Хорижий филология

Декан Жўраева Ирода Ахмедовна
Декан,
Қабул Чоршанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-08-62
Факс
e-mail -

Хорижий филология факультети тарихи ва бугунги фаолияти

Хорижий филология факультети Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг нуфузли факультетларидан бири. Хорижий филология факультетига 1962 йилда асос солинган. Факультетнинг номи Роман - герман филологияси деб юритилган,Рус филологияси факультети 1943 йилда университетнинг ўзбек филологияси факультети таркибида ташкил топган. Рус филологияси факультети 1980 йилда алоҳида факультет бўлиб ажралиб чиққан.

Хорижий филология факультети 1994 йилда роман-герман филологияси ва рус филологияси факультетларининг бирлашиши натижасида ташкил топган. Роман-герман филологияси факультетининг ташкил топишида Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Ўрта Осиё университетида меҳнат қилган рус олимлари академиклар В.М.Жирмунский, В.Ф.Шишмарев, профессор Г.П.Владимировларнинг хизматлари катта бўлган.

Бугунги кунда факультетда 5 нафар профессор, 6 нафар фан доктори, 14 нафар доцент, 28 нафар фан номзодлари, 45 нафар катта ўқитувчи ва 46 та ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Ўтган давр ичида факультет ватанимиз халқ хўжалиги ва халқаро ташкилотлар учун 10 мингдан ортиқ юқори малакали мутахассислар тайёрлаб берди. Факультетни битирганлар Ўзбекистоннинг БМТдаги ваколатхонасида, ватанимизнинг қатор давлатлардаги элчихоналарида, Англия, Франция, БАА, Ҳиндистон, Ироқ, Жазоир, Гвинея Республикаси, Мадагаскар ва бошқа давлатларда хизмат қилганлар ва хизмат қилмоқдалар.

Немис филологияси кафедраси Германиянинг DAAD ташкилоти ҳамда Мюнстер университети билан ҳамкорлик қилмоқда. 2003 йилдан шу пайтгача кафедра ушбу университетнинг грантини ютиб, қўлда сақлаб келмоқда. Кафедра талабалари ҳамда ўқитувчилари Германияда стажировка ўтайдилар, Мюнстер университети профессор-ўқитувчилари эса Тошкентга келиб семинарлар уюштирадилар, биргаликда илмий анжуманлар ўтказилади.

Факультет кафедралари фаолияти

Инглиз филологияси: кафедраси турли тизимдаги тилларнинг лисоний ва типологик хусусиятлари.

Қиёсий тилшунослик: кафедраси турли тизимдаги тилларнинг лисоний ва типологик хусусиятлари.

Немис филологияси: кафедраси Ҳинд-Европа, Ҳинд-европа бўлмаган тилларда тил ва адабиёт муаммоларини ўрганиш.

Француз филологияси: кафедраси Тил ва матнда тилдан ташқари реалликнинг акс эттирилиши, Олий ўқув юртларида тилшуносликка оид фанларни ўқитиш.

Рус филологияси: кафедраси Тил ва матнда тилдан ташқари реалликнинг акс эттирилиши, Олий ўқув юртларида тилшуносликка оид фанларни ўқитиш.

Жаҳон адабиёти: кафедраси Замонавий адабиётшуносликнинг долзарб муаммолари.

Инглиз тили: кафедраси Инглиз тилини ўқитиш методикаси.

Ўзбек ва рус тиллари: кафедраси Тил ўқитишнинг долзарб муаммолари.

Ҳозирги кунда факультетда жами 1178 нафар (6 та бакалавр таьлим йўналишларида нафар, 5 та магистратура мутахассисликлари бўйича 48 нафар, сиртқи таълим бўйича 154 нафар) талабалар таҳсил олмоқда.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari