Математика

Декан Жабборов Насридин Мирзоодилович
Декан,
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-02-30
Факс
e-mail jabborov61@mail.ru

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Математика факультетига 1918 йилда асос солинган. В.И. Романовский (1879-1954), T.A. Саримсоқов (1915-1995), С. X. Сирожиддинов (1920-1988) ва M.T. Ўрозбоев (1906-1980) каби олимлар факультет фаолиятида, жумладан, илмий тадқиқот ишларининг шаклланишида катта хизмат қилганлар.

Факультетда 9 та кафедра ва кутубхона фаолият кўрсатиб келмоқда. Барча кафедраларда магистратура, аспирантура ва докторантура мавжуд.

Факультетда 35 та ўқув хонаси, 1 та лаборатория, 8 та компьютер зал ва 3 та лингофон хоналари мавжуд бўлиб, уларнинг умумий майдони 2420 м2 ни ташкил этади.

Ҳозирги кунда факультетда 7 нафар академик, 36 нафар фан доктори ва 60 нафардан ортиқ фан номзодлари талабаларга билим бериб келмоқдалар.

Ҳозирги кунда факультетда: Математика, Амалий математика ва информатика, Механика, Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти, Информатика ва ахборот технологиялари, Ахборот хавфсизлиги йўналишлари бўйича бакалаврлар, ҳамда Математика (йўналишлар бўйича), Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, Дифференциал тенгламалар, Назарий механика, Деформацияланувчи қаттиқ жисм механикаси, Суюқлик, газ ва

плазмалар механикаси, Математик моделлаштириш ва сонли усуллар, Амалий математика ва ахборот технологиялари, Криптография ва криптоанализ, Ахборот хавфсизлиги, Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича), Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланмоқда. Бундан ташқари факультетда Математика, Амалий математика ва информатика, Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти, Информатика ва ахборот технологиялари, Ахборот хавфсизлиги бакалавр йўналишлари бўйича 3 йиллик махсус сиртқи бўлим фаолият юритмоқда.

Бакалавриатурада ўқиш муддати 4 йил. Машғулотлар ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Ҳар йили бакалавриатуранинг 1-курсига 200 нафардан ортиқ талабалар ўқишга қабул қилинади. Ҳозирги кунда барча йўналишларда 1000 нафарга яқин талабалар таҳсил олмоқдалар.

Магистратурада ўқиш муддати 2 йил. Машғулотлар ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Ҳар йили магистратуранинг 1-курсига 70 нафардан ортиқ талабалар ўқишга қабул қилинади. Ҳозирги кунда барча мутахассисликларда 140 нафардан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда.

Факультетда 5 та мутахассислик бўйича докторлик илмий даражасини бериш ҳуқуқига эга 2 та Ихтисослашган Кенгаш фаолият юритиб турибди.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari