Факультетлар

  • Математика
  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Математика факультетига 1918 йилда асос солинган. В.И. Романовский (1879-1954), T.A. Саримсоқов (1915-1995), С. X. Сирожиддинов (1920-1988) ва M.T. Ўрозбоев (1906-1980) каби олимлар факультет фаолиятида, жумладан, илмий тадқиқот ишларининг шаклланишида катта хизмат қилганлар.

  • Физика
  • Университет ташкил этилган дастлабки йиллардаёқ физика фанини ўрганишга асос солинган бўлиб, физика-математика факультети таркибида физика, астрономия, механика, геофизика йўналишларида талабаларга таълими бўйича таҳсил бериш билан бир қаторда физиканинг турли соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Ўрта Осий Давлат университети ректорининг 1959 йил 20 июндаги 276-сонли буйруғига асосан физика-математика факультети иккита алоҳида факультетга ажралиб, физика факультети мустақил фаолият кўрсата бошлади.

  • Биология
  • Биология факультети Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибидаги энг кекса, обрўли ва нуфузли факультетларидан бири ҳисобланади. Факультет ўтган асрнинг 30-йилларигача физика-математика факультетининг бўлими сифатида фаолият кўрсатган. 1931 йилдан бошлаб эса университетда алоҳида биология-тупроқшунослик факультети ташкил этилиб, 2015 йилдан Биология факультети деб номланган.

  • Кимё
  • 1921 йилда Туркистон давлат университети қошида кимё институти ташкил этилган ва бу институт университетнинг бешта факультетига кимё фанларидан дарс олиб борган. 1926 йилга келиб ушбу институт кимё бўлимига, 1930 йилда эса Ўрта Осиё далат университети таркибида кимё факультети ташкил этилишига асос бўлди.

  • Иқтисодиёт
  • Ўзбекистон Миллий университетиИқтисодиёт факультети юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун зарур бўлган инфратузилмага, яъни, ўқув бинолари ва аудитория фонди, ўқув лаборатория базаси, ўқитишнинг техник воситалари, компьютер заллари, талабалар турар жойи, 35 мингдан ортиқ нусхада китоб фонди бўлган кутубхонага эга.

  • Ижтимоий фанлар
  • Ижтимоий фанлар факультети (1991 йилгача Фалсафа-иқтисод факультети, 1991-2014 йилгача Фалсафа факультети) 1979 йилда ташкил этилган ва 2014 йилдан Ижтимоий фанлар факультети деб номлана бошлаган. Факультет таркибида дастлаб фалсафа, психология, иқтисод, сиёсатшунослик бўлимлари фаолият олиб борган.

  • Тарих
  • Тарих факультети 1935 йилда ташкил этилган бўлиб, унда Қадимги дунё тарихи, Ўрта асрлар тарихи ва Янги замон тарихи кафедралари фаолият олиб борган. Унинг таркибига кейинчалик "Археология", "Ўрта асрлар ва янги тарих"(кейинроқ "Жаҳон тарихи"), Манбашунослик, архившунослик ва музейшунослик, Этнология кафедралари ҳам кирди.

  • Геология ва геоинформацион тизимлар
  • Дастлаб геолог мутахассислар 1918-1919 йилларда Мусулмон Ҳалқ дорилфунунининг кегинчалик Туркистон Халқ университетининг табиий бўлимидаги Геология кабинетида тайёрланган. 
    1920-йилнинг сентябрь ойидан бошлаб геолог мутахассислар физика-математика факультетининг табиий бўлимида тайёрланди.

  • География ва табиий ресурслар
  • Факультет 1920 йилда Туркистон давлат университетининг Ҳарбий факультети таркибида Туркистон географияси ва Геодезия кафедралари сифатида ўз фаолиятини бошлаган.
    Университетда олий маълумотли географ-мутахассислар тайёрлаш, гарчи 1935 йилдан бошланган бўлсада, ўлкамиз табиати, аҳолиси ҳамда хўжалигини географик жиҳатдан ўрганиш муаммолари бу университет фаолиятининг илк давриданоқ муваффақиятли ҳал этила бошлаган.

  • Хорижий филология
  • Хорижий филология факультети Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг нуфузли факультетларидан бири. Хорижий филология факультетига 1962 йилда асос солинган. Факультетнинг номи Роман - герман филологияси деб юритилган,Рус филологияси факультети 1943 йилда университетнинг ўзбек филологияси факультети таркибида ташкил топган.

  • Журналистика
  • 1949 йилда Ўрта Осиё давлат университетининг филология факультетида журналистика бўлими очилди. 1967 йилда бўлим факультет мақомига эга бўлди. Тарих фанлари доктори, профессор Тўғон Эрназаров Журналистика факультетининг биринчи декани этиб тайинланди. 1999 йилда факультетнинг бакалавриат йўналишидаги илк битирувчилари ўқишни тамомладилар. 2001 йилда факультетнинг магистратура мутахассислиги илк битирувчилари ўқишни битказдилар. 2001 йилда факультетда рақамли ва аналог телерадиостудия ва мини-типография, ахборот-ресурс маркази очилди.

  • Таэквондо ва спорт фаолияти
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети таркибида Таэквондо ва спорт фаолияти факультетини ташкил этиш тўғрисидаги ПҚ-3390-сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 78-Ф фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ташкил этилди.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari