География ва табиий ресурслар

Декан Шарипов Шавкат Мухамажанович
Декан,
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-35-57
Факс
e-mail -
География ва ва табиий ресурслар факультети 2018 йилда геология ва география факультетининг 2 та мустақил факультетга ажралишидан ташкил этилди. Аслида мустақил факультет сифатида 1920 йилдан Туркистон давлат университетининг Ҳарбий факультети таркибида  “Туркистон географияси” ва “Геодезия” кафедралари сифатида ўз фаолиятини бошлаган. 

БИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗ

Ўзбекистондаги илмий тадқиқот, ишлаб чиқариш ва олий таълим муассасалари учун табиий география, иқтисодий география, гидрология, иқлимшунослик, картография, геодезия ва бошқа Ер ҳақидаги фанлар соҳалари бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни тайёрлаш. 
  


БИЗНИНГ ҚАРАШИМИЗ 

Табиий ресурслар жамият ва инсон ҳаётида марказий ўринлардан бирини эгаллайди, чунки табиат ва жамият муносабатлари бир-бири билан чамбарчас боғиқ. Жамиятнинг барқарор ривожланиши кўп жиҳатдан геоэкологик муаммолар бартараф этиш нуқтаи назаридан табиий географик жараёнларни бошқаришнинг илмий асосланган усулларни ишлаб чиқиш билан ҳамоҳангдир. 





Факультетда  ҳозирги пайтда кенг илмий жамоатчилик томонидан тан олинган илмий мактаблар мавжуд:
  • Профессорлар Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай “Табиий география ва ландшафтшунослик”  илмий мактаби
  • Профессорлар З.М.Акромов ва А.С.Солиев “Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси” илмий мактаби
  • Профессор А.А.Рафиков “Ўзбекистон геоэкологияси” илмий мактаби
  • Профессорлар В.Л.Шульц ва О.П.Шеглова “Тоғли ҳудудлар гидрологияси” илмий мактаби
  • Профессор Т.М.Мирзалиев “Атлас картографияси“ илмий мактаби


    



ГЕОГРАФИЯ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР ФАКУЛЬТЕТИ  - БУ КЛАССИК УНИВЕРСИТЕТ ТАЪЛИМИНИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИ


Олий маълумотли географ-муҳандис мутахассисларини тайёрлаш 1935 йилдан бошланган бўлсада университет ташкил топган дастлабки кунлардан бошлаб ўлкамизнинг табиати, аҳолиси ва хўжалигини географик ўрганиш масалалари муваффақиятли амалга оширилган.
Ўтган 80 йилдан ортиқ вақт мобайнида География факультети Ўзбекистоннинг олий географик таълим ва географик тадқиқотларнинг марказига айланди.
2015 йилда, География факультетининг Геология факультети билан бирлаштирилишидан сўнг, Геология ва география факультетининг “География” бўлимига айлантирилди, 2018 йил январдан бошлаб География ва табиий ресурслар факультети сифатида мустақил факультет сифатида қайта тикланди. 





Профессор-ўқитувчилар – 59 нафар, шу жумладан:

  • 6 – фан доктори
  • 21- фан номзоди
  • 3 – PhD
  • Илмий салоҳият– 51 %


Таълим дастурлари:

  • Бакалавриат – 4
  • Магистратура – 5
  • Докторантура – 6   
Талабалар контингенти


  • Бакалавриат – 596 
  • Магистратура – 39 
  • Докторантура – 7 

Факультетда қуйидаги йўналишлар бўйича бакалаврлар тайёрланади:


  • 5140600-География 
  • 5140700-Гидрометеорология 
  • 5141100-Гидрология (куруклик гидрологияси) 
  • 5311500-Геодезия, картография и кадастр



Факультетда қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистрлар тайёрланади:

  • 5А140602-География (ўрганиш объектибўйича ), 
  • 5А140603-Геодемография
  • 5А140702-Гидрометеорология (фаолият турлари бўйича ),
  • 5А311502-Геодезия и картография (функциялари бўйича ),
  • 5А313401-Геодезия и геоинформатика 

ОЛИЙ ГЕОДЕЗИЯ ЎҚУВ-ИЛМИЙ ЛАБОРАТОРИЯСИ





  

ЎҚУВ-МЕТОДИКА ЛАБОРАТОРИЯСИ “ГЛОБУС”

  


ГИДРАВЛИКА  ЎҚУВ-ИЛМИЙ ЛАБОРАТОРИЯСИ


  


“ЧОРВОҚ” ЎҚУВ-ДАЛА АМАЛИЁТ БАЗАСИ

  

“Чорвоқ” амалий ва тажриба-эксперимент ишлари ўқув-дала комплекси  Чорвоқ шаҳарчасида жойлашган. Базанинг майдони 3,2 гектар бўлиб, 400 ўринга мўлжалланган 5 та бинодан иборат. Ўқув-дала комплексида табиий географик, гидрологик, гляциологик, метеорологик, геодезик, картографик, геоморфологик, табиий ва техноген хавфли жараёнларни ўрганиш, кузатиш, ўлчаш ва мониторингини олиб бориш имкониятлари мавжуд.
  Базанинг экологик тоза районда жойлашганлиги табиат қўйнида турли маданий-оммавий тадбирлар ўтказиш,  университет ходимлари ва талабаларнинг саломатигини мустаҳкамлаш имконини беради

Талабалар биринчи, иккинчи курслардан кейин ва тўртинчи курсда қуйидаги фанлардан дала амалиёти ўтадилар:

  • Умумий табиий география
  • Геодезия
  • Гидрология
  • Гидрометрия
  • Метеорология

Талабалар ҳаёти фақатгина дарс машғулотлари  эмас

Бизнинг талабалар дарсдан бўш вақтларида турли спорт ва маданий-оммавий тадбирларда фаол иштирок этадилар. Жумладан, волейбол, шахмат бўйича республика универсиадаларида, олимпиадаларида доимо совринли ўринларни эгаллайдилар.

  

Факультетда амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларининг қамрови кенг:

Давлат илмий-техник лойиҳалари

ОТ-Ф5-13. Иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлардаги дарёлар гидрологик режими ва сув ресурсларининг шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш.
А-7-9. Тошкент вилоятининг ландшафтлари хилма-хиллигини сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари картасини яратиш.
ОТ-ЕА4-03. Ўзбекистон Республикаси ҳудудини қайта тикланувчи энергия манбалари асосида географик районлаштириш.
ЁА-7-2. Угом-Чотқол давлат Миллий табиат боғи ландшафтлари картасини яратиш.
ОТ-АТаб-2018-63.  Ўзбекистон Республикасининг фаол минтақаларидаги кўчки жараёнларининг Ер масофавий зондлаш материаллари ва геоинформацион технологиялар асосида комплекс ўрганиш (Чирчиқ дарё ҳавзаси мисолида).


Хўжалик шартномалари

  • № G-1/2018. Обследование  водных объектов, выпольнение гидрологических расчетов с выдачей заключений для ПЗВОС№ G-1-2/2018. 
  • № G-1-3/2018. 
  • № G-1-4/2018
  • № G-1-5/2018



ИЛМИЙ КЕНГАШ

Фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш – Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.G.01.06 рақамли Илмий кенгаш


  

ИЛМИЙ КЕНГАШ ҚОШИДАГИ ИЛМИЙ СЕМИНАРЛАР 


  • 11.00.01-Табиий география 
  • 11.00.02- Иқтисодий ва ижтимоий география; 
  • 11.00.03-Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. 
  • 11.00.04-Метеорология. Иқлимшунослик. Агроклиматология.



РИВОЖЛАНТИРИЛАЁТГАН ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАР


  • Ўзбекистон ландшафтларини оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш мақсадида ўрганиш, карталаштириш ва баҳолаш;
  • Ландшафт планировкаси, лойиҳалаш ва дизайни;
  • Орол ҳавзаси геоэкологик муаммоларини тадқиқ этиш ва оптималлаштириш;
  • Тоғ музликлари гидрологик режими ва ҳозирги тоғ музликлари ҳосил бўлиш муаммолари;
  • Тоғ дарёлари оқимини ҳисоблаш ва прогнозлаш методларини такомиллаштириш;
  • Тоғ-кон қазилов объектлари атрофида сунъий йўлдошли геодезик тўрини ишлаб чиқиш;
  • Муҳандислик иншоотлари ва объектлари учун юқори аниқликдаги геодезик тўрини ишлаб чиқиш;
  • Кадастр карталарини лойиҳалаш ва тузиш;
  • Ландшафтларни табиатдан нооқилона фойдаланишнинг (қурилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва ҳ.к.) салбий оқибатларидан муҳандислик муҳофаза қилиш;   
  • Муҳандислик иншоотларини (экин майдонлари, аҳоли пунктлари, автомобил ва темир йўллар, кўприклар ва ҳ.к.) табиий офатлардан (сурилма, сел тошқинлари, қурғоқчилик, эрозия ва ҳ.к.) муҳофаза қилиш.





Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari