Кимё

Декан Нурмонов Сувонқул Эрхонович
Декан,
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-61-44
Факс
e-mail -

1921 йилда Туркистон давлат университети қошида кимё институти ташкил этилган ва бу институт университетнинг бешта факультетига кимё фанларидан дарс олиб борган. 1926 йилга келиб ушбу институт кимё бўлимига, 1930 йилда эса Ўрта Осиё далат университети таркибида кимё факультети ташкил этилишига асос бўлди.

Кимё факультетида ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришда, кафедралар ҳамда илмий лабораториялар ташкил этишда О.С.Содиқов, Х.У.Усмонов, К.С.Ахмедов, Ш.Т.Толипов, И.П.Цукерваник, А.Ш.Шамсиев, А.М.Муртазаев, А.Р.Абдурасулева, Х.А.Асланов, Р.С.Тиллаев, Ў.Н.Мусаев, Т.С.Сирлибоев ва бошқа олимларнинг хизматлари катта бўлган.

Факультетга турли йилларда Ш.Т.Толипов, Х.А.Асланов, Т.С.Сирлибоев, А.А.Зияев, Т.М.Бобоев, А.О.Содиқов, Б.У.Сагдуллаев, Х.И.Акбаров, А.Х.Хаитбаев, А.Ж.Холиқов, А.П.Мухтаровлар раҳбарлик қилишган. 2017 йилдан факультет декани т.ф.д.С.Э.Нурмонов.

Ҳозирги пайтда факультетда 1 академик, 14 фан доктори ва 16 фан номзоди фаолият олиб боради.

Таълим мутахассисликлари:
- 5А140501 -Кимё (фан йўналишлари бўйича)
- 5А140502 - Материаллар ва моддалар кимёси (материаллар бўйича)
- 5А140503- Нефть ва газ кимёси ва технологияси.

Таянч докторантура ва докторантура ихтисосликлари:
- 02.00.01- Ноорганик кимё
- 02.00.02- Аналитик кимё
- 02.00.03- Органик кимё
- 02.00.04- Физик кимё
- 02.00.06- Юқори молекуляр бирикмалар
- 02.00.08- Нефть ва газ кимёси ва технологияси
- 02.00.14- Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси

Илмий кенгаш: DSc.27.06.2017.K.01.03
- 02.00.01 - Ноорганик кимё (кимё фанлари)
- 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари)
- 02.00.03 - Органик кимё (кимё фанлари)
- 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари)
- 02.00.09 - Товарларни кимёвий таркиби асосидав синфлаш ва сертификатлаш (бир марталик)

Ҳозирги кунда факультетда жами 401 нафар ( 1 та бакалавр таълим йўналишларида 312 нафар, 3 та магистратура мутахассисликлари бўйича 56 нафар, сиртқи таълим бўйича 33 нафар) талабалар таҳсил олмоқда.

Илмий мактаблар:
- Табиий бирикмалар ва биоорганик кимё (академик О.С.Содиқов)
- Ароматик бирикмаларни алкиллаш ва ацетиллаш реакциялари (академик И.П.Цукерваник)
- Юқори молекуляр бирикмалар кимёси (академик Х.У.Усмонов)
- Коллоид кимё (академик К.С.Ахмедов)
- Аналитик кимё (академик Ш.Т.Толипов)
- Координацион бирикмалар кимёси (академик Н.А.Парпиев)

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari