Ўқув услубий бошқарма

Бўлим бошлиғи Хайдаров Илхом Қудратович
Бўлим бошлиғи,
Қабул Жума-Чоршанба,
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +99871 246-95-20
Факс
e-mail khaydarov_iq@nuu.uz
Ўқув услубий бошқарма фаолияти: 
  • Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек, ректор буйруқларининг факультетлар, кафедралар, бўлимларда бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмунини талабаларга етказиб бориш
  • Давлат таълим стандартлари асосида ўқув ишларни ташкил этилишини таъминлаш
  • Факультет ва кафедралар ўқув иш режаларини бажарилишини таъминлаш
  • Бошқарманинг барча фаолияти ва ходимларини умумий бошқариш
  • Ўтилаётган дарсларнинг сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий режалари бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш
  • Ўқув хоналаридан унумли фойдаланиш, аудитория ва лабораторияларни техник жиҳозлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш
  • Факультет ва кафедраларнинг йиллик фаолияти ҳисоботларини таъминлаш, таҳлил қилиш
  • ЎзМУни ўрнатилган тартибда ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестацияга тайёрлаш ва ўтказиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш
  • Ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув жараёнининг йиллик иш режасини тузилишини таъминлаш
  • Факультет ва кафедраларда ўқув юкламалари хисоб китобини тўғри ва мавжуд меъёрий хужжатларга асосан тақсимланишини таъминлаш ва назорат қилиш
  • Университетда аудитория фондини ишлатиш, фойдаланиш ва уларни тақсимланишини таъминлаш
  • Университетда соатбай фондини тўғри ишлатилишини таъминлаш ва назорат қилиш
  • Ўқув-услубий жараёнига тегишли ҳужжатлар мавжудлиги ва сақланишини таъминлаш
  • Барча факультетларда дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилинишини, ўқув-услубий мажмуалар билан таъминланиши бўйича ишларни ташкил этиш
  • Педагог кадрлар ва мутахассисларни тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишини таъминлаш
  • Барча таълим йўналишларини ўқув режа ва фан дастурлари билан таъминлаш
  • Талабаларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этилишини таъминлаш
  • Талабалар билимини баҳолашнинг замонавий рейтинг тизимларини татбиқ этилишини таъминлаш
  • Талабаларни мустақил таълим олишлари учун замонавий усул ва воситаларини татбиқ этишни таъминлаш
  • ЎзМУ Илмий кенгаши режаси асосида ўкув жараёнига тегишли масалаларни белгиланган муддатда сифатли тайёрлашини таъминлаш
  • Бошқарма фаолиятига оид маълумот ва ҳисоботларни Вазирликка ўз вақтида, ўрнатилган тартибда тақдим этиб бориш
  • Ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari