университетнинг муайян йўналиш муаммолари бўйича ишлаётган йирик олим ва мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.

Кенгаш таркиби университет ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Ҳар ўқув йилининг бошида, турли сабабларга кўра Кенгаш таркибидан чиққанлар ўрнига янги аъзолар сайланади ёки низом бўйича киритилади.

Кенгашнинг мақсади – университет жамоаси сайъ-ҳаракатлари, интеллектуал салоҳияти ва бошқа барча имкониятларни Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги Қонунларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтириш дан иборат.

Университет Кенгаши:

- “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мувофиқ Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларининг қатъий бажарилишини ўрганиб чиқади ҳамда устивор масалалар бўйича тавсия ва топшириқлар белгилайди, тегишли қарорлар қабул қилинади, қарорлар ижроси бажарилишини ўрганади;

- фаннинг долзарб масалаларига бағишланган илмий маърузаларни, яратилган илмий мактаблар фаолиятини муҳокама қилади, тегишли қаролар қабул қилади;

- факультетларнинг ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлари тўғрисидаги, академик лицейлар, университет қошидаги илмий жамиятларнинг фаолияти тўғрисидаги, қабул комиссиясининг қабул натижалари, инновацион фаолият тўғрисидаги, шунингдек маркетинг хизматининг халқ хўжалигининг битирувчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжи, буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;

- илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар режалари ижроси, профессор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;

- иқтидорли талабалар сафидан ва профессор-ўқитувчилар таркибидан номзодларни тегишли жамғармалар орқали хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўтишга тавсия этади;

- университет иқтидорли талабалари ва докторантлари сафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва бошқа номдор давлат стипендиялар танловида иштирок этадиган номзодларни тавсия этади;

- "Соғлом авлод учун" жамғармаси билан ҳамкорликда талабаларнинг жисмоний тарбияси ва уларнинг соғлиқларини янада яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;

- асосий буюртмачи ташкилот, корхона ва муассасалар билан корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда талабаларнинг малакавий амалиёти самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилади ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

- хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қарорлар қабул қилади;

- университет қошида ташкил этилган таълим хизматлари билан шуғулланувчи кичик корхоналар, марказ, фирма ва курслар фаолияти ҳақида раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;

- университет бакалаврларнинг битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялаари, докторант, мустақил тадқиқотчиларининг илмий иш мавзуларини муҳокама қилади, тегишли қабул қилади;

- профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларини эгаллаш ҳамда профессор ёки доцент илмий унвонларини бериш бўйича ўтказиладиган тақдимномаларни муҳокама қилади, профессор-ўқитувчилар танловларини ўтказади ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилади;

- профессор-ўқитувчилар томонидан тайёрланган ўқув адабиётлари, монография, ишланмаларни нашрга тавсия қилиш ва профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган ўқув адабиётларини Ўзбекистон Республикаси ОЎМТВ Мувофиқлаштирувчи Кенгашига тавсия этиш масаласини муҳокама қилади ва тегишли қарор қабул қилади;

- университет талабалари ва ходимларининг техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини такомиллаштириш бўйича тадбирларни белгилайди;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиб боради, муҳокама қилади, тегишли қарорлар қабул қилади;

- университет фаолияти билан боғлиқ бошқа ўқув-услубий, илмий тадқиқот, маънавий-маърифий, молиявий, инновацион йўналишдаги масалаларни муҳокама қилади ва тегишли қарор қабул қилади.

Кенгаш ўз фаолиятини ҳар ўқув йили учун ишлаб чиқиладиган режага мувофиқ амалга оширади. Кенгаш режаси Кенгаш томонидан кўриб чиқилгандан сўнг университет ректори томонидан тасдиқланади.

Профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларини эгаллаш ҳамда профессор ёки доцент илмий унвонларини бериш бўйича ўтказиладиган танловлар ва тақдимномалар юзасидан қарорлар ёпиқ овоз бериш йўли билан белгиланган тартибда қабул қилинади.

Кенгаш қарорлари университет ректори томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.

Кенгаш мажлиси баённома билан расмийлаштирилади. Баённомалар Кенгаш раиси ва Котиби томонидан имзоланади.

Кенгаш раиси мунтазам равишда Кенгаш қарорларининг бажарилиши бўйича текширувлар ташкил этади ва Кенгаш аъзоларига уларнинг натижалари ҳақида ахборот беради. 

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari