Магистратура


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида магистратура таълими 1999-йилдан йўлга қўйилган бўлиб,  дастлаб Магистратура маркази сифатида фаолит юритган,  кейинчалик Магистратура бўлимига айлантирилган.  Бугунги кунда Магистратура бўлими 2 штат бирлигида (бўлим бошлиғи ва услубчи) фаолият юритмоқда. 


Магистратура бўлими университетда магистрларни тайёрлашни мувофиқлаштиришни амалга оширади,  у кафедралар ва деканатлар билан биргаликда қуйидагиларни: 
магистрлар тайёрлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишга,  уларга тақдим этилаётган таълим ва ўқитиш сифатини назорат қилишга кўмаклашишни? 
ўқув-изланиш ва илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилишини? 
барча факултетларнинг магистрлар тайёрлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни? 
магистрларни ўқитиш ва уларнинг келгусида ишга жойлашиши устидан мунтазам мониторингни амалга оширишни,  магистрлар тайёрлаш масалаларини таҳлил қилиш ва улар юзасидан мунтазам равишда ҳисоботлар тайёрлашни таъминлайди. 

Магистратурада таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори, 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисида Низом,    шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган магистратура мутахассисликлари ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этилиб келинмоқда. 

Ўзбекистон Миллий университети магистрантларига юқори малакали профессор-ўқитувчилар:  академиклар,  фан доктори ва фан номзоди илмий даражаларига,  профессор ва доцент илмий унвонларига эга бўлган олимлар,  шунингдек,  давлат ва жамиятни модернизация қилиш,  бозор иқтисодиётини ривожлантириш,  ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш шароитларида бой иш тажрибага эга бўлган амалиётчи мутахассислар жалб этилган. 

Ўзбекистон Миллий университети магистратура талабаларининг магистрлик диссертациялари мавзулари банки ЎзМУнинг этакчи профессор-ўқитувчилари,  ЎзФАнинг илмий-тадқиқот институтлари ҳамда соҳа илмий-тадқиқот институтлари,  ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналари тавсияси асосида яратилган бўлиб,  замонавий ижтимоий,  иқтисодий,  сиёсий ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштириш муаммоларига бағишланган долзарб мавзулардир. 

Магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировка ўташ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг 30. 11. 2015йил 9-2015 сонли Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида буйруғи асосида ташкил этилмоқда. 

Ўқитишнинг замонавий техник воситаларга мувофиқлиги ва илмий адабиётлар билан таъминлашни йўлга қўйиш,  фан ва технологияларнинг янги ютуқларини ўқув жараёнига тезкорлик билан жорий этиш,  таълим,  фан ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялаш,  буюртмачиларнинг магистрлар тайёрлаш жараёнидаги амалий улушини ошириш мақсадида магистрлик диссертация ишлари ҳимояларини аксарият қисмини ЎзФА ва буюртмачи ташкилотларда ўтказиш режалаштирилган. 

Магистратура талабасининг ўқув-методик,  илмий-тадқиқот,  педагогик ишлари,  амалиёт,  стажировкани ўташи ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича фаолияти магистратура талабасининг календар иш режасига биноан амалга оширилади. 

Кафедралар томонидан тақдим этилган ва олий таълим муассасаси ёки факултет ўқув-методик кенгашида муҳокама қилинган магистратура талабаларининг магистрлик диссертациялари мавзулари ва уларнинг илмий раҳбарлари (илмий маслаҳатчилари) илмий ишлар бўйича проректор тақдимномасига асосан магистратура талабалари ўқиётган биринчи ўқув йилининг биринчи икки ойи ичида университет ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. 

Магистрлик диссертациясининг тузилиши ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар


Магистрлик диссертацияси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак: 
титул варақ? 
икки тилда (ўқитиш тили ва инглиз тилида) магистрлик диссертациясининг қисқача аннотацияси? 
мундарижа? 
кириш? 
асосий қисм? 
хулоса? 
адабиётлар рўйхати? 
иловалар (мавжуд бўлса). 
Кириш қуйидагиларни қисқача ўз ичига олиши лозим: 
магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги? 
тадқиқот объекти ва предмети? 
тадқиқот мақсади ва вазифалари? 
илмий янгилиги? 
тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари? 
тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили)? 
тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи? 
тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти? 
иш тузилмасининг тавсифи. 
Магистрлик диссертациясининг асосий қисми камида уч бобдан иборат бўлиб,  боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: 
тадқиқот мавзусига тааллуқли бошқа манбаларда келтирилган назарий,  амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили? 
тадқиқот методикаси ва ишнинг амалий қисми баёни? 
тадқиқот олиб борилган масалани ҳал этишда магистратура талабасининг шахсий ҳиссаси кўрсатилган ҳолда тадқиқотнинг асосий натижалари баёни. 
Магистрлик диссертациясининг хулоса қисмида барча бобларда қайд этилган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти,  шунингдек илмий тадқиқот муаммосини ҳал этиш бўйича хулосалар ёритилади.  Хулоса қисми 4 саҳифадан ошмаслиги керак. 
Магистрлик диссертациясига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин.  Илова қисмининг ҳажми магистрлик диссертацияси умумий ҳажмининг учдан бир қисмидан ошмаслиги лозим. 
Магистрлик диссертацияси устида ишлаётган магистратура талабаси касб одоб-ахлоқи қоидаларига риоя этиши (плагиат,  маълумотларни сохталаштириш,  шунингдек ёлғон цитаталар келтиришга йўл қўймаслик) лозим. 
Диссертация матни стандарт варақда ёзилган бўлиб,  унда қуйидаги қоидаларга риоя этилган бўлиши лозим: 
қаторлар оралиғи 1, 5 см? 
юқори ва пастки ҳошия 2 см,  сатр боши:  чап томондан 3 см,  ўнг томондан 2 см? 
хатбошилар орасидаги оралиқ 5 ёки 6 белгили. 
Магистрлик диссертацияси матнини Мисрософт Wорд матнли редакторида Тимес Неw Роман шрифтида ёзиш тавсия этилади. 
Магистрлик диссертациясининг ҳажми титул варақ,  мундарижа,  адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 70 80 саҳифа бўлиши тавсия этилади. 
Магистрлик диссертацияси магистратура талабаси ўқиган тилда (кафедра ёки магистратура бўлими тавсиясига мувофиқ чет тилда) тайёрланади.  Чет тилда тайёрланган магистрлик диссертациясига давлат тилида ёзилган аннотация илова этилади.  Бундай магистрлик диссертацияларининг дастлабки ва расмий ҳимоялари таржима билан ўтказилади. 
Магистратура мутахассислиги хусусияти ҳисобга олинган ҳолда магистрлик диссертацияси таркибий қисмларининг мазмуни ва ҳажми факултет Ўқув-методик кенгашининг қарори билан ўзгартирилиши ва кўпайтирилиши мумкин. 

Дастлабки ва расмий ҳимояни ўтказиш тартиби

Магистрлик диссертациясининг дастлабки ҳимояси илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи) иштирокида кафедра томонидан тузилган комиссияда ташкил этилади. 

Дастлабки ҳимояга бошқа кафедралардан,  шунингдек бошқа ташкилотлардан мутахассислар таклиф этилиши мумкин. 

Илмий маслаҳатчи тайинланган ҳолда дастлабки ҳимояга қадар ундан магистрлик диссертациясига хулоса олиш ҳам талаб этилади. 

Дастлабки ҳимояга қадар магистратура талабаси ички ва ташқи ҳамда илмий раҳбар тақризларига,  шунингдек диссертация мавзусига доир камида 2 та илмий мақола ёки тезисга эга бўлиши керак. 

Дастлабки ҳимоя якунлари кафедралар йиғилиши баённомаси билан расмийлаштирилади. 

Ички ва ташқи тақризчиларни тегишли кафедра тавсия этади ва уларнинг рўйхати илмий ишлар бўйича проректор томонидан тасдиқланади. 

Тақризчининг вазифаларига қуйидагилар киради: 

магистрлик диссертациясининг долзарблиги,  илмий янгилиги ва тугалланганлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш? 

дастлабки ҳимоядан камида 3 кун олдин тақриз тақдим этиш? 

касб одоб-ахлоқи қоидаларининг бузилиши ҳолатлари (плагиат,  маълумотларни сохталаштириш,  ёлғон цитата келтириш ва бошқалар) аниқланган тақдирда,  уларни тақризда кўрсатиш. 

Магистрлик диссертацияси белгиланган талабларга мос келмаган ҳолатларда,  магистратура талабаси томонидан касб одоб-ахлоқи қоидалари (плагиат,  маълумотларни сохталаштириш,  ёлғон цитата келтириш ва бошқалар) бузилганлиги аниқланган тақдирда,  шунингдек ушбу ҳолатларни қисқа муддатда тузатиш имконияти мавжуд бўлмаганда тақризчи магистрлик диссертациясини ҳимояга қўйиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса беради. 

Магистрлик диссертациясини расмий ҳимоя қилиш куни университет ректорининг буйруғи билан тасдиқланган жадвал асосида белгиланади. 

Магистрлик диссертациясининг расмий ҳимояси олий таълим муассасасининг Давлат якуний аттестация комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан ўтказилади. 

Магистратура талабаси магистрлик диссертациясининг расмий ҳимояси тақдимот материаллари билан баён этилиши ва 20 дақиқадан ошмаслиги лозим. 

Расмий ҳимояда Комиссия аъзолари магистратура талабасини қуйидаги мезонлар асосида баҳолайди: 

магистрлик диссертацияси тадқиқот мавзусининг долзарблигини ва унинг амалиёт билан боғлиқлигини кўрсатиб бера олиши? 

магистратура талабасининг тадқиқотга ва вазифаларни ҳал этишга мустақил ёндашуви? 

фойдаланилган илмий адабиётлар,  илмий нашрлар,  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар,  статистик маълумотлар,  шунингдек хорижий тиллардаги адабиётлар танқидий таҳлилининг тўлиқлиги ва чуқурлиги? 

тадқиқот усуллари амалиётда қўлланилганлигининг асосланганлиги? 

олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалий аҳамияти? 

магистратура талабасининг магистрлик диссертацияси доирасида ўтказилган тадқиқотлар ва олинган натижаларни ривожлантириш истиқболларини кўра билиш қобилияти? 

магистрлик диссертациясининг назарий ва амалий қисмларидаги ўзаро мантиқий боғлиқликни кузата билиш малакаси. 

Қониқарсиз баҳо қўйилганда ёки магистрлик диссертацияси расмий ҳимояга қўйилмаган тақдирда магистратура талабаси кейинги 3 йил давомида уни қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. 

Магистрлик диссертациялари расмий ҳимояси натижалари университет Кенгашида муҳокама этилади. 

Ҳимоя қилинган магистрлик диссертациялари олий таълим муассасасида 3 йил давомида сақланади. 

Магистратура талабалари фаолияти мониторинги

Магистратура талабалари фаолияти устидан доимий мониторинг олиб бориш ва магистратурада таълим жараёнини ташкил этиш сифатини ошириш мақсадида университет ректори буйруғи билан этакчи ўқитувчилар таркибидан иборат Ишчи гуруҳ тузилган. 

Ишчи гуруҳ томонидан магистратура талабаси фаолияти устидан мониторинг қуйидаги кўрсаткичлар асосида олиб борилади: 

а) биринчи курсда: 

магистратура талабасининг календар иш режаси белгиланган муддатларда ўз вақтида бажарилиши? 

битта илмий мақола ёки республика ёки халқаро миқёсдаги илмий конференцияда битта тезис чоп этганлиги? 

илмий семинарларда иштирок этганлиги? 

мутахассислик бўйича ўқув фанларини ўзлаштириш даражаси. 

б) иккинчи курсда: 

магистратура талабасининг календар иш режаси белгиланган муддатларда ўз вақтида бажарилиши? 

иккита илмий мақола ёки республика ёки халқаро миқёсдаги илмий конференцияда иккита тезис чоп этганлиги? 

магистрлик диссертацияси дастлабки ҳимоядан ўтганлиги,  агар у мониторинг даврида режалаштирилган бўлса? 

илмий семинарларда иштирок этганлиги? 

мутахассислик бўйича барча ўқув фанларини ўзлаштириш даражаси. 

Мониторинг жараёнида магистратура талабалари билан суҳбатлар ўтказилади,  тегишли таклиф ва тавсиялар берилади. 

Ўқув йили охирида Ишчи гуруҳ мониторинг якунлари бўйича университет Кенгашида ҳисобот тақдим этади. 

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari