Иқтисодиёт

Декан Умаров Абдувахоб Турсунович
Декан,
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246 90-80
Факс
e-mail -

Иқтисодиёт факультети тарихи ва бугунги фаолияти

Ўзбекистон Миллий Университетида иқтисодиёт назариясига оид педагогик ва илмий изланишлар 1918 йилдан бошланган ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар факультети (1918-1931) фаолияти билан боғлиқдир. 1922 йилда Сиёсий иқтисод факультети Ижтимоий фанлар факультетига айлантирилди ва 1931 йилда унинг негизида Тошкент Молия институти ташкил этилди.

1928 йилда Ўрта Осиё иқтисодий кенгашининг қарорига биноан мавжуд маҳаллий хўжалик ва қишлоқ хўжалиги факультетлари асосида Ўрта Осиё Давлат университети қошида Иқтисодиётилмий-текшириш институти ташкил топди. 1931 йили Ўрта Осиё университетидан Қишлоқ хўжалиги ва Иқтисодиёт институти ажралиб чиқди.

Университетида Сиёсий иқтисод кафедраси ташкил этилди. 1968 йилда Тарих факультети таркибида иқтисодчи, сиёсий иқтисод ўқитувчиларини тайёрловчи Сиёсий иқтисод бўлими ва Сиёсий иқтисод кафедраси ташкил этилди. 1979 йилда Тарих факультети таркибидан Фалсафа-иқтисод факультети ажралиб чиқиб, Сиёсий иқтисод бўлими 1990 йилгача мазкур факультет таркибида фаолият кўрсатди. 1991 йилда Иқтисодиёт бўлими Фалсафа факультети таркибидан алоҳида мустақил Иқтисодиёт факультетига айлантирилди.

Мустақиллик йилларида Иқтисодиёт факультети Ўзбекистонда Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, Менежмент, Бизнесни бошқариш, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш, Кадрлар менежменти, Ижтимоий иш (пенсия таъминоти) йўналишлари ва Иқтисодиёт назарияси, Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), Макроиқтисодиёт, Халқаро иқтисодий муносабатлар, Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти, Меҳнат иқтисодиёти, мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган етакчи илмий ва ўқув марказлардан бирига айланди.

2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2527-сонли Қарори асосида ташкил этилган Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш кафедраси ўз фаолиятини бошлади. Бугунги кунда факультетда 5230100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5231700-Кадрлар менежменти, 5520100-Ижтимоий иш (пенсия таъминоти) йўналишлари бўйича бакалаврлар ҳамда 5А230102-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5А520101 Ижтимоий иш (пенсия таъминоти) мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланмоқда.

Ўзбекистон Миллий университетиИқтисодиёт факультети юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун зарур бўлган инфратузилмага, яъни, ўқув бинолари ва аудитория фонди, ўқув лаборатория базаси, ўқитишнинг техник воситалари, компьютер заллари, талабалар турар жойи, 35 мингдан ортиқ нусхада китоб фонди бўлган кутубхонага эга.

Иқтисодиёт факультети Ўзбекистон Миллий университетининг юқори илмий салоҳиятга эга бўлган бўғинларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу факультетда мамлакатимизда кўзга кўринган йирик иқтисодчи олимлар и.ф.д., проф. Ибрагимов Алихон Ибрагимович, и.ф.д., проф. Абдуғаниев Абдувоҳид Абдуғаниевич, и.ф.д., проф. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Расулов Мухтор Расулович, и.ф.д., проф. Мухитдинов Ринат Музаффарович, и.ф.д., проф.Нуруллаев Тўхтасин Жўраевич, и.ф.д., проф.Попадюк Кирилл Никитович, и.ф.д., проф.Минбаев Барки Минбаевич, и.ф.д., проф.Вороновский Юрий Владимирович, и.ф.д., проф.Зайнутдинов Сайфутдин Муҳитдинович, и.ф.д.,

проф.Каримов Рахмонқул Каримович, и.ф.д., проф.Алимов Равшан Арифжанович, и.ф.д., проф.Умурзоқов Баҳодир Хамидович, и.ф.д., проф.Эркаев Бахтиёр Абдиевич, и.ф.д., проф.Юлдашев Шухрат Ганиевич, и.ф.д., проф.Хамроев Одил Хамзаевич, и.ф.д., проф.Расулов Тўлқин Сатторович, и.ф.д., проф.Маматов Ахмаджон Атабаевич, и.ф.д.Расулова Дилфуза Валиевна, и.ф.д.Шодмонов Эркин Шерқулович ва бошқалар фаолият кўрсатганлар.

Ҳозирги вақтда факультетда и.ф.д., проф.Вахабов Абдурахим Васикович, г.ф.д., проф.Қаюмов Абдуҳаким Абдухамидович, и.ф.д., проф.Абулқосимов Ҳасан Пирназарович, и.ф.д., проф.Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, и.ф.д. проф.Абдусалямов Мухаммадамин ўз илмий-педагогик фаолиятларини олиб бормоқдалар. Бугунги кунда Иқтисодиёт факультетида 30 нафардан ортиқ фан номзодлари, доцентлар, 10 нафар катта илмий ходим-изланувчилар, 9 нафар мустақил изланувчилар илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Иқтисодиёт факультети инновацион корпоратив ҳамкорлик доирасида қуйидаги ташкилотлар билан шартномалар тузган ва улар асосида тегишли ўқув, методик ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда:


  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти;
  • Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари Илмий-тадқиқот маркази;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази;
  • Инновацион технологиялар маркази МЧЖ;
  • Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Илмий маркази.

Факультет кафедралари фаолияти

Макроиқтисодиёт: Кафедра 1992 йилда ташкил топган. Кафедра Ижтимоий иш (пенсия таъминоти) йўналиши ва мутахассислиги бўйича бакалаврлар, магистрлар тайёрлайди. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишлари "Миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг концептуал асосларини такомиллаштириш" мавзусига бағишлаган.

Иқтисодиёт назарияси: Кафедра 1967 йилда ташкил топган бўлиб, Иқтисодиёт йўналиши ва мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрловчи кафедра бўлиб ҳисобланади. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот йўналишлари "Бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг назарий муаммолари" мавзусига бағишланган.

Минтақавий иқтисодиёт: Кафедра 1992 йилда Менежмент ва Минтақавий иқтисодиёт кафедралари базасида ташкил топган бўлиб, Кадрлар менежменти йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрловчи кафедра ҳисобланади. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг истиқболдаги тадқиқотлари "Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида бошқарувнинг хусусиятлари" мавзусига бағишланган.

Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш: кафедраси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2527-сон Қарори асосида 2016 йилда ташкил этилди.

Илмий фаолият

Факультет профессор-ўқитувчилари қатор халқаро ва республика илмий-тадқиқот грантлари ғолиби сифатида фаол илмий-тадқиқот ишларини олиб боришган ва бормоқдалар, жумладан ЮСАИД (2000-2016 йй. АҚШ), Умумжаҳон банки институти (2006 й. АҚШ), БМТ тараққиёт дастури (2007 й. АҚШ), JICA (2015 й. Япония) ташкилоти, Германия Федератив Республикаси таълим ва илмий тадқиқотлар вазирлиги (2016 й. Германия) грантларига сазовор бўлдилар.

Ўтган давр мобайнида факультет профессор-ўқитувчилари томонидан 20 дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг фундаментал, амалий ва инновацион илмий грантлари қўлга киритилди ва муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу грантларга 50 дан зиёд бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари жалб этилган.

Факультет профессор-ўқитувчилари томонидан амалга оширилаётган грант лойиҳалари

1) Ф1-101-Глобаллашув шароитида минтақалар иқтисодиёти рақобатбардошлиги ўсишига методологик ёндашувлар;

2) А-2-61 - Пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишлари;

3) Ф-1-176 - Барқарор иқтисодий ривожланишни яшил иқтисодиёт асосида таъминлашнинг концептуал асосларини такомиллаштириш;

4) ПЗ-20170930109 - Аҳолини ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламларини аниқлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини манзиллилигини кучайтириш механизмини такомиллаштириш йўналишлари;

Маънавий-маърифий фаолият

Ҳар ойда факультетда ва бириктирилган талабалар турар жойида республиканинг машҳур санъаткорлари, олимлари, шоир ва шифокорлари билан турли мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилади. Тарихий хотирани мустаҳкамлаш мақсадида аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш билан бир қаторда, ёшларимизга ўз замондошларимизнинг ҳаёт йўли билан таништириш учун учрашувлар ўтказилиб, уларга ҳавас қилиш, намуна олишга ўргатмоқда.

Шунингдек талабаларнинг Қувноқлар ва Зукколар, Иқтисодчи илмий интеллектуал ўйини, факультет қизлари ўртасида Бизнес Леди кўрик танлови, факультетлараро ЭССЕ мусобақаларини ўтказиш анъанага айланган. Бундан ташқари факультетда анъанага айланган Ота-оналар ташрифи маънавий-маърифий тадбири хар йили ўтказиб борилади.

Факультетда ҳар йили Наврўз байрами нишонланади. Шунингдек хотин-қизлар кенгаши ҳам талаба қизларнинг урф-одатларга риоя қилиши, одоб-ахлоқи бўйича тадбирлар ўтказади. Илгари факультетда ишлаган айни пайтда нафақадаги профессор ўқитувчиларнинг Меҳр кўзда рукнида уйларига борилади. Уларнинг аҳволидан хабар олинади. Талабаларда миллий маънавий қадриятларга содиқлиқ руҳида тарбиялаш мақсадида қадимги шаҳарларга, музейларга зиёрат ташкил қилинади.

Ҳамкорлик алоқалари

Иқтисодиёт факультети хориждаги Умумжаҳон Банки Институти (АҚШ), Копенгаген университети (Дания), Экзетер, Батт, Суррей университетлари (Буюк Британия), Берлин, Потсдам, Бильефилд университетлари, Бремерхафен Амалий фанлар университетлари (Германия), Корея Тараққиёт институти, Йоджоу технология институти, Корея халқаро иқтисодий сиёсат институти (Жанубий Корея), Прага иқтисодиёт менежмент университети (Чехия), Токио Қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети (Япония), Москва Давлат университети (Россия), JICA халқаро тараққиёт агентлиги (Япония) билан олий малакали кадрлар тайёрлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни айирбошлаш ва илмий-тадқиқот ишлари борасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Ахборот технологиялари ва ресурслари

Иқтисодиёт факультети кадрлар тайёрлаш учун зарур бўлган барча шароитларга: катта илмий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчилар, ўқув бинолари ва аудитория фонди, ўқув лаборатория базаси, ўқитишнинг техник воситалари, компьютер заллари, талабалар турар жойи, 35 мингдан ортиқ нусхада китоб фондига эга бўлган ахборот ресурс марказига эга.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari