Геология ва геоинформацион тизимлар

Декан Тойчиев Ходжиакбар Абдурасулович
Декан,
Қабул Чоршанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-22-26
Факс
e-mail -

Дастлаб геолог мутахассислар 1918-1919 йилларда Мусулмон Ҳалқ дорилфунунининг кегинчалик Туркистон Халқ университетининг табиий бўлимидаги Геология кабинетида тайёрланган.

1920-йилнинг сентябрь ойидан бошлаб геолог мутахассислар физика-математика факультетининг табиий бўлимида тайёрланди.

1924-йили табиий бўлим қошида Тарихий геология ва палеонтология ҳамда Умумий геология ва гидрогеология кафедралари ташкил этилди, 1926-йилда Гидрогеология ва мухандислик геологияси кафедраси алоҳида ажралиб чиқди.

1935-йилда Университет қошида Тупроқшунослик-геология -география факультети ташкил этилди ва Геология кафедраси алохида ажралиб чиқди.

1938-йилга келиб бу кафедра Минералогия - петрография, ва Геология - палеонтология кафедралари бўлиб ажралди.

1945-йилдан бошлаб то 1993-йилгача Геология факультети мустақил фаолият олиб борди.

1993-1994-йиллар факультет География факультети билан бирлашди.

1994-йилда ажралиб 2017-йилгача мустақил факультет сифатида фаолият олиб борди.

2016-2017-йиларда Геология факультети яна География фкультети билан бирлашди.

2017-йилдан ҳозирги вақтгача Геология факультети қайтадан янги-Геология ва геоинформацион тизимлар факультети номи билан тикланди ва мустақил фаолият олиб бормоқда.

Ҳозирги вақтда факультетда 4та кафедра: мавжуд бўлиб, уларда 2та, Бакалаврият: (5140800. Геология, 5140900. Геофизика), 8та магистратура (5А140801 - Умумий ҳудудий геологик, 5А140806 - Геологик съёмка ва фойдали қазилмаларни қидириш, 5А140901- Геофизика, фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари, 5А141102 - Гидрогеолгия, 5А311701- Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси, 5А140803-Геокимё, фойдали қазилмаларни қидиришининг геокимёвий усуллари, 5А140902 - Минералогия, кристаллография, петрография, 5А140804- Сейсмология ва сейсмометрия) мутахассисликлари, 5та (PhD) таянч докторантура (04.00.01-Умумий ва минтақавий геология, 04.00.02- Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё, 04.00.03 -. Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология, 04.00.05.- Палеонтология ва стратиграфия, 04.00.06. -Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари) ва 5та (D sins) докторантура (04.00.01.Умумий ва минтақавий геология, 04.00.02.- Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё, 04.00.03.- Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология, 04.00.05.- Палеонтология ва стратиграфия, 04.00.06. Геофизика, фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари) бўйича мутахассислар тайёрлайди.

Факультетда 6та илмий, 7та ўқув лаборатория, 2та компьютер маркази, кутубхона (35минг китоб фонди), 3та бўлимдан иборат Т.Н.Далимов номидаги Геология музеи (4000 дан ортиқ экспонат), Геоинформатика ва гидрогеология ўқув илмий марказ ва 4та илмий тўгараклар мавжуд.

Факультет профессор-ўқитувчилари 1та халқаро 3та Республика миқиёсидаги грант лойихаси ва 5та хўжалик шартномасига эга.

Факультетда 1 нафар академик, 9 нафар фан доктори, профессор, 6 нафар фан номзоди, доцент, 6 нафар катта ўқитувчи, 7 нафар ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.

Ҳозирги вақтда фкультетда кундузги ва сиртқи бўлимлар 331та бакалавр, 53та магистрант, 37та сиртқи талаба, 5та таянч докторант таълим олмоқда ҳамда факультетда факультет илмий кенгаши ва PhD ва Dsins 27,06,2017. GM 40.01 рақамли бирлашган илмий кенгаш мавжуд.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari