Ахборот ресурс маркази

АХБОРОТ- РЕСУРС МАРКАЗИ ТАРИХИ ВА ТАРКИБИ

Ўзбекистон Миллий университети ўз фаолиятини 1918 йил 12 майдан бошлади, университет билан бир вақтда кутубхона ҳам шакилланиб борди. 1920 йилларда кутубхонанинг китоб фонди 75 минг нашр бирлигини, 40- йилларда кутубхонанинг фонди 500 минг нашр бирлигини, 60-йилларда 1 миллион нашр бирлигини, 80-йилларда 2,5 миллион нашр бирлигини ташкил қилди. 1920 йилларда кутубхонанинг китобхонлар сони 1 минг киши, 40-йилларда кутубхонанинг китобхонлар сони 4 минг киши, 60-йилларда 7 минг киши, 80-йилларда 21 минг кишига ортди.

1938 йилда Илмий кутубхона ўз фонди ва миқёси бўйича Бутуниттифоқ Олий мактаблар ишлари комитетининг буйруғига асосан, мамлакатдаги 30 та йирик кутубхоналар қаторига киритилган, 1969 йилда эса, Илмий кутубхона статуси берилган. 1944 йилда Илмий кутубхона иккинчи тоифага кўчирилди, 1990 йилда Илмий кутубхона ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш бўйича биринчи тоифага кўчирилди.



Илмий кутубхона 1976 йил 16 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғига асосан Ўзбекистон ОТМлари кутубхоналарининг услубий маркази қилиб тасдиқланди. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПП-381 Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан кутубхона соҳасидаги иш фаолияти ахборот телекоммуникация технологиясини амалга оширишга ва анъанавий шаклдан замонавий иш шаклига ўтишга йўналтирилган, 2012 йилда М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ахборот-ресурс маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 20 июндаги 250-сонли буйруғига асосан КАРМАТ (Корпоратив Ахборот-Ресурс Марказларининг Автоматлаштирилган Тизими) дастури бўйича Республика Ахборот-ресурс марказларининг йиғма электрон каталогини тузиш учун Услубий марказ қилиб тайинланди. 
 Хозирги вақтда ягона комплекс, Ахборот-ресурс марказининг ҳамма 3 функционал бўлимларини, 10 та факультет Ахборот-ресурс маркази хизмат кўрсатиш бўлимлари, 510 ўринли ўқув заллари, Нодир қўлёзмалар музейини ўз ичига олади. Ахборот-ресурс маркази университет ўқув жараёни, ҳамда илмий тадқиқот ишларида иштирок этади. Университет кутубхонасининг асосий вазифаси аввало университет профессор-ўқитувчиларини ва ўқув жараёнини илмий, бадиий, ўқув адабиётлари билан таъминлашдир. Ахборот-ресурс маркази университетнинг ҳамма категориясидаги китобхонлар учун дифференциал хизмат кўрсатади. 

  •     Бугунги кунда Ахборот- ресурс марказининг китобхонлар сони - 7765
  •     Йиллик давомат сони - 365 минг дан ортиқ
  •     Йил давомида берилган адабиётлар сони - 740 минг дан ортиқ

Ахборот-ресурс маркази ишчи ходимлар сони 65 та шундан олий маълумотлилари - 30 та, ўрта маълумотлилари - 23та, ўрта махсус маълумотлилари - 12 кишини ташкил қилади. 


АХБОРОТ- РЕСУРС МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ

Ҳар йили Ахборот-ресурс маркази фондига 10 минг нашр бирлигида адабиётлар олинади, вақтли нашрлар 120 номни ташкил қилади. 80-90 % фоизини Ахборот-ресурс маркази фондига олинган янги ўқув адабиётлари ва ўқув қўлланмалари ташкил қилади. Ахборот-ресурс маркази китоблар олиш учун ўрта ҳисобда 125 миллион сўм, обуна учун эса, 85 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлайди.  

                       

Ахборот-ресурс марказида 3 миллион дан ортиқ нашр бирлигида - ўзбек, рус ва чет тилларда ёзилган адабиётлар мавжуддир. Ахборот-ресурс марказида университет ўқув жараёни ва талабаларни ўқув қўлланмалари ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш жуда яҳши йўлга қўйилган бўлиб, ўқув адабиётлари - 1 миллион 200 минг нашр бирлигини, илмий адабиётлар 650 минг нашр бирлигини ташкил қилади. Чет эл адабиётлари алоҳида нашрлар сифатида кўрсатилган. Шунингдек Ахборот-ресурс маркази фондида жуда қизиқ ва бой мазмунга эга бўлган, адабиётлар узоқ даврлардан бошлаб сақланиб келмоқда.

Ахборот-ресурс маркази фондида ХII-ХХ асрларни ўз ичига олган тожик, форс, араб тилларда ёзилган 1465 нусхада нодир қўлёзмалар ва литографиялар ҳам узоқ йиллардан буён сақланмоқда. Фонд ўз мазмуни бўйича жуда хилма-хил Ўрта Осиё тарихи, география, дин, тиббиёт, сўфизм, фалсафа фанларининг қандай ривожланганлиги ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган. Узоқ йиллардан буён ахборот-ресурс маркази фондида сақланиб келаётган литографиялар ва қўлёзмалар нодир қўлёзмалар музейнинг ташкил қилиниши учун асос солди.

Ахборот-ресурс марказининг электрон ўқув залида китобхонлар учун илмий ва ўқув адабиётларининг электрон версиялари (27 минг)тагача яратилган, ҳамда ИНТЕРНЕТ тармоғи орқали ZiyoNet ахборот-таълим портал ва жаҳон ахборот ресурслари билан танишиш имкониятлари мавжуд. 

Ахборот-ресурс марказига янги келган адабиётлар 2018

Ахборот-ресурс марказига янги келган адабиётлар 2017

 Ахборот-ресурс марказига янги келган адабиётлар 2016

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari