Ёш олимлар кенгаши низоми

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

"Ёш олимлар кенгаши" тўғрисидаги

НИЗОМ


I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли, 2018 йил 25 октябрдаги “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3982-сонли қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 2 майдаги 144-сонли "Олий таълим тизимида "Ёш олимлар кенгаши"ни ташкил қилиш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (бундан кейинги ўринларда ЎзМУ деб юритилади) "Ёш олимлар кенгаши"нинг (бундан кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) фаолиятини белгилайди.

2. Кенгаш ёш олимларнинг жамоат тузилмаси бўлиб, илмий-тадқиқот ва ижод билан шуғулланувчи республика ва хориждаги ёшларни бирлаштириш, олий таълим тизимида ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига тизимли асосда йўналтириш, ёш олимларнинг илмий-ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни  ривожлантириш оркали таълим сифатини ошириш ва шу тарзда илмий кадрлар тайёрлашнинг барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда ёш олимларнинг ижодий ютуқларини тарғиб килишда кўмаклашиш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади.

3. Кенгаш 35 ёшгача бўлган олимлар ва мутахассислар, таянч доктарантлар, мустақил изланувчилардан ва иқтидорли талабалардан (бундан кейинги ўринларда ёш олимлар деб юритилади) иборат таркибда шакллантирилади.

4. Кенгаш барча имкониятларини қўллаган ҳолда ёш олимлар ижодий фаоллигининг ривожланишига, уларнинг мутахассисликлари бўйича камол топишига, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги муҳим илмий ва амалий муаммоларнинг илмий жиҳатдан ечимиии топишга кўмаклашади. Ёш олимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга, ўз салоҳият ва имкониятларини тўлиқ намоён этишларида ёрдамлашади ва шароит яратади.

5. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш вазирлигининг буйруқлари ва ЎзМУ кенгаши қарорлари, ректор буйруқлари шунингдек, мазкур Низомга амал килади.

6. Кенгаш ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ёш олимлар кенгаши" ва ЎзМУ Илмий-техникавий кенгашига ҳисобот беради.

II. Кенгашнинг мақсад ва вазифалари

7. Кенгашнинг асосий мақсади ЎзМУда ёшларии илмий-тадқиқот фаолиятига тизимли асосда йўналтириш, мавжуд илмий мактаблар анъаналарини давом эттириш ҳамда янги илмий мактабларни шакллантиришга замин яратиш, ёш олимлар илмий-ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини изчил ривожлантириш ҳамда хориждаги ватандош ёшларимиз билан ҳамкорлик  асосида илмий тадқиқотлар билан мунтазам шуғулланувчи ёшларни бирлаштириш, уларнинг мутахассисликлари ва ижтимоий соҳаларга оид қизиқишларини қўллаб-қувватлаш - шу тарзда юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг барқарор ривожланишини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.

8. Кенгашнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

ёш олимларни мамлакат илм-фани учун долзарб, иктисодиётимизнинг барқарор ривожланишига, халкимиз маънавияти ва маданиятининг юксалишига кўмаклашувчи фундаментал, амалий ва инновацион йўналишлардаги илмий фаолиятга жалб килиш;

ёш олимлар фаолияти орқали фанларнинг устувор йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар ташкил қилиш ва олиб боришда иштирок этиш ҳамда устоз-шогирд тизимини шакллантириш;

илмий тадқиқот муассасалари, кадрлар истеъмолчилари бўлган корхона ва ташкилотлар ва бошқа олий таълим муассасалари билан ёш олимларнинг ижодий фаоллигини кучайтириш, илмий анжуманлар, семинарлар ўтказиш ва тажриба алмашиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

ёш олимларнинг илмий тадқиқот ишлари натижаларини умумлаштириш ва амалиётга татбик этиш, унинг янги шаклларини излаш ва ЎзМУ фаолиятига татбиқ этишда барча имкониятларни ишга солган ҳолда ташаббускорлик кўрсатиш;

илмий анжуманларда иштирок этиш учун ёш олимларнинг илмий сафарларини режалаштириш ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

ёш олимларнинг етакчи илмий марказлар ва хорижий ҳамкасблари билан ўрнатилган тартибда фаол халкаро ҳамкорлигини ташкил қилиш, хорижий давлатларнинг нуфузли илмий марказ ва муассасадари билан илмий

ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, илмий мактаблар, анжуманлар, семинарлар ва бошқа илмий тадбирларда иштирок этишга, хорижий мамлакатларда маколалар эълон қилишга кўмаклашиш;  

ёш олимларнинг илмий ишлари танловини мунтазам ташкил этиш ва ўтказиш, давлат грантлари, хорижий мамлакатлар грантлари ва хўжалик шартномаларида ёш олимлар иштирокини таъминлаш, уларнинг ишларини мукофотларга тақдим этиш, энг яхши ва республика учун устувор ҳисобланган илмий тадқиқот натижаларини naшp этиш ва оммалаштиришга кўмаклашиш;

ўз фаолияти давомида юқори натижаларга эришган ёш олимларни рағбатлантириш буйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ёш олимлар кенгаши" раиси ва ЎзМУ ректорига тавсиялар бериш.

инновацион, стартап тадқиқот ишлари лойиҳаларини ўтказишга ҳамда илмий-инновацион технопаркда ташкил этиладиган лойиҳаларда амалий ёрдам кўрсатиш; ёш олимларнинг фаолиятини қўллаб-қувватловчи грант ажратувчи ташкилотлар тўғрисида маълумотлар йиғиш ва уларни тарқатиш.

III. Кенгаш таркиби ва фаолиятинингташкил этилиши

9. Кенгаш 15-25 нафар аъзодан иборат таркибда, кенгаш раиси ва котибини тайинлаган ҳолда ЎзМУ ректори буйруғи билан тасдиқланади.

10. Кенгаш йиғилишлари ойида камида бир марта ўтказилади.

11. Кенгаш қарорлари мажлисда катнашганлар томонидан очиқ овоз бериш оркали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикр-мулоҳазасиии ёзма равишда баён қилиш ҳуқуқига эга.

Овоз бериш кенгаш аъзоларининг иштироки 2/3 қисмидан кам бўлмаган ҳолда ҳақиқий ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган такдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

12. Кенгашни ректор буйруғи билан тайинланган раис бошқарали.

13. Кенгаш раиси Кенгашнинг расмий вакили ҳисобланади, ўзининг ваколати доирасида кенгашнинг барча ишларини ташкил этади ва бошқаради, кенгашнинг бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқасини амалга оширади, кенгаш фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга имзо чекади.

14. Кенгаш раисининг вазифалари:

кенгаш йиғилишларини ўтказилиш вақти ва кун тартиби тўғрисида қарор қабул қилади;

кенгаш номидан ЎзМУ ёш олимлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

бир   йилда   камида   бир   маротаба   қилинган  ишлар юзасидан кенгаш йиғилишида ҳисобот беради.

15. Кенгаш раиси хизмат сафари, бетоблиги, таътилдалиги  вақтида унинг вазифасини кенгаш аъзоларидан бири бажаради.

16. Кенгаш раиси ва котиби ЎзМУ томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади.

17. Кенгашнинг ишини олиб бориш ва ҳужжатларни расмийлаштириш қуйидагича тартибда амалга оширилади:

Кенгаш ўз ишини кенгаш йиғилишида қабул қилинган ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланган йиллик режага биноан амалга оширади;

Кенгашнинг мажлислари, йиғилишлари ва бошқа тадбирлари кенгаш раиси ва котиби томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади;

Кенгаш  ҳужжатларини   расмийлаштиришни   кенгаш   котиби   амалга оширади;

 қабул қилинган  қарорлар бажарилишининг назорати  кенгаш  раиси томонидан амалга оширилади.

IV. Кенгаш ваколатлари

18. Кенгашнинг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

ўкув йили учун ўзининг иш режаларини ишлаб чиқади ва тасдиклайди, уларнинг   бажарилиши    тўғрисидаги    ахборотларни    тинглайди,    кенгаш тадбирлари,  илмий  анжуманлари,  семинарлари  режаларини,  тадбирларга тайёргарлик ва ўтказиш жараёни тўғрисидаги ахборотларни тинглайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ёш олимлар кенгаши"га ва ЎзМУ ректорига илмий-тадқиқот ишида муҳим ютуқларга эришган  ва  ижтимоий  фаол  ёш  олимлардан  раҳбар  кадрлар заҳираси бўйича таклифлар киритади;

ёш олимлар илмий ишлари танловларини ташкил этади ва ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ёш олимлар  кенгаши"га  ёш  олимларни  хорижга   илмий  тажриба   ва   малака

оширишига  ва  халқаро   илмий  анжуманларда   иштирок  этишг   юбориш

тўғрисида таклифлар киритади;

кенгаш    йиғилишларида    хорижий     марказлар    ва     муассасаларда

стажировка ўтаган ёш мутахассисларнинг ахборотини тинглайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ёш

олимлар кенгаши"га ҳамда ЎзМУ ректорига ёш олимларнинг энг яхши ишларини тақдирлаш ва уларни нашр этиш бўйича таклифлар киритади;

ўз   фаолияти   ва  ёш   олимларнинг  турли   ютуқлари, эришаётган натижалари тўғрисидаги маълумотларни оммалаштиради.

19. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий  ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ёш олимлар кенгаши"га ва ЎзМУ кенгашига қуйидаги масалалар

бўйича таклифлар киритади:

ёш   олимларнинг   илмий   ишларидаги   юкори    кўрсаткичлари    учун

тақдирлаш тўғрисида;

ёш олимларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида;

ёш олимларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини талаб даражасида олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида.

V. Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

20. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ёш  олимлар  илмий  ишларини  мухокама  килиш   ва  нашрга  тавсия қилиш;

ёш олимларни фундаментал, амалий  ва  инновацион  тадкиқотларда иштирок этишга тавсия килиш;

ёш олимларни хорижий марказлар ва муассасаларда стажировка ўташга

тавсия қилиш.

21. Кенгаш қуйидаги мажбуриятларга эга:

ёш     олимлар     илмий-тадқиқот     ишларини     ташкил     қилиш     ва

режалаштиришда кўмаклашиш, уларга илмий-тадқиқотни  муваффақиятли амалга  оширишлари   учун  тегишли   шароит   яратишда   ёрдам   кўрсатиш, уларнинг манфаатларини ваколат доирасида ҳимоя қилиш;

Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ёш олимлар кенгаши" ва ЎзМУ ректорини ёш олимларнинг илмий-тадқиқот фаолиятидаги муаммолари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш ҳамда ушбу муаммонинг ечими тўғрисида раҳбариятга таклифлар киритиш;

ёш олимлар томонидан амалга оширилган  илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий қилиш бўйича уларга кўмаклашиш ва бу борада тегишли таклифларни тайёрлаш.

VI. Кенгаш аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

22. Кенгаш аъзолари тенг ҳуқуқ ва мажбуриятга эгадир.

Кенгаш аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кенгаш йиғилишида қатнашиш;

кенгаш фаолиятига оид асосланган таклифларни киритиш.

Кенгаш аъзоси қуйидаги мажбуриятларга эга:

кенгаш фаолиятига тегишли қарор, мажбурият ва топширикларии ўз вақтида сифатли бажариш;

ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган кенгаш фаолиятига тааллуқли бўлган топшириқ ва мажбуриятларни виждонан, фаол ва ижодий бажариш.

23. Кенгашга аъзолик қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

ЎзМУ дан ишдан бўшаганида;

кенгаш йиғилишининг тегишли қарорига кўра;

ўз аризасига кўра;

кенгаш аъзолига йўл қўймайдиган ёшга етганлиги сабабли;

ўқишни тугатиши муносабати билан.

VII. Якуний қоидалар

24. Кенгаш фаолиятининг тугатилиши ЎзМУ ректори буйруғига мувофиқ амалга оширилади.

25. Мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Кенгаш йиғилишида қатнашаётган аъзоларнинг камида 2/3 қисми ёқлаб овоз берган тақдирда амалга оширилади.


Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari