Илмий тадқиқот

Илмий тадқиқот бўлим фаолияти

Илмий тадқиқот бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисида ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисидаги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармони, 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2789 сонли Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2527-сон, Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909
сонли қарори ижросини, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари ва буйруқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорлари ва буйруқлари, ЎзМУ Устави ва Кенгаши қарорлари, ЎзМУ ректорининг буйруқлари ижросини таъминлаш билан бир қаторда университетда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ривожлантириш, давлат илмий-техника дастурларини ҳамда фан ва техника соҳасининг устувор йўналишларини амалга ошириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни мувофиқлаштириш, устувор, истиқболли ва илғор илмий йўналишлар бўйича тадқиқотларни ташкил қилиш фаолиятини амалга оширади.

Университет кафедра ва бўлинмаларининг илмий тадқиқот ишлари бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириш;

университет таркибидаги илмий тадқиқот институтлари, марказларининг университет тегишли таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш;

Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни йўлга қўйишда кўмаклашиш;

университет профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий лойиҳалар танловларида қатнашишини таъминлаш;

давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий лойиҳалар бажарилиши мониторингини олиб бориш;

давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий лойиҳалар харажатлар сметасини тасдиқлаш ва уларнинг бухгалтерия ҳисоботларини олиб бориш;

инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаларида қатнашишни таъминлаш;

илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштиришга кўмаклашиш, хўжалик шартномалари бўйича амалга оширилаётган тадқиқотлар мониторингини олиб бориш;

илмий тадқиқот натижаларини ўқув жараёнига жорий этишни мувофиқлаштириш;

ёш олимлар ва иқтидорли талабаларни инновацион ғояларини ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

факультетлардаги илмий мактаблар ва инновацион гуруҳлар фаолиятини фаолиятини ривожлантириш;

ҳар календарь йили якунида илмий фаолият бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва университет Кенгашига тақдим этиш бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari