Ахборот технологиялари маркази

Бўлим бошлиғи Таджиев Рухилло Нуриллаевич
Бўлим бошлиғи,
Қабул Жума, 14-00 - 17-00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон 227-18-96
Факс
e-mail atm@nuu.uz

Ахборот технологиялари маркази фаолияти  

     Ахборот технологиялар маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 майдаги 230-сонли 2001-2005 йилларда компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, Интернетнинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида қарорига мувофиқ, университет Илмий кенгаши қарори ҳамда университет ректорининг 2001 йил 22 сентябрдаги 01-475 буйруғи асосида Ҳисоблаш маркази негизида ташкил этилган.

    Ахборот технологиялар марказининг (АТМ) тасарруфида Ахборот техник таъминот, Ахборот тизимларини жорий этиш, Тармоқларни бошқариш, Техник қўллаб қувватлаш, Ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ва 28 та компьютер синфлари фаолият олиб боради. Марказнинг асосий вазифаси университет ўқув ва маъмурий бошқарув жараёнига ахбороткоммуникацион технологияларни тадбиқ этиш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқарув-назорат ишларини олиб боришдан иборат.

Марказ фаолияти ҳақида маълумот

   Марказ ўзининг фаолиятини ва ривожланишини яратилаётган дастурий ҳамда мултимедия маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар, кўрсатилаётган хизмат ва иш турлари бўйича ривожланиш истиқболларни режалаштиради, ҳамда марказнинг ишлаб-чиқариш, ижтимоий ва материал-техник базасини кенгайтиришни белгилайди.

Кўрсатиладиган хизмат ва иш турлари бўйича буюртмачилар, ҳамда техникавий ресурсларни ва қурилмаларни етказиб берувчилар билан муносабатларни шартнома асосида олиб боради.

Марказ хўжалик субектлари ва физик шахслар буюртмаларини Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва ЎЗМУ Низомида кўрсатилган тартибда шартнома асосида бажариши мумкин.

Марказнинг бошқа ташкилотлар, корхоналар, физик ва юридик шахслар билан хўжалик фаолияти барча соҳалар бўйича шартнома асосидаги ўзаро муносабатлар ёрдамида ўрнатилади. Марказ Ўзбекистон Республикаси қонунига ва ЎЗМУ Низомига зид бўлмаса, шартнома предметини, мажбуриятларни ва хўжалик муносабатларини бошқа шартларини аниқлашда эркин танлаш ҳуқуқига эга.

Марказ қуйидаги фаолият турларини кўрсатади:

  • Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишнинг замонавий шаклларини яратиш ва жорий қилиш.

  • Ахборот технологиялар ва мультимедиа тизимлари соҳасидаги ишларни олий таълим ва фани соҳаларига тадбиқ қилиш.

  • Масофавий таълим ва ўқитишни ривожлантириш, унинг дидактик ва методик таъминотини ташкил этиш.

  • Ҳорижий мамлакатлар ва республикадаги ташкилотлар, кутубхоналар, илмий тадқиқот институтлари, корхоналар ва олий ўқув юртлари билан ўзаро ахборот алоқаларни таъминлаш.

  • Интернет тармоғи ва электрон почта хизматларини кўрсатиш.

  • Ҳисоблаш техникаси воситаларига, компьютерларга сервис хизматини ташкил этиш, уларни таъмирлаш ва модернизациялаш.

  • Ахборот-компьютер тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш, ишга тушириш ва созлаш.

  • Маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш бўйича программа маҳсулотларини яратиш ва жорий қилиш.

  • Илмий-тадқиқот, изланиш, лойиҳалаш ва экспериментал ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

  • Масофавий видео ўқитиш курсларини, Видео конференциялар ташкил қилиш ва ўтказиш. 

Марказнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таъкидлаб ўтилган масалаларни ечиш учун, ЎЗМУ интеллектуал ва ахборот ресурсларини мувофиқлаштириш.

  • Ўқув жараёнини ахборотлаштириш, таълим соҳасида ахборот маркетинг хизматини ривожлантириш, янги ахборот технологияларни ва илмий-тадқиқот натижаларини ўқув жараёнига тадбиқ қилиш.

  • Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот таълим фазосини қўллаб қувватлаш, иқтисодий ва маънавий тикланишнинг асосий факторлари ҳисобланган интеллектуал фаолият бўйича билимлар, ғоялар, илмий ва амалий натижаларни эркин айрибошлаш.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari