Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар


Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими университет жамоаси, айниқса талаба-ёшлар ўртасида миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган демократик тамойилларни қарор топтириш орқали инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматларини улуғлашга, жисмонан соғлом, ақлан етук, дунёқараши теран ва мустақил фикрловчи комил инсонни тарбиялашга йўналтирилган узоқ муддатли, кенг кўламли маънавий-ахлоқий тарбия дастурини амалга оширади.

Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон Қарор ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари ҳамда университет ички тартиб-қоидаси ва ушбу бўлим Низомига биноан фаолият кўрсатади.

Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимининг асосий мақсади - талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий, эстетик, ахлоқий дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини турли хил ғайриинсоний ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда мустақил Ўзбекистоннинг чинакам фидоийси бўлиб етиштиришдан иборат.

Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимининг аосий вазифалари:

- мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий, маданий ишларга доир тадбирларни ўтказиш;

- талаба-ёшлар орасида ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, бадиий тарбияни шакллантириш ишларини йўлга қўйиш;

- миллий урф-одатлар, қадриятлар негизида анжуманлар, давра сухбатлари ва учрашувларни ташкил этиш;

- талабаларнинг маънавий ва жисмоний камолотини юксалтириш ишларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;

- университетда маънавий, маърифий ва тарбиявий ишларнинг устувор йўналишларини белгилаш, бу борада зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширилишини таъминлаш;

- республика Маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган жамғармалар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришда фаол иштирок этишдан иборат.

Университетдаги маънавий-маърифий ишларни бевосита маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari