Халқаро алоқалар

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида фан ва маданият соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. 

Университетда халқаро фаолиятни бошқариш бўйича Халқаро алоқалар кенгаши ташкил этилган. Бугунги кунда Халқаро алоқалар кенгаши фаолияти Марахимов Авазжон Рахимович раҳбарлигида амалга оширилмоқда.  Халқаро алоқалар бўйича проректор Раҳмонов Расул Неъматович Халқаро алоқалар бўлими бошқарувини назорат қилади. 

Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Сахибжонов Музаффар Салижанович.

Халқаро алоқалар бўлими фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:


Хорижий мамлакатлар ўқув юртлари, илм-фан марказлари, халқаро ташкилотлари билан ҳамкорлик;
Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш;
Халқаро анжуманлар (учрашувлар, семинарлар, конференциялар, симпозиумлар, юбилей саналари) ўтказиш;
Халқаро таълим марказларини очиш ва фаоллаштириш;
Халқаро дастурларда иштирок этиш (лойиҳалар, грантлар, стипендиялар);
ЎзМУ вакилларини турли йўналишлар бўйича хорижга малака ошириш, умумий таълим тизими, устувор йўналишлар бўйича замонавий илм-фан ютуқлари билан танишиш мақсадида сафарларга юбориш.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari