Халқаро лойиҳа ва грантлар

Халқаро лойиҳа ва грантлар

Erasmus+ дастурининг Математика соҳасида инновацион таълим бериш (Innovative Teaching Education in Mathematics / ITEM) лойиҳаси

Лойиҳа координатори: академик Азимбай Садуллаев

Лойиҳанинг асосий мақсади учта давлат олий таълим муассасаларида (Ўзбекистон, Косово ва Исроил) методологик ўзгаришларни амалга оширишдан иборат. Шунингдек, 2 та лойихага аъзо давлатлар Греция ва Шимолий Македония Республикалари хам бунга жалб қилинади.

Бу жараёнлар иккита асосий усуллар билан амалга оширилади:

1.Дарслар суръатига етиб олиши қийин бўлган талабаларга ёрдам бериш;
2. Бошқа университетларга (айниқса етарли мехнат ресурслари ва/ёки маблағларга эга бўлмаганлар) ёрдам бериш учун кўплаб методологик ўзгаришларни жамлаш ва автоматлаштириш, ушбу ўзгаришларни осон ва арзон нархларда амалга ошириш.
Лойиҳа мақсади ва ундан кутилаётган натижалар:
1.Информатика ва электротехника соҳасидаги талабарнинг математик билимларини ошириш;
2.Талабаларга математика дастурлаш билан узвий боғлиқлигини тушунтириш;
3.Математика ўрганиш қобилиятига талабаларнинг ишончини ошириш.

Лойиҳа амалга ошириш муддати: ноябрь 2018 й. — ноябрь 2021 й.

Лойиҳа бўйича ҳамкорлар:

1.Крит технология ўқитиш институти (Греция);
2.Ольборг университети (Дания);
3.Чехия техника университети (Чехия);
4.Авлиё Кирилл ва Мефодия университети (Македония Республикаси);
5.Тиббиёт фанлари, тиббиёт информатикаси ва технологияси университети (Австрия);
6.Холон технология институти (Исроил);
7.Хадасс Академик колледжи (Исроил);
8.Вейцман илмий институти (Исроил);
9.Ўзбекистон Миллий университети (Ўзбекистон);
10.Ташкент ахборот технологиялари университети (Ўзбекистон);
11.«Иса Болетини» Митровиц университети (Косово);
12.Универсум колледж (Косово);
13.Карлстадс университети (Швеция);
14.Ла Лагуна университети (Испании);
15.Приштин Университети (Косово);
16.Қарши инженерлик – иқтисодиёт институти (Ўзбекистон).

ЎзМУдаги лойиҳа аъзолари (Ўзбекистон Миллий университетининг 20.11.2018 йилдаги № 01-931 сонли қарори билан тасдиқланган):

1.Садуллаев Азимбой – Ўзбекистон Миллий университети “Математик анализ” кафедраси мудири, академик, лойиҳанинг Ўзбекистондаги координатори;
2.Марахимов Авазжон Рахимович – Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор, лойиҳа аъзоси;
3.Джумабоев Давлатбай Халиллаевич – Ўзбекистон Миллий университети биринчи проректори, профессор, лойиҳанинг молиявий бошқарувчиси;
4.Жабборов Насридин Мирзоодилович – Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети декани, профессор, лойиҳа аъзоси;
5.Тишабоев Джурабой Каримович – Ўзбекистон Миллий университети “Математик анализ” кафедраси доценти, лойиҳа аъзоси;
6.Каримов Жасурбек Алишерович – ЎзРФА Математика институти PhD докторанти, лойиҳа аъзоси;
7.Каримов Жавлон Жўрабой ўғли – Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети PhD докторанти, лойиҳа аъзоси;
8.Саҳибжонов Музаффар Салижанович – Ўзбекистон Миллий университети Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, лойиҳа аъзоси.



Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari