Ўқитувчи ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги Олий таълим муассасалари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги 278 сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 5 ноябрдаги 430 сон ЎзМУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази Уставини тасдиқлаш ҳақидаги буйруғига асосан Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази 2012 йил 15 ноябрдан бошлаб фаолият олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июньдаги Олий таълим муассасасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги ПФ 4732 сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисидаги 242 сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 сентябрдаги 273 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 26 сентябрдаги 373 сонли буйруғи асосида ишлаб чиқилган Низомга асосан 2016 йил 22 февралдан бошлаб Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий) маркази номи билан фаолият юритади.

Марказда қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва сифатини ўрганиш ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари ва илғор тажрибани жорий этиш бўлимлари мавжуд. Марказда 10 нафар ишчи - ходимлар фаолият олиб боради.

Марказда олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожланиш стратегияси, Табиий ва аниқ фанлар ва Ижтимоий гуманитар фанлар йўналишлари бўйича 30 та мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этилган. 

Марказда олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларнинг раҳбар кадрлари ва фан ўқитувчилари учун: Таълим тизими менежменти, Рус тили,   Хорижий тил (инглиз тили), Биология, Кимё, Хорижий тил (немис тили), География, Она тили ва адабиёти, Жисмоний тарбия, Тарих, Информатика ва ахборот технологиялари, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Оила психологияси, Математика, Ўзбек тили, Давлат ва ҳуқуқ асослари ва Физика ва астрономия йўналишлари бўйича малака ошириш курслари ташкил этилган.

Марказда жорий йилда 1295 нафар профессор ўқитувчиларнинг малака оширишлари режалаштирилган бўлиб, ушбу тингловчиларга дарс ўтиш учун 14 нафар профессор ўқитувчилар асосий ва ўриндошлик асосида ўқув жараёнига жалб қилинган. Бундан ташқари 93 нафар профессор ўқитувчилар соатбай дарс бериши режалаштирилган.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari