Ички назорат ва мониторинг

Бўлим бошлиғи Казаков Азиз Алиқулович
Бўлим бошлиғи,
Қабул Душанба-Жума, 15:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-08-96
Факс
e-mail kazakov84@nuu.uz
 
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети «Ички назорат ва мониторинг» бўлими Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши,  ўқув-таълим жараёнида меъёрий ҳужжатлар ва услубий кўрсатмаларнинг ижро этилишини,  шунингдек,  университет бўйича буйруқлар ва қарорларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш мақсадида ташкил этилган.  «Ички назорат ва мониторинг» бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2001 йил 29-август 207-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим ички инспексия ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг мониторинги»ни амалга ошириш тўғрисидаги Низом,  ЎзМу Устави ва бўлим Низомига мувофиқ амалга оширади.  Бўлим университетда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этиш мониторингини амалга оширади,  ўқув,  ўқув-услубий,  маънавий,  маърифий ва тарбиявий,  илмий-тадқиқот,  ижро этиш интизоми,  кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш,  ҳайъат ва илмий кенгаш қарорлари,  вазирлик,  агентлик ва университет бўйича буйруқларнинг ҳамда таълим соҳасидаги меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.  Ички назорат ва мониторинг бўлими ўз фаолиятида бевосита ректорга бўйсунади. 
Ички назорат ва мониторинг бўлимининг асосий вазифалари: 
•университетда Ўзбекистон Республикасининг олий таълимга оид қонунлари,  вазирликнинг Ҳайъат қарори,  буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини,  шунингдек университет ички буйруқлари ва қарорларининг бажарилиш мониторингини олиб бориш? 
•университет профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи ҳодимлар таркиби ички инспексиясини ташкил қилиш ва ўтказиш? 
•кадрлар тайёрлаш сифати ва таълим олувчиларнинг юксак тайёргарлик даражасига нисбатан қўйиладиган зарур талабларни белгилаб берувчи давлат таълим стандартларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилиниш назоратини ва мониторингини олиб бориш? 
•университетда таълим стандартларини жорий этиш масалалари бўйича филиаллар,  факултетлар,  кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмаларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш? 
•университетни бошқариш органларига таълим жараёнини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш? 
•университет бўйича буйруқлар ижроси назоратини олиб бориш? 
•университет ва унинг филиалларида ўқув жараёнини таҳлил қилиш асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бўлинмаларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш? 
•профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг рейтинг усулларининг тадбиқ этилишини амалга оширишда иштирок этиш. 
•камчиликлар ва муаммоларни бартараф ва хал қилиш бўйича аниқ таклифларни университет раҳбариятига тақдим этиш. 
•университет ва унга тегишли таълим муассасаларида (филиаллар,  лицейлар ва бошқалар) таълим стандартларига ҳамда таълимга оид меъёрий ҳужжатларга амал қилинишини текшириш? 
•университетда ва унга тегишли таълим муассасаларида бўладиган барча турдаги кенгаш ишларида иштирок этиш? 
•ўқув юрти фаолияти бўйича филиаллар,  факултетлар,  кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалардан ўз ҳизмат вазифаларини бажариш учун керакли ҳужжатларни талаб қилиш ва масалага оид мутахассисларни жалб қилиш? 
•курс лойихаси (ишлари)ни,  битирув малакавий ишларни ҳамда магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш,  давлат атестацияларининг ўтказилишини ҳамда барча турдаги назарий ва амалий машғулотларни кўриб чиқиш? 
•ўз ҳуқуқи доирасидаги масалаларни жойларда ўрганиш учун белгиланган тартибда университетнинг малакавий профессор-ўқитувчилари ва ходимларни жалб қилган ҳолда гуруҳлар тузиш. 

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari