Тарих

Декан Муминов Алишер Гаффарович
Декан,
Қабул Чоршанба-Шанба,
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-96-80
Факс
e-mail eurasia@mail.tps.uz

Тарих факультети 1935 йилда ташкил этилган бўлиб, унда Қадимги дунё тарихи, Ўрта асрлар тарихи ва Янги замон тарихи кафедралари фаолият олиб борган. Унинг таркибига кейинчалик "Археология", "Ўрта асрлар ва янги тарих"(кейинроқ "Жаҳон тарихи"), Манбашунослик, архившунослик ва музейшунослик, Этнология кафедралари ҳам кирди. Факультет фаолияти давомида И.Додонов, Д.Лобашев, А.Ҳамраев, Х.Ҳамроев, Л.Гентшке, Г.Ковалёв, О.Тошмуҳаммедов, Г.А.Ҳидоятов, А.С. Сагдуллаев, Х.Ғ. Ғуломов, З.У. Чориев, А.С. Татибаев З.Р.Ишонхўжаева, М.М.Ҳайдаровлар томонидан бошқарилган. Ҳозирги кунда факультетга А.Муминов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Факультет кафедралари фаолияти

Ўзбекистон тарихи: кафедраси 1939 йилда ташкил топган. 2014 йилда у факультетлараро Ўзбекистон тарихи кафедраси билан бирлаштирилиб Ўзбекистон тарихи кафедраси деб қайта номланди. Кафедра Жаҳон цивилизациясининг ривожланишида Ўзбекистоннинг ўрни мавзуси доирасида илмий тадқиқот ишларини олиб боради. Бугунги кунда кафедранинг илмий салоҳиятига профессор Р.Ҳ.Муртазаева, З.Р.Ишонходжаева, Х.Э.Юнусова ва О.П.Кобзевалар ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Жаҳон тарихи: кафедраси 1935 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Кафедра дунё тарихи фанларининг муаммоларини ўрганиш бўйича Республикада ягона марказ вазифасини бажариб келмоқда. 2000 йилда кафедра негизида 5А120302-Тарих (Умумий тарих) магистратура мутахассислиги очилди. 2017 йил кафедра жамоаси ОТ-А-1-99 Хорижий адабиётлар асосида Жаҳон тарихи дарслигининг I-томни ёзиш номли грантга сазовор бўлди. 2017 йил кафедра жамоаси ОТ-А-1-99 Хорижий адабиётлар асосида Жаҳон тарихи дарслигининг I-томни ёзиш номли грантга сазовор бўлди.

Манбашунослик ва архившунослик: кафедраси университетнинг тарих факультети таркибида 1991 йили ташкил топган. 2003 йил июль ойидан Манбашунослик ва махсус тарихий фанлар кафедраси қошида Архившунослик бакалавр таълим йўналиши очилди. 2007 йил июнда архившунослик бакалавр йўналиши базаси асосида Тарих-архившунослик, Архив иши назарияси ва амалиёти, Археография мутахассислари буйича магистратура мутахассисликлари очилди. 2011 йил июнь ойида университетда 5320300 Архившунослик бакалавриат таълим йўналиши негизидаги 5А320301 Архив иши назарияси ва амалиёти магистратура мутахассисликлари қайта ташкил этилди.

Археология: Ўрта Осиё Давлат университети таркибидаги Археология кафедрасига 1940 йил 1 апрелда М.Э.Массон томонидан асос солинган. Шу кунга қадар кафедрадан 6 та академик етишиб чиққан. Кафедрада 1999 йилдан бошлаб 5А120401 Археология, 5А120402 - Этнография, этнология ва антропология, 5А120403Этногенез (ўзбек халқининг этник тарихи) магистратура мутахассисликлари ўз фаолиятини бошлади. Кафедрада 2007-2008 ўқув йилидан бошлаб (5120400-Археология) бакалавриат таълим йўналиши очилиб, талабалар қабул қилинмоқда.

Илмий фаолият

2017 йил декабрь ойида кафедра профессори А.С.Сагудуллаевга Академик унвони берилди.

Тарих факультетининг Археология кафедраси қошида 1940 йилдан ташкил этилган ўқув кабинет-музейи фаолият юритмоқда. 1940 йилда Археология кафедрасининг очилиши вақтида асос солинган. Ушбу кабинет музейида талабалар турли археологик топилмаларни тахлил қилиш, типларга ажратиш, классификациялаш, фиксация ҳамда реставрация қилиш бўйича амалий машғулотларни амалга оширишади. Шунингдек, музейда археологик фонд мавжуд бўлиб, унда кафедранинг археологик дала топилмалари сақланади.

Археология кафедраси қошида замонавий асбоб-ускуналарга эга бўлган ГИС лабораторияси ташкил этилган. Лаборатория илмий ва илмий-техник тадқиқотлар учун замонавий моддий-техник жиҳозлар билан таъминланди. Ҳозирги кунда Тошкент, Тошкент вилояти ва Қарши воҳаси археологик ёдгорликларини замонавий жиҳозлар билан тадқиқотлар асосида ўрганиш кенг йўлга қўйилган.

Тарих факультетида талабалар учун ташкил этилган "Халқаро ҳаёт" илмий-амалий семинари доирасида 2018 йил 1 май куни академик А.С.Сагудуллаевнинг "Марказий Осиё қадимги халқаро алоқалар тизимида" мавзусидаги workshop шаклидаги семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari