Талабалар турар жойлари

Талабалар турар жойлари

Университет талабалар турар жойи фаолиятига оид асосий ҳужжат «Талабалар турар жойи» тўғрисидаги НИЗОМ ҳисобланади. Ушбу ҳужжат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 18 майдаги 107-сонли «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида миллий истиқлол ғоясини талабалар онгига сингдиришда таълим жараёни, маънавий - маърифий фаолият ва таълимдан ташқари ишларни янада такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида»ги буйруғи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2006 йил 17 январдаги 11 - сонли “Талаба(ўқувчи)лар турар жойи фаолиятига оид янги таҳрирдаги меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи асосида ишлаб чиқилган.

Талабалар турар жойи университет ички тартиб қоидалари низоми, “Талабалар турар жойи” тўғрисидаги низом, ТТЖ “Талабалар кенгаши” иш режаси асосида фаолият юритади. Ҳужжатларнинг барчаси институт раҳбарияти томонидан тасдиқланган ва Талабалар турар жойида мавжуд.

Университет Талабалар турар жойи 2917 ўринга мўлжалланган 9 та бинодан иборат бўлиб, ҳозирда 2673 нафар талаба истиқомат қилади.

ТТЖда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Барча хоналар қаттиқ ва юмшоқ кроват, мебел, хона жиҳозлари (кўрпа-тўшак, жилдлар) билан таъминланган. Бино худудида ободонлаштириш ишлари мунтазам равишда амалга оширилади. Жумладан декоратив дарахтлар, бир йиллик ва кўп йиллик гул кўчатлари экилган, дарахт  ва йўлаклар оқланган.

Барча жиҳозлар соз ҳолатда, санитария холати яхши, ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилинмоқда.
Ўқув зали, маънавият ва маърифат хонаси тиббиёт ҳамда тарбиячилар хоналари “Талабалар турар жойи” нинг биринчи қаватида жойлашган. Ошхона, ҳожатхона, ювиниш хонаси, душ ҳар бир қаватнинг ўнг ва чап тарафларида жойлашган.

Ҳар бир қаватда замонавий телевизорлар бор. “Маънавият ва маърифат” хонаси жиҳозланган.
Талабалар турар жойига оид барча буйруқ ва тадбирлар режалари, шунингдек, талабалар турар жойи ҳаётига доир янгиликлар шу ерда мавжуд меъёрий ҳужжатлар ва эълонлар ойнасига жойлаб борилади.

Талабалар турар жойида яшайдиган талабаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартиб асосида амалга оширилади. Бунинг  учун талаба ёшлар билан ишлаш бўйича проректор номига ариза билан мурожаат қилади. Проректор тасдиқлагандан сўнг “Талабалар турар жойи” паспортисткаси ИИВ томонидан таъсис этилган қоидалар асосида талабаларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказади.

ТТЖларда талабалар ўз-ўзини бошқарувини ташкил этиш мақсадида фаол ва жамоатчи талабалардан иборат “Талабалар Кенгаши” фаолият кўрсатмоқда. Икки ҳафтада бир маротаба Кенгаш аъзоларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилишларда талабалар турар жойидаги шарт-шароитлар, талабаларнинг ички тартиб-интизомга риоя этиши, талабалар турар жойидаги талабалар навбатчилиги, шу ерда ўтказиладиган турли байрамларга тайёргарлик каби масалалар муҳокама қилинади. Шу билан бирга, ҳар бир қаватда “Қават сардорлари”  мавжуд.

Университет талабалар турар жойида тарбиявий ишларга факультет деканлари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, профессор-ўқитувчилар ва мураббийлар жалб этилган. Талабалар турар жойидаги ҳар бир хонага институт кафедралари масъул этиб тайинланган ва улар томонидан мунтазам равишда талабалар билан тарбиявий ишлар амалга оширилади.

Университет раҳбарияти, талабалар турар жойи маъмурияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда университет кафедралари талабаларнинг истак ва ҳохишларидан келиб чиқиб турли маънавий-маърифий, тарбиявий тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этади.

Университет талабалар турар жойида яшовчи талабалар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини ташкил этиш мақсадида талабалар турар жойи спорт залида турли спорт тўгараклари фаолият юритади. Шунингдек, университет талабалар турар жойида талабалар истак ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда тил тўгараги, компютер саводхонлиги, пазандачилик, уй ҳамширалиги, бадиий ҳаваскорлик каби тўгараклар ташкил этилмоқда.




Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari