Маркетинг ва талабаларни ишга жойлаштириш

Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Миллий Университетининг 2007 йил 27 мартдаги 01-155-сонли буйруғи билан тасдиқланган Маркетинг бўлими тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

университетда тайёрланаётган олий малакали кадрларга корхона, муассаса ва ташкилотлар эҳтиёжларини ўрганиш;

таълим соҳасида бозор муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш, ёш мутахассисларга бўлган талаб кўрсаткичлари асосида битирувчи бакалавр ва магистрлари учун реал буюртмалар портфелини шакллантириш;

меҳнат бозори коньюктурасини ўрганиш, қабул кўрсаткичларига таклифни истеъмолчиларнинг битирувчиларга бўлган реал буюртмалари асосида шакллантириш, қабул, талабалар контенгенти, талабалар тўлов-контрактини расмийлаштириш ва мониторингини олиб бориш;

янги йўналишлар ёки мутахассисликалар бўйича таклифлар ва аксинча вақт талабига, бозор иқтисодиётига жавоб бермайдиганларини тугатиш ва бошқа университет билан боғлиқ соҳани ривожлантиришда иштирок этиш.

2017-2018 ўқув йилида 1 845 нафар битирувчилар, шундан 1 541 нафари (358 нафар грант ва 1 183 нафар тўлов контракт асосида) бакалавриат йўналишлари бўйича ҳамда 304 нафари (137 нафар грант ва 167 нафар тўлов-контракт асосида) магистратура мутахассисликлари бўйича тамомлайди.

2016-2017 ўқув йилида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини битирган ёш мутахассисларни иш билан бандлиги кўрсаткичлари тармоқлар ва соҳалар кесимидага статистик маълумот.

2017-2018 ўқув йилида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича йиллик тўлов контракт суммалари.

2017-2018 ўқув йилида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини битираётган ёш мутахассислар тўғрисида маълумот.



Маркетинг ва битирувчиларни ишга жойлаштириш бўлими таркиби:

1.      Бўлим бошлиғи;

2.      Иқтисодчи;

3.      Ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича 1-тоифали мутахассис;

4.      Тўлов-контракт билан ишлаш бўйича инспекторлар;

5.      Компьютер технологиялари бўйича 1-тоифали муҳандис.
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari