Маънавият ва маърифат маркази

Университет “Маънавият ва маърифат ва иктидорли талабалар билан ишлаш” бўлими университетнинг маънавий-марифий сохадаги фаоллигини ошириш билан бирга университет талабалари онгида маънавий ўзликни англаш, уларда тарихимиз, миллий кадриятларимизга бўлган карашларни ривожлантириш, одоб-ахлок муаммолари ва уларни олдини олиш, ўзаро хурмат, инсоний хислатларни сингдириш, университетда олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларга рахбарлик қилиш, соҳага тегишли меъёрий ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ташкилотлари ва кафедраларнинг маънавият сохасидаги илғор тажрибаларини оммалаштириш, зарур илмий-услубий тавсияномалар, адабиётлар тайёрлаш ва чоп эттириш, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга кўмаклашиш билан бирга уларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва маънавий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган турли тадбирларни амалга оширади.
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari