Касаба уюшмаси

Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети Касаба уюшма қўмитаси  

РаисМуродилла Ҳайдаров  

Мулоқот телефонлари: (8371) 246-63-65

E-mail: kasaba@nuu.uz

           

Касаба уюшмаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни, «Жамоат бирлашмалари тўғрисида», «Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида»ги қонунлари, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Устави ва бошқа ҳуқуқий хужжатлар асосида юритади. Ҳозирги кунда профессор-ўқитувчи ва ходимлар касаба уюшма қўмитаси мустақил ташкилот сифатида фаолият кўрсатиб ўз сафига 1646 нафар касаба уюшма аъзоларини бирлаштирган.

Касаба уюшма қўмитаси кўп тармоқли ташкилий таркибга эга, яъни 10 та факультет, ЎзМУ қошидаги Педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш минтақавий маркази, 1та Академик лицей, 25 та Бошланғич касаба уюшма ташкилоти мавжуд бўлиб ҳар бирида бошланғич касаба уюшма раислари фаолият кўрсатади. Касаба уюшма қўмитасида 9 та комиссия фаолият кўрсатади.

1.      Тафтиш комиссияси

2.      Маънавий-маърифий ва спорт ишлари комиссияси

3.      Уй-жой ва ижтимоий масалалар комиссияси

4.      Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги комиссияси

5.      Ташкилий масалалар комиссияси

6.      Ижтимоий суғурта комиссияси

7.      Ишчи ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоялаш комиссияси

8.      Ёшлар билан ишлаш комиссияси

9.      Хотин қизлар билан ишлаш комиссияси

      Профессор-ўқитувчи ва ходимлар касаба уюшма қўмитасининг умумий фаолияти қуйидагилардан иборат:

Университет ходимларининг миллати, жинси, ёши ва диний эътиқодидан қатъий назар меҳнат қилиши, ишни ва касбни эркин танлаши, адолатли меҳнат шароитида ишлаши, ишсизликдан ҳимоя қилинишига доир конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Ўқитувчи-ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва меҳнат тартибининг ижтимоий адолатли тизимини жорий этилишига ва унга риоя қилинишига кўмаклашади. Профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг маънавий-маърифий савиясини оширишда, уларнинг бўш вақтларини ҳамда дам олишларини мазмунли ташкил қилишда фаол иштирок этади. Ўқитувчи ва ходимларга нисбатан меҳнат қонунчилиги, меҳнатни мухофаза қилиш ва атроф-мухитни мухофаза қилиш қонунлари талабларига риоя қилинишини назорат қилади ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини амалга оширади. Ўқитувчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш ва спорт билан мунтазам шуғулланишларига кўмаклашади. Жамоада вужудга келаётган меҳнат низоларини бартараф этишда ташаббускорлик қилади

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari