Табиий йўналишлар бўйича чет тиллари кафедраси

Кафедра мудири Рахимова Гулсанам Аширбековна
Кафедра мудири,
Қабул Душанба, 14:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +998 90 916-78-08
Факс
e-mail miss_guli777@mail.ru



Табиий йўналишлар бўйича чет тиллари кафедраси 1993 йилда Хорижий филология факультети таркибида ташкил қилинган. Бу йиллар мобайнида кафедра янги, юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва республиканинг ўрта таълим, ўрта махсус ўқув юртлари ва олий таълим учун етакчи мутахассисларни тайёрлаш вазифасини ўз олдига қўйди. 

Ўша вақтдан буён кафедра профессор-ўқитувчилари илмий фаолият билан биргаликда методик ишларни ҳам олиб бормоқда.



Табиий йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси факультетлараро табиий таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари доирасида замон талабларига мувофиқ таълим бериб бормоқда. 

Натижада, 2002 -2013 йиллар давомида Р.Ҳошимова, В.Абдалина, Б.Жамшудова, Д.А.Алиқулова, Д.Жўрабоева, М.Қосимова каби фан номзодлари кафедраниниг илмий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшган.
 


Кафедра 15 март 2005 йилда физика-математика, кимё-биология, геология-география факультетлари учун чет тиллар кафедраларини бирлаштириш натижасида ташкил топган. 2008 йил 1мартдан кафедра хорижий филология факультети таркибида фаолият юритмоқда. 





Кафедра профессор-ўқитувчилари 6 та табиий факультетлар бакалавр йўналиши, магистратура мутахассислиги, кечки ва сиртқи таълим йўналишларидаги талабаларга инглиз, француз ва немис тилларидан замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб бормоқда.



Ушбу кафедрага 2007-2012 йилларда ф.ф.н., доц. М.Қосимова, 2012-2013 ўқув йилларида катта ўқитувчи  Ю.Артиқова, 2013-2014 ўқув йилларида катта ўқитувчи Д.Т.Мазлитдинова раҳбарлик килган. 

2013 йил октябрь ойида икки кафедра, яъни Табиий йўналишлар бўйича инглиз тили кафедраси ва Ижтимоий йўналишлар бўйича инглиз тили кафедралари бирлаштирилди ва ф.ф.н. доц. Бабаева кафедра мудири этиб тайинланди.



2018 йил 3 сентябрдан Табиий йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси қайта ташкил қилинди ва ҳозирда ката ўқитувчи Г.А.Раҳимова раҳбарлик қилмокда. Кафедра раҳбари профессор-ўқитувчилар ва талабаларга илмий семинарлар ташкил этишга алоҳида эътибор бериб, инглиз, француз ва немис тилларини ўқитиш бўйича турли онлайн семинарлар ва курсларда иштирок этиш учун ўқитувчиларни жалб қилиб келмокда. Ф.ф.н., доц. Н.М.Ўрмонова кафедранинг илмий ишлари бўйича масъул сифатида кафедранинг илмий салоҳиятни ошириш мақсадида илмий семинарлар ташкил этиб, илмий изланишлар олиб бориш ва илмий мақолалар чоп этиш юзасидан маслаҳатлар бериб бормоқда. 


КАФЕДРА ТУЗИЛИШИ



ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ

  • СИФАТ КОМИССИЯСИ
  • КАСАБА УЮШМАСИ
  • ХОТИН-КИЗЛАР ҚЎМИТАСИ
  • РЕДКОЛЛЕГА


Кафедра профессор-ўқитувчилари филология ва тилларни ўқитиш (инглиз, француз, немис тиллари) бўйича Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги инновацион марказда ўз малакаларини ошириб келмоқда. 



Кафедра профессор-ўқитувчилари университетнинг табиий йўналишларида қуйидаги фанлардан амалий машгулотлар олиб бормокда:



1-2-курс бакалавриатура йўналишларида Хорижий тил (инглиз, француз, немис тиллари), 3-курс бакалавриатура йўналишларида Чет тил (инглиз, француз, немис тиллари), 4-курс бакалавриатура йўналишларида Амалий чет тил (инглиз, француз, немистиллари), магистратура мутахассисликларида Амалий хорижий тил (инглиз, француз, немис) лари бўйича амалий машғулотлар олиб боради.

Кафедра аъзолари:

1. Рахимова Гулсанам Аширбековна (кафедра мудири, катта ўқитувчи)
2. Кахарова Нафиса Икрамовна
3. Абдуллаева Захро Шадманкуловна
4. Ўрмонова Нигорахон Муминовна (ф.ф.н., доцент)
5. Агзамова Замира Изатуллаевна (катта ўқитувчи)
6. Хасанова Мусаллам Мўминовна (катта ўқитувчи)
7. Мухамедалиева Дилбар Тулагановна (катта ўқитувчи)
8. Каримова Мухаббат Маратовна ( ўқитувчи)
9. Атаева Турсуной Каримовна (ўқитувчи)
10. Хидирова Зухра Пўлатовна (катта ўқитувчи)
11. Сагатова Шахноза Бахтиёровна (ўқитувчи)
12. Пидаева Шахноза Бахтиёровна (катта ўқитувчи)
13. Махамадалиева Н.Б.(ўқитувчи)
14. Исраилова Дилором Шамахаматовна (катта ўқитувчи)
15. Зоиров Алишер Абдугаппорович (ўқитувчи)
16. Таджибаева Раъно Багибековна ( ўқитувчи)
17. Мазлитдинова Дилноза Туйгуновна (катта ўқитувчи)
18. Нариманова Зиёда Қобилжоновна (катта ўқитувчи)
19. Отажонова Шахноза Шавкатовна (катта ўқитувчи)
20. Ахрарова Фотима Бахрамовна (катта ўқитувчи)
21. Исломова Гўзал Тулкуновна (ўқитувчи)
22. Абдуллаева Зулфия Миролимовна (ўқитувчи)
23. Абдулхаева Малика Маратовна (ўқитувчи)
24. Абдуназарова Ирода Мелиқузиқизи (ўқитувчи)
25. Эралиева Барчиной Анварқулқизи (ўқитувчи)


Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari